Пақилдоқ – ўйинчоқ эмас

10:44, 04.01.2019
Пақилдоқ – ўйинчоқ эмас

Мамлакатимизда пиротехника воситаларини олиб киришишлаб чиқаришташишсақлашсотишуларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлишининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.



Шундай бўлса-да, айрим тадбиркорлар даромад топиш илинжида республика ҳудудига тақиқланган маҳсулотларни олиб кириш ва сотиш билан шуғулланишга интилишяпти. Шу боис ички ишлар органлари, солиқ, божхона идоралари ва жамоатчилик вакиллари ҳамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўйича тезкор тадбирлар ўтказмоқда: чегара ҳудудларида ҳаракатланаётган автомашина ва йўловчилар, дўкон, савдо расталари ҳамда иншоотлар назоратга олинган.

Таъкидлаш лозимки, жойларда ўтказилаётган профилактик тадбирларда бундай «тадбиркорлар» фаолиятига чек қўйиляпти. Шу кунларда Тошкент шаҳар ИИББ режаси асосида шаҳар ЁХБ ва бошқа соҳавий хизматлар ҳамкорлигида давлат стандартларига жавоб бермайдиган, ноқонуний импорт қилинадиган маҳсулотларни мусодара қилиш бўйича профилактик чора-тадбирлар бошланди. Натижада 84 та пиротехника ишлатиш ва сотиш ҳолатлари аниқланди, умумий қиймати 20120700 сўмга тенг бўлган 376584 дона пиротехника воситалари олиб қўйилди. Таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар ходимлари билан мунтазам учрашувлар ташкил этиляпти.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, пиротехника воситаларига асосан 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар қизиқмоқда ва жабрланаётганлар ҳам шу ёшдагилар. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай воситалар тез ёнадиган моддалардан тайёрланади ва уларнинг барчаси ёнғин чиқиш хавфи юқори бўлган буюмлардир. Бу эса одамлар саломатлигига, жамоат тартиби ва фуқароларнинг мол-мулкига жиддий зарар етказиши мумкин.

Шунга қарамасдан, пақилдоқларни фарзандларига ўйинчоқ сифатида олиб бераётган айрим ота-оналар ҳамон масъ­улиятни ҳис этишмаяпти. Шуни айтиш лозимки, Янги йил байрамида пиротехника воситаларидан фойдаланмаслик содир бўладиган кўплаб нохушликларнинг олдини олади. Бунда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қаторида, ҳар бир ота-она, маҳалла-кўй, таълим муассасалари мутасаддилари бирдек масъулдир. Ота-оналар фарзандларига ана шу зарарли воситаларни эмас, китоб олиб беришса, фойдадан холи бўлмасди. 

Бу ишга ҳаммамиз масъулиятли вазифа сифатида ёндашсак, фарзанд­ларимиз соғлиғи ва уй-жойимизни ҳар хил кўнгилсиз воқеалардан асраган бўлардик.

М. МИРЗОИТОВ,

«Ўзбекистон»  халқаро анжуманлар саройи ЁХБ инспектори, майор.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • Пақилдоқ – ўйинчоқ эмас


    Мамлакатимизда пиротехника воситаларини олиб киришишлаб чиқаришташишсақлашсотишуларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлишининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.


    ✔ 41    🕔 10:44, 04.01.2019
  • Инсон  ҳуқуқларини  ҳимоя қилиш –  устувор вазифа


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги «Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» қарорига асосан, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 73    🕔 12:38, 24.12.2018
  • ҚУРИЛИШДА ҲАМ ХАВФСИЗЛИК МЕЪЁРИ БОР


    Баъзан корхона, ташкилот ёки савдо мажмуаларида ёнғин бўлганида уни даф қилиш анча мураккаб кечади. Бунга, биринчи навбатда, бинолар қурилишида ёнғин хавфсизлиги меъёрларига риоя этилмагани сабаб бўлади.

    ✔ 167    🕔 10:37, 05.11.2018
  •  МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ МАСКАНИ


    Тарихга бир назар

     Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти ўз тарихига эга таълим мас­канидир. 

    ✔ 334    🕔 11:30, 10.09.2018
  • ҲАМКОРЛИКДАГИ АМАЛИЙ МАШҚЛАР


    ёнғинларнинг олдини олиш ва тезда бартараф этишда муҳим аҳамият касб этади


    ✔ 326    🕔 12:06, 13.08.2018
  • ҚИСҚА ТУТАШУВНИНГ  КАТТА ТАЛАФОТЛАРИ


    Ёнғинларнинг келиб чиқиши сабаблари кўп. Таҳлилларда электр қувватини ўтказгич сим қизиб кетиши натижасида қисқа туташув рўй бериши ёнғинни келтириб чиқарган, деган жумла етарлича қайд этилади. Албатта, қисқа туташув ўз-ўзидан келиб чиқмайди. Унинг ҳам сабаблари кўп. Бунга, аввало, фуқароларнинг эътиборсизлиги ва лоқайдлигини сабаб қилиб кўрсатиш мумкин.

    ✔ 562    🕔 11:19, 23.04.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;