ЮЗЛАРИДАН НУР, СЎЗЛАРИДАН ДУР ЁҒИЛАДИ

10:47, 04.01.2019
ЮЗЛАРИДАН НУР, СЎЗЛАРИДАН ДУР ЁҒИЛАДИ

Свердловск ёнғин хавфсизлиги билим юртини тамомлаган лейтенант Қобул Полвоновни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги тергов ҳибсхонасига хизматга юборишди. 


Оймонжон ҳам турмуш ўртоғи билан Қаршига келди ва муассаса котибия­тида ҳужжатларни назорат қилувчи вазифасида иш бошлади. Кўп ўтмай, уни шаҳодатланган ходим сифатида хизматга қабул қилишди. Кичик сержант Оймонжон Полвонова тергов ҳибсхонаси назоратчиси лавозимида фаолият юрита бошлади.

Албатта, аёл киши учун ҳар қандай об-ҳаво шароитида минорада туриб, маҳкумларнинг хатти-ҳаракатини назорат қилиш анча қийин ва масъулиятли вазифа эди. Ана шу пайтда унга устозларининг маслаҳатлари наф берди. Хизматнинг машаққати кичик сержантни синовларда тоблади. Бир гал маҳкумларни минорада туриб кузатаркан, бирдан ҳушёр торди: сафда бораётганлардан бири кутилмаганда юзтубан ерга йиқилди-ю, типирчилай бош­лади. Зудлик билан муассаса шифокорлари етиб келиб, унга тиббий ёрдам кўрсатишди. Ўзига келган маҳкум яна сафга қайтди. Аммо унинг хатти-ҳаракати Оймонжонда шубҳа уйғотди. Ёш назоратчи дарҳол муассасанинг тегишли хизмати билан боғланиб, маҳкумнинг ўнг қўл енги ичида нимадир борлиги ҳақида хабар берди. Тезда гумон қилинаётган маҳкум алоҳида хонага олиб кирилди ва тинтув қилинди. Ҳушёр назоратчи адашмаган эди: ўзини бетоб қилиб кўрсатган маҳкум йиқилган пайт ерда ётган темир парчасини енги ичига яширган экан.

Кичик сержант хизмат фаолияти давомида бу каби ноқонуний ҳаракатларни кўплаб фош қилган ва муассаса раҳбарияти томонидан муносиб рағбатлантирилган.

Кадрларга бўлган талабнинг етарли эмаслиги боис, катта лейтенант Қобул Полвонов ҳамда кичик сержант Оймонжон Полвоновани ИИВнинг Навоий вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бирига хизматга юборишди. Улар бу ерда ўн йил самарали хизмат қилишди. Қўш қанот бўлиб хизмат қилаётган бу фидойи инсонларнинг фаолиятидан хабардор бўлган раҳбарият уларни Хоразм вилоятига юборишди.

Капитан Қобул Полвонов вилоят ИИБ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш хизматида, катта сержант Оймонжон Полвонова эса вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасида фаолиятини давом эттирди. Етарли тажриба ва маҳоратга эга бўлган урганчлик бу фидойи инсонлар кўп йиллар ички ишлар органлари тизимида сидқидилдан хизмат қилишди ва иззат-ҳурмат билан нафақага чиқишди.

Айни кунда саксондан ошган қаҳрамонимиз маҳалланинг тўю-маъракаларига бош-қош бўлиб, қўни-қўшнилар, ёш оилаларнинг бир-бирига меҳр-оқибатли бўлишида насиҳат ва маслаҳатларини бермоқда.

– Эркак кишини оиланинг меъмори десак, асло хато бўлмайди, – дей­ди Оймонжон ая турмуш ўртоғининг суратига тикиларкан. – Чунки у зиммасидаги вазифа қанчалик масъулиятли бўлмасин, оилани мустаҳкам бунёд этишга, моддий-маънавий таъминлашга, у ерда қатъий тартиб-интизом ўрнатишга ҳаракат қилади. Ана шундай тарзда барпо этилган оила ҳаётнинг ҳар қандай синовига бардош бера олади. Марҳум умр йўлдошим ҳам ҳаётимизни, турмуш тарзимизни мустаҳкам ришталар билан боғлаб, меҳр-оқибатнинг бақувват устунлари устида бунёд этди. Эртани ўйлаб қилинган бу ҳаракатлар бесамар кетмади. Тўнғич фарзандимиз Жуманазар отаси изидан борди ва подполковник унвонида нафақага чиқди. Яна бир ўғлимиз, подполковник Бектурди Полвонов мамлакатимиздаги ҳарбий қисмлардан бирида хизмат қилмоқда. Кенжамиз Алишер эса ҳаётини спортга бағишлади: халқаро тоифадаги ҳакам, қизлар ҳам турли соҳаларда меҳнат қилмоқда.

