ЮКСАК ЭЪТИБОР НАТИЖАСИ

10:40, 04.01.2019

Президентимиз ташаббуси билан ички ишлар органлари тизимида ўтказилаётган ислоҳотларда асосий эътибор соҳани профессионал тузилмага айлантиришга қаратилмоқда. Айниқса, фаолиятнинг барча йўналишлари танқидий қайта кўриб чиқилаётгани ўз натижасини беряпти.



Бухоро вилоятида жиноят ва ҳуқуқбузарлик­ларнинг олдини олишда ҳуқуқ-тартибот идоралари, жамоатчилик вакиллари ҳамкорлигида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди. Хусусан, ҳудудлардаги криминоген вазиятдан келиб чиққан ҳолда, «Жамоатчилик назорати масканлари» ташкиллаштирилди. Мазкур масканларда узлуксиз фаолият кўрсатиш мақсадида аҳоли ёрдамида профилактика инспекторлари назоратни кучайтирган.

Жамоатчилик билан ҳамкорликда ўтказилаётган махсус профилактик тадбирларда хонадон эгаларига вилоят ИИБ бошлиғи, профилактика инспекторлари ва шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари навбатчилик қисмларининг телефон рақамлари туширилган «ташриф қоғоз»лари тарқатилиб, фуқароларга бирор шубҳали ёки бегона шахслар, давлат рақам белгиси мавжуд бўлмаган автомашиналарни кўрган тақдирда телефон орқали хабар беришлари тушунтирилаётгани муҳим омил бўляпти.

Бундан ташқари, биз, фахрийлар ҳам таълим муассасалари, маҳаллаларда тез-тез учрашувларга чиқиб, ёшларни ҳуқуқбузарликлар содир этишдан қайтариш, уларнинг турли ёт ғоялар, диний оқимлар таъсирига тушиб қолишидан асраш, афв этилганларни соғлом ҳаётга қайтариш борасида фикрлар билдиряпмиз. Криминоген вазиятга таъсир кўрсатувчи оилалар, кам таъминланганлар, қаровсиз қолган қариялар, узоқ муддатга чиқиб кетган, суриштирув, тергов ва суд идораларидан яшириниб юрганлар, жиноят содир этишга мойиллар, ишламайдиганлар ва шу каби турли муаммоли хонадонлар билан тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилиб, нотинч оилалардаги муаммоларни бартараф қилиш чоралари кўрилмоқда. Сайёр судларда ҳуқуқбузарлик­ларнинг аҳоли ўртасида муҳокама қилинаётгани ҳам ўз самарасини бермоқда. Яна маҳалла, кўча ва қишлоқларни жиноятдан холи ҳудудга айлантиришда Президентимизнинг «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» деган сўзлари шиорга айлантирилди.

Шу билан бирга, жиноятчиликка қарши курашиш мақсадида намунавий тарзда Бухоро шаҳрида уч сменали-саккиз соатлик хизмат олиб бориш тартиби йўлга қўйилди. Ушбу хизматга Миллий гвардия, солиқ идоралари ходими, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбарлари, «Жасорат клуби» аъзолари жалб этилди. Зеро, унутмаслик керакки, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида, энг аввало, инсон омили, унинг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашдек хайрли мақсад мужассам.

Ёш ходимларнинг она Ватанга муҳаббат, хизмат бурчига садоқат руҳида камол топишида, касбни пухта эгаллаб, ҳар томонлама чуқур билимли, юқори жанговар ва жисмоний тайёргарликка эга, профессионал бўлиб етишишида устозларнинг хизмати беқиёсдир. Шунинг учун вилоят ИИБ фахрийлар кенгаши таж­рибали фахрийларни соҳавий хизматларга жалб қиляпти.

Давлатимиз раҳбарининг эътибори туфайли профилактика инспекторларига ўз хизмат ҳудудларидан уй берилди ҳамда имтиёзли кредит асосида автомашинали бўлишди. Илгари аксарият профилактика инспекторлари уйидан узоқ ҳудудларда хизмат қилишгани боис уларнинг хаёли оиласида бўларди. Хизмат уйи олгач, ортиқча ўйловлар барҳам топиб, ходимнинг хаёли маҳалла осойишталигига қаратилган, туну кун фуқаролар хотиржамлигига камарбаста.

