ОШҚОВОҚ ФОЙДАЛИ ВА ШИФОБАХШ

10:36, 04.01.2019
ОШҚОВОҚ ФОЙДАЛИ ВА ШИФОБАХШ

Ошқовоқ (B гуруҳидаги ҳамда Е, А, С, DFPPT) витаминларга, микро ва макроэлементлар (магний, кальций, темир, кальций)-­га, оқсиллар ҳамда шакар моддасига бой. У кислотанинг меъёрдан ортиқлиги билан кечадиган, овқат ҳазм қилиш тизимига боғлиқ хасталикларда фойдали.



 Ушбу неъмат сил, атеросклероз, қабзият, қандли диабет, подагра каби касалликларни даволашда ёрдам беради. Шунингдек, у пешоб ҳайдовчи восита бўлиб, шифокорлар буйрак ва юрак фаолияти бузилганда ҳамда ҳомиладорлик вақтидаги шишиш чоғида ошқовоқ истеъмол қилишни тавсия этади. У модда алмашинувини тезлаштириш, холестеринни ҳайдаб чиқариш, шунингдек, терини янада таранг ва эластик қилиш хусусиятига эга бўлгани боис парҳезшунослар уни вазни оғир инсонларга буюради.

Ошқовоқ уруғи ўсимлик мойи ва оқсилга тўйинган бўлиб, гижжага қарши восита сифатида жигар касалликларини даволашда қўлланилади. Унинг шарбати нафақат витамин ва минералларга бой, балки яхши антиоксидант ҳамдир. Грипп ва шамоллаш хавфи юзага келганда унинг 200 мл миқдордаги шарбатини ҳар куни эрталаб иммунитетни ошириш мақсадида ичиш мақсадга мувофиқ. Шунингдек, шарбат қуюқлиги ва тўйинганлиги ҳисобига қабзият, бавосил, ҳомиладорлик токсикози ва кучли асабий ҳолат, кўнгил айнишида ижобий таъсир кўрсатади.

Қайд этиш жоиз, айрим инсонларда ошқовоқнинг илк истеъмолидан сўнг овқат ҳазм қилиш тизимида нохуш ҳолатлар, яъни меъда санчиши ва қорин шишиши намоён бўлиши мумкин. Қайд этиш лозимки, меъда шираси кислотасининг меъёрдан кама­йиб кетиши ва қандли диабетнинг оғир шакли кузатиладиган ошқозон-
ичак тракти хасталик­лари билан оғриган беморларга ошқовоқ ейиш тавсия этилмайди.

 

Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • КАСБИДАН БАХТ ТОПГАН ШИФОКОР


    Дунёда касблар кўп. Инсон қайси касбни танламасин, ўз устида тинимсиз ишласа, бажараётган ишидан ҳузур қилса, албатта, бахтга эришади. Қашқадарё вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими поликлиникаси гинеколог шифокори Матлуба Абдуллаева ҳам ана шундай инсонлар тоифасидан.


    ✔ 5    🕔 12:49, 21.01.2019
  • ИНСОН УХЛАМАСА НИМА БЎЛАДИ?


    Давр ўзгаришлари шунчалик тез суръатларда содир бўлмоқдаки, инсоният кўп нарсага улгуриш учун уйқудан ҳам воз кечмоқда, уйқусизлик касалига дучор бўлмоқда. 

    ✔ 5    🕔 12:42, 21.01.2019
  • ШАМПУНЬ  ТАНЛАШДА АДАШМАНГ


    Сир эмас, баъзан сочларимиз учун шампунь харид қилаётганда қайси турдагиси фойдали эканини билолмай, иккиланиб қоламиз. Бу вазиятга нафақат аёллар, балки  эркаклар ҳам дуч келиши аниқ. 

    ✔ 3    🕔 12:41, 21.01.2019
  • ОРГАНИЗМНИ  ЧИНИҚТИРИНГ,  СОҒЛОМ ЮРАСИЗ


    Одам организми ўзгариб турадиган ташқи муҳитга мувофиқлашган ҳолда чиниқиб боради. Бирор омил, совуқ, иссиқнинг кўп таъсир этиши ва уларни ошира бориш йўли билан кутилган самарага эришилади. Чунки шундай шароитлардагина организмда мосланадиган ўзгаришлар ривожланади.


    ✔ 28    🕔 12:02, 14.01.2019
  • ФОЙДАЛИ НЕЪМАТ


    Хурмо таркибидаги (С, РР, Е, А) витаминлар ва (кальций, калий, темир, фосфор, марганец, магний, йод, мис) микроэлементлар авитаминозда, милк касаллигида, қизил қон таначаларининг миқдори камайганда ёрдам беради. 

    ✔ 21    🕔 12:01, 14.01.2019
  • УМУРТҚА ПОҒОНАСИ  ҚИЙШАЙМАСИН ДЕСАНГИЗ...


    Доим ўтириб ишлашни талаб қиладиган касб эгаларида вақт ўтиши билан гавданинг букчайиши кузатилади. Бунинг олдини олиш учун иш пайти қуйидаги машқларни бажариш фойдадан холи бўлмайди.


    ✔ 27    🕔 12:00, 14.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;