ТАНҚИДИЙ РУҲДА ЎТДИ

10:41, 04.01.2019
ТАНҚИДИЙ РУҲДА ЎТДИ

Жорий йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида республика Хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. 


Унда Ўзбекистон Рес­публикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Давлат бошқаруви академияси ректори Рустам Қосимов, вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари қатнашди. Тадбирда қўмитанинг сўнгги беш йил мобайнида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди.

Ҳисобот-сайлов конференциясида таъкидланганидек, мамлакатимизда хотин-қизларнинг давлат ва жамият қурилишидаги ролини янада ошириш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар олиб бориляпти. Хусусан, якунланаётган йилда Хотин-қизлар қўмитаси ва бандликка кўмаклашиш марказлари вакиллари томонидан уйма-уй юриб аниқланган 245 минг нафар ишсиз хотин-қизлар ишга жойлаштирилди. Оғир турмуш шароитида яшаётган, ногиронлиги бўлган аёллар, ёш хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш Қўмитанинг устувор вазифаларидан бири этиб белгиланган.

Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси Т. Нарбаеванинг таъкид­лашича, хотин-қизлар бандлигини таъминлашда кўплаб муаммолар аниқланган. Жумладан, бу борада олиб борилаётган чораларга қарамай, ишсизлик юқорилигича қолмоқда. Қўмитада бу жиҳатдан жамоатчилик назоратини амалга оширишда фаоллик ва талабчанлик етишмаяпти. Масалан, 2018 йилда бандликка кўмаклашиш марказларига 107 мингдан зиёд ишсиз хотин-қизлар мурожаат қилган бўлса, уйма-уй юриш орқали 170 минг нафардан зиёд ишлаш истаги бўлганлар аниқланди. Аммо уларнинг бандлигини таъминлашда ҳудудлардаги сектор раҳбарлари билан ҳамкорлик қилишга жойлардаги қўмиталар томонидан эътибор қаратилмаган.

Шунингдек, тадбирда аёллар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, оилавий жанжалларни бартараф этиш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Йиғилишда мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, бу ишларда жамоат ташкилотларининг ролини кучайтириш масалаларига ҳам жиддий эътибор берилаётгани, хотин-қизлар ўртасида нохуш ҳолатларни юзага келтирувчи сабабларни аниқлаш ва бартараф этиш чоралари кўрилаётгани ҳам таъкидланди.

Маҳаллалар кесимида ҳуқуқ­бузарликка мойиллиги бўлган
62 минг нафардан зиёд хотин-қизларнинг рўйхати шакллантирилиб, уларга мураббийлар бириктирилди. Олиб борилган профилактик тадбирлар натижасида республика миқёсида хотин-қизлар ўртасидаги жиноятлар 2017 йилда 11 фоизга камайган бўлса, 2018 йилда 35,7 фоизга камайишига эришилди. Турли экстремистик оқимларга аъзо бўлган аёлларни соғлом ҳаётга қайтариш бўйича олиб борилган ишлар натижасида 3 минг нафардан зиёд аёл профилактик рўйхатдан чиқарилди. Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида суд жараёнларида қўмита вакилларининг иштирокини таъминлаш тизими жорий этилди. Бунинг натижасида якунланаётган йилда 113 нафар жиноят ва 780 нафар ҳуқуқбузарлик содир этган хотин-қизлар кафиллик асосида жазодан озод этилди.

Конференцияда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири
Абдулла Арипов ички ишлар органлари тизимида аёл кадрларни кўпайтириш масаласига тўхталиб ўтди.

— Энди ички ишлар органлари тизимида аёл кадрларни кўпайтириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Академиясига қизлар учун қабул квотасини ошириш масаласини кўриб чиқишимиз керак. Ҳозир кимнинг тавсияси билан, қайси мантиққа асосан Ички ишлар вазирлиги академиясига қизлар учун 5 фоизлик квота қўйилган? Куни кеча Академия­га бордик, у ерда шундай қизлар бор, ҳайрон қоласиз, ҳавасингиз келади: ақл-идрок, тил-забон, ҳаммаси жойида, ҳар қандай йигитларни ортда қолдирадиган қизлар! Уларнинг орасида қўл жанги усталари, чемпионлари ҳам бор. Мана, Президентимиз аёл психологларни кўпайтириш вазифасини белгилаб бердилар, улар қаерда ишлайди – улар ички ишлар органлари таркибида ишлаши керак ёки вояга етмаганлар билан ишлаши керак. Вояга етмаганлар билан эркак инспектор яхши ишлай оладими? Йўқ, улар билан фақат аёл инспектор гаплашиб, тўғри йўлга йўналтириш бўйича керакли профилактика чорасини кўриши мумкин. Кечирасизлар-ку, менинг фикримча, бу – дискриминация, – деди Бош вазир.

Шунингдек, Абдулла Арипов ички ишлар органлари тизимида аёл кадрларнинг кўпайиши коррупциянинг камайишида ҳам муҳим омил бўлишини айтиб ўтди.

Тадбирда аёллар ўртасидаги муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ҳамда имтиёзли кредитлар тизимини жорий этиш юзасидан аниқ маълумотлар берилиб, қўмитанинг келгусидаги устувор вазифалари белгиланди.

Тадбир сўнгида Ўзбекистон Рес­публикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб Танзила Нарбаева қайта сайланди.

Ўз мухбиримиз.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА  НИШОНЛАШДИ


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.

    ✔ 13    🕔 12:56, 21.01.2019
  • ФУҚАРОЛАРГА ЗАРУР  ЁРДАМ КЎРСАТИЛЯПТИ


    Ўтган йили Қарши тумани ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ходимлари томонидан паспорт тартиботи юзасидан текширувлар ўтказилиб, аҳоли ўртасида профилактик тадбирлар уюштирилди.

    ✔ 7    🕔 12:50, 21.01.2019
  • МУАММОЛАР  БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА


    Одамлар дарду ташвиши билан яшаш давр талабига айланди. Халқимизга хизмат қилиш давлат идоралари фаолиятнинг бош мезони сифатида белгиланиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш, одамларга муносиб турмуш шароитини яратиш мақсадида эътиборга молик амалий ишларга қўл урилмоқда. Бу, айниқса, секторлар фаолиятида яққол кўзга ташланаётир.

    ✔ 4    🕔 12:48, 21.01.2019
  • КУТУБХОНА –  АСКАРЛАРНИНГ СЕВИМЛИ МАСКАНИ


    Ҳарбий хизматчиларнинг китобга бўлган меҳрини янада ошириш мақсадида замонавий технологиялар билан жиҳозланган ахборот-ресурс марказлари ҳарбий қисмларнинг кутубхоналари билан яқин ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда.

    ✔ 4    🕔 12:40, 21.01.2019
  • МУСИҚАЧИЛАРИМИЗ МУВАФФАҚИЯТИ


    ИИВнинг Алоҳида намунали-кўргазмали оркестри созандалари бош дирижёр, капитан Муқимжон Маҳмудов раҳбарлигида маҳаллий Полиция академияси курсантларининг битирувига бағишланган тадбирда иштирок этиш учун Дубай шаҳрида (БАА) бўлишди.


    ✔ 5    🕔 12:38, 21.01.2019
  • ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ


    Ватан ҳимоячилари куни Президентимизнинг 2018 йил 13 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишига асосан, «Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир» деган умумий ғоя остида нишонланмоқда.


    ✔ 9    🕔 12:31, 21.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;