ТЕТИК БЎЛИБ УЙҒОНИШНИНГ СИРИ НИМАДА?

10:35, 04.01.2019
ТЕТИК БЎЛИБ УЙҒОНИШНИНГ  СИРИ НИМАДА?

Қишнинг совуқ кунларида кўпчилик уйқудан эриниб уйғонади. Кимдир ўқишга, бошқа биров ишга тайёрланиши кераг-у, аммо ўзида куч тополмайди. Бундай мавсумда тетик бўлиб уйғониш учун мутахассислар қуйидаги тавсияларни беришади.



ЭртароҚ ухланг

Соат 22–23 лар атрофида ухлашга ётиш энг мақбул вақт ҳисобланиб, бир неча кун шу тартибга амал қилсангиз, бунинг ижобий натижасини ўзингиз ҳам ҳис этасиз. Мутахассисларнинг фикрича, тунги соат 22 дан 01 гача бўлган вақтда тери ҳужайралари фаол ишлайди ва қайта тикланиб, ёшариш жараёни кечади. Инсон айнан шу вақтда уйқудан энг кўп куч олади. Барвақт ётган киши эрталаб ўзини тетик, ҳаракатчан ҳис этишининг сабаби ҳам шунда. Дарвоқе, ухлашга ётишдан аввал ётоқхонани, албатта, шамоллатинг, тоза ҳаво соғлом ва хотиржам уйқуни таъминлайди. Ҳар куни имкон қадар 8 соатлик уйқу одатга айланиши лозим.

 

КамроҚ сув ичинг

Эрталаб кўз салқиб қолмаслиги учун уйқудан аввал кўп миқдорда суюқлик ичиш ва шўр маҳсулотларни истеъмол қилишдан сақланинг. Бунинг устига, кўп суюқлик кечаси бе­зовталик ва уйқусизликка ҳам сабаб бўлади. Кечки овқат уйқудан 3–4 соат олдин тановул қилингани маъқул.

 

ИлиҚ ванна

Ухлашдан аввал илиқ ванна қабул қилиш соғломлаштирувчи муолажа вазифасини ўтайди. Агар сувга денгиз тузи қўшилса, у танадаги чарчоқни ёзади ва тетиклик бахш этади.

 

Ширинликлар

Тайёрланган ширинликлар мазали бўлса, кайфиятимиз кўтарилади ва уйқумиз қочади. Айниқса, қора шоколад юрак уришини тезлаштириб, уйқусизликни чақиради.

Эрталабки бадантарбия

Эрталабки бадантарбияга эринадиганлар ёки вақтини қизғанадиганлар, ҳеч бўлмаганда, иссиқ ўрнидан турмасдан ҳам бир неча машқларни бажариши мумкин. Масалан, 2–3 марта керишинг, оёқ ва қўл кафтлари билан айлана ҳаракатлар қилинг. Тананинг бошқа мушаклари учун енгил машқлар бажаринг. Сўнг хона ҳароратида турган сув ёки шарбат ичинг. Энг асосийси, нонуштадан воз кечманг.

Адолат ФАЙЗИЕВА тайёрлади. 

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • КАСБИДАН БАХТ ТОПГАН ШИФОКОР


    Дунёда касблар кўп. Инсон қайси касбни танламасин, ўз устида тинимсиз ишласа, бажараётган ишидан ҳузур қилса, албатта, бахтга эришади. Қашқадарё вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими поликлиникаси гинеколог шифокори Матлуба Абдуллаева ҳам ана шундай инсонлар тоифасидан.


    ✔ 5    🕔 12:49, 21.01.2019
  • ИНСОН УХЛАМАСА НИМА БЎЛАДИ?


    Давр ўзгаришлари шунчалик тез суръатларда содир бўлмоқдаки, инсоният кўп нарсага улгуриш учун уйқудан ҳам воз кечмоқда, уйқусизлик касалига дучор бўлмоқда. 

    ✔ 5    🕔 12:42, 21.01.2019
  • ШАМПУНЬ  ТАНЛАШДА АДАШМАНГ


    Сир эмас, баъзан сочларимиз учун шампунь харид қилаётганда қайси турдагиси фойдали эканини билолмай, иккиланиб қоламиз. Бу вазиятга нафақат аёллар, балки  эркаклар ҳам дуч келиши аниқ. 

    ✔ 3    🕔 12:41, 21.01.2019
  • ОРГАНИЗМНИ  ЧИНИҚТИРИНГ,  СОҒЛОМ ЮРАСИЗ


    Одам организми ўзгариб турадиган ташқи муҳитга мувофиқлашган ҳолда чиниқиб боради. Бирор омил, совуқ, иссиқнинг кўп таъсир этиши ва уларни ошира бориш йўли билан кутилган самарага эришилади. Чунки шундай шароитлардагина организмда мосланадиган ўзгаришлар ривожланади.


    ✔ 28    🕔 12:02, 14.01.2019
  • ФОЙДАЛИ НЕЪМАТ


    Хурмо таркибидаги (С, РР, Е, А) витаминлар ва (кальций, калий, темир, фосфор, марганец, магний, йод, мис) микроэлементлар авитаминозда, милк касаллигида, қизил қон таначаларининг миқдори камайганда ёрдам беради. 

    ✔ 21    🕔 12:01, 14.01.2019
  • УМУРТҚА ПОҒОНАСИ  ҚИЙШАЙМАСИН ДЕСАНГИЗ...


    Доим ўтириб ишлашни талаб қиладиган касб эгаларида вақт ўтиши билан гавданинг букчайиши кузатилади. Бунинг олдини олиш учун иш пайти қуйидаги машқларни бажариш фойдадан холи бўлмайди.


    ✔ 27    🕔 12:00, 14.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;