Мамлакатимизда кексаларни эъзозлаш, уларга қулай турмуш шароит­ларини яратиб бериш борасида кўпгина хайрли ишлар амалга ошириляпти. Барча қулайликларга эга бўлган дам олиш оромгоҳларининг йилдан-йилга кўпаяётгани ва бу сиҳатгоҳларда тиббиёт хизмати ходимларининг доимий ғамхўрлиги Оймонжон ая каби юзлаб нуроний отахону онахонларни беҳад мамнун этмоқда. Кўрсатилаётган бундай ғамхўрлик, меҳр-мурувват уларга янада куч-қувват, руҳий тетиклик бағишлаб, жамиятимиз ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишга ундамоқда.

Худойберган ЖАББОРОВ.

Хоразм вилояти.

Суратда: истеъфодаги катта сержант Оймонжон Полвонова неваралари Фарҳод ва Комила билан.

Муаллиф олган сурат.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • СИЗ ЭМАСМИ, МАЪРИФАТНИ ЮРАГИМГА ЮҚТИРГАН...


    Ярим кечаси ишдан уйига қайтаётган профилактика инспектори тўртта қўйни ҳайдаб келаётган ўсмирни кўриб, унинг кимлиги, қаерда яшаши, қўйларни қаёққа олиб кетаётгани билан қизиқди.

    ✔ 6    🕔 12:54, 21.01.2019
  • Ҳарбийларнинг «собиғи» бўлмайди


    Жазони ижро этиш муассасасидан уч нафар маҳкум қочгани тўғрисидаги хабар ходимларни оёққа турғизди. Маълум бўлишича, оғир жиноят содир этган бу маҳкумлар муассасадан чиқиндиларни олиб чиқиб кетувчи трактор орқали қочишган.


    ✔ 4    🕔 12:14, 21.01.2019
  • ФИДОЙИ ХИЗМАТ ЭЪТИРОФИ


    Ички ишлар органларини тезкор ахборотлар бошқармасисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бу бошқармада ўз касбининг усталари жуда кўп. Подполковник Марат Юлдашевнинг ички ишлар органларидаги фаолияти ана шу хизмат билан боғлиқ.

    ✔ 36    🕔 12:10, 14.01.2019
  • ЭЗГУЛИК ҚУЁШИ СЎНМАСИН


    Пойтахтимизнинг Сергели тумани «Маданият» маҳалла фуқаролар йиғинида эл-юрт дарди билан яшайдиган, шу йўлда тиниб-тинчимайдиган бир отахон умргузаронлик қилишини эшитиб, у киши билан суҳбатлашиш мақсадида йўлга тушдик. 

    ✔ 26    🕔 12:09, 14.01.2019
  • ВАТАН ХИЗМАТИГА БАХШИДА УМР


    Хонадон соҳиби бизни илиқ қарши олди, унинг рафиқаси эса самимий табассум билан тузалган дастурхонга таклиф этди. Бир пиёла чой устида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қоровул қўшинларида узоқ йиллар давомида фидокорона хизмат қилган ва кўплаб шогирдларни тарбиялаган истеъфодаги полковник Реваз Биченовнинг ҳикоясини тингладик.


    ✔ 42    🕔 13:09, 07.01.2019
  • ЮЗЛАРИДАН НУР, СЎЗЛАРИДАН ДУР ЁҒИЛАДИ


    Свердловск ёнғин хавфсизлиги билим юртини тамомлаган лейтенант Қобул Полвоновни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги тергов ҳибсхонасига хизматга юборишди. 

    ✔ 50    🕔 10:47, 04.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;