Фахрийлар, айниқса, ётиб қолган ва беморлар ҳолидан мунтазам равишда хабар олинмоқда. Эҳтиёжманд фахрийларимизга моддий ёрдам бериляпти. Яна бир гап, вилоят ҳокими якунланаётган йилда 100 нафар фахрийга даволаниш учун республикадаги турли санаторийларга йўлланма берди.  

Ўрни келганда айтиш жоизки, «Postda», «На посту» газеталари ҳамда «Қалқон – Щит» журнали кейинги даврда тубдан ўзгарганини алоҳида таъкидлаш зарур. Айниқса, нашрларда янги рукнлар ташкил этилгани, мақолалар ранг-баранг, қизиқарли бўлаётгани кўпчилик газетхонлар сингари мени ҳам, оила аъзоларимни ҳам руҳлантирмоқда. Шу ўринда таклифларим ҳам йўқ эмас: янги йилдан бош­лаб, газетада ҳеч бўлмаса, ойда бир марта бадиий асарлар бериб борилса, маданий ҳордиқ саҳифаси жорий этилса, яхши бўларди.

 

Шоназар  ТЎРАЕВ,

истеъфодаги полковник.

Бухоро вилояти.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • СИЗ ЭМАСМИ, МАЪРИФАТНИ ЮРАГИМГА ЮҚТИРГАН...


    Ярим кечаси ишдан уйига қайтаётган профилактика инспектори тўртта қўйни ҳайдаб келаётган ўсмирни кўриб, унинг кимлиги, қаерда яшаши, қўйларни қаёққа олиб кетаётгани билан қизиқди.

    ✔ 6    🕔 12:54, 21.01.2019
  • Ҳарбийларнинг «собиғи» бўлмайди


    Жазони ижро этиш муассасасидан уч нафар маҳкум қочгани тўғрисидаги хабар ходимларни оёққа турғизди. Маълум бўлишича, оғир жиноят содир этган бу маҳкумлар муассасадан чиқиндиларни олиб чиқиб кетувчи трактор орқали қочишган.


    ✔ 4    🕔 12:14, 21.01.2019
  • ФИДОЙИ ХИЗМАТ ЭЪТИРОФИ


    Ички ишлар органларини тезкор ахборотлар бошқармасисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бу бошқармада ўз касбининг усталари жуда кўп. Подполковник Марат Юлдашевнинг ички ишлар органларидаги фаолияти ана шу хизмат билан боғлиқ.

    ✔ 36    🕔 12:10, 14.01.2019
  • ЭЗГУЛИК ҚУЁШИ СЎНМАСИН


    Пойтахтимизнинг Сергели тумани «Маданият» маҳалла фуқаролар йиғинида эл-юрт дарди билан яшайдиган, шу йўлда тиниб-тинчимайдиган бир отахон умргузаронлик қилишини эшитиб, у киши билан суҳбатлашиш мақсадида йўлга тушдик. 

    ✔ 26    🕔 12:09, 14.01.2019
  • ВАТАН ХИЗМАТИГА БАХШИДА УМР


    Хонадон соҳиби бизни илиқ қарши олди, унинг рафиқаси эса самимий табассум билан тузалган дастурхонга таклиф этди. Бир пиёла чой устида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қоровул қўшинларида узоқ йиллар давомида фидокорона хизмат қилган ва кўплаб шогирдларни тарбиялаган истеъфодаги полковник Реваз Биченовнинг ҳикоясини тингладик.


    ✔ 42    🕔 13:09, 07.01.2019
  • ЮЗЛАРИДАН НУР, СЎЗЛАРИДАН ДУР ЁҒИЛАДИ


    Свердловск ёнғин хавфсизлиги билим юртини тамомлаган лейтенант Қобул Полвоновни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги тергов ҳибсхонасига хизматга юборишди. 

    ✔ 49    🕔 10:47, 04.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;