ТЕГИШЛИ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

10:52, 04.01.2019
ТЕГИШЛИ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳайъатининг навбатдан ташқари кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. 


Ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов раислигида ўтган йиғилишда Президент девони масъул вакили, вазир ўринбосарлари, бош бош­қарма, бошқарма, мустақил бўлим ва вазирлик таълим муассасалари бошлиқлари иштирок этди.

Йиғилиш кун тартибидан бир қатор масалалар ўрин олди. Дастлаб, ташкилий масала кўрилиб, Президент қарорига кўра Ички ишлар вазирининг Жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган полковник Муҳиддин Жўраев, Туризм ва транспорт объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган полковник Шовкат Мавлянов ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган полковник Илхам Кутлимуратов йиғилиш қатнашчиларига таништирилди.

Йиғилишда вазир жорий йилнинг 24 декабрида «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг байроғи ва эмблемаси намуналарини тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинганини алоҳида фахр ила таъкид­лади. Вазирлик байроғи ва эмблемаси ҳар бир ходимнинг кучига куч қўшиши, она юртига ҳалол ва содиқлик билан хизмат қилишга ундашини айтиб ўтди. Байроқ ва эмблемани ишлаб чиқариш, амалиётга жорий этиш юзасидан вазир ўринбосарлари, тегишли бошқарма бошлиқларига зарур топшириқларни берди.

Маълумки, сўнгги йилларда ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш, хизматни халққа янада яқинлаштириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар сонини камайтириш юзасидан тизимда кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бир қатор қарор ва фармонлар қабул қилинди. Тизимли ишлар натижасида ижобий ютуқларга ҳам эришиляпти. Жиноятчилик йилдан-йилга камайиб бормоқда. Шунга қарамай, ҳали ҳам ҳал этилмаган масалалар кўзга ташланмоқда.

Жумладан, жамоат хавфсизлигини таъминлашда мақсадли