ТАРБИЯВИЙ АҲАМИЯТГА ЭГА УЧРАШУВ

10:51, 04.01.2019
ТАРБИЯВИЙ АҲАМИЯТГА ЭГА УЧРАШУВ

ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институтида «Ватанпарварлик ойлиги» доирасида «Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир» шиори остида тадбир ташкил этилди.



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси, генерал-полковник Зокиржон Алматов ҳамда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев билан бўлиб ўтган учрашувда мазкур таълим муассасасининг профессор-ўқитувчилари, тингловчи ва курсантлари, шунингдек, таклиф этилган меҳмонлар иштирок этди.

Тадбирни институт бошлиғи, юридик фанлар доктори, полковник Нуриддин Нарматов очиб, генерал-полковник Зокиржон Алматовнинг бугунги кунгача бўлган ҳаёти ва мамлакатимиз мус­тақиллигини янада мустаҳкамлашдаги хизматлари тўғрисида йиғилганларга гапириб берди.

Шундан сўнг сўзга чиққан генерал-полковник Зокиржон Алматов ёшларни чинакам ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни турли кўринишдаги ёт ғоялардан ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасида ўзининг қимматли маслаҳатларини берди. Шунингдек, таълим муассасаси ходимлари ва курсантлари томонидан берилган саволларга батафсил жавоб қайтарди. 

Халқимиз ардоғидаги таниқли санъаткор Ёдгор Саъдиев ҳам ўз сўзида Ватанни ҳимоя қилиш ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи эканлигини таъкидлаб, ички ишлар органлари ходимларига эл-юрт осойишталигини таъминлашдек масъулиятли вазифани бажаришда муваффақиятлар тилади. Шунинг­дек, ўзининг тарбиявий аҳамиятга эга бўлган фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди, унинг ижросидаги дилкаш қўшиқлар барчанинг юрагига етиб борди.

– Бундай тадбирларнинг ўтказилиши ёшларда ватанпарварлик туйғуларининг янада кучайишига муҳим омил бўлиб хизмат қилади, – дейди ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи, подполковник Файзулла Ортиқбоев. – Уларни бир мақсад атрофида жипслаштириб, юртимиз тинчлиги, осойишталиги йўлида фидойилик кўрсатадиган жонкуяр инсонлар қилиб тарбиялаш бугунги учрашувдан кўзланган асосий мақсаддир.

 

Михли САФАРОВ,

лейтенант.

Содиқ ҲАКИМОВ олган суратлар.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи:  «Ўтган йили пойтахтимизда  жиноятчилик деярли 50 фоизга камайди»


    Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган 7-ички ишлар бўлимида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун брифинг бўлиб ўтди. 2018 йил якунлари бўйича ташкил этилган брифингни Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, генерал-майор Рустам Жўраев олиб борди.


    ✔ 6    🕔 12:58, 21.01.2019
  • ҲАР ЖИҲАТДАН ФАОЛ ҲАРБИЙЛАР


    ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли 7552-ҳарбий қисмдаги ҳарбий хизматчилар зиммаларидаги вазифани масъулият ва фидойилик билан адо этишмоқда.


    ✔ 3    🕔 12:54, 21.01.2019
  • МАРДЛИК ВА ЖАСОРАТНИНГ ЮКСАК БАҲОСИ


    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Қуролли Кучларимизнинг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

    ✔ 5    🕔 12:28, 21.01.2019
  • НУРОТАНИНГ АЗАМАТ ЎҒЛОНИ


    Абдимўмин Жўраев Навоий вилояти Нурота туманидаги 20-мактабда узоқ йиллар ёш авлодга таҳсил берди. Талабчан ва жонкуяр инсон оилада ўз фарзандларининг соғлом, билимли бўлиб камол топиши йўлида ҳам астойдил ҳаракат қилди. Эндиликда кексалик гаштини сураётган отахон эзгу мақсад, улуғ ният билан қилинган саъй-ҳаракатлар мевасидан баҳраманд.


    ✔ 3    🕔 12:16, 21.01.2019
  • ЙИГИТ ОМОН БЎЛСА, ҚЎРҒОН САЛОМАТ


    Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида давр талаби ва жаҳон андозаларига жавоб берадиган миллий армияни барпо этиш, мамлакатимиз мустақиллиги, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.


    ✔ 37    🕔 12:13, 14.01.2019
  • «ҚАЙРИЛМАС ҚАНОТЛИ СОРЛАРИНГ БОРДИР»


    Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан «Ўзбекистон белгиси» кўк­рак нишони билан тақдирланган баркамол ёшлар орасида у ҳам бор. Айнан шу жиҳати билан ўтган 2018 йил Қуролли Кучларимизнинг энг ёш капитани Фаррухбек Сотволдиевнинг ҳаётида унутилмас из қолдирди. 

    ✔ 28    🕔 12:08, 14.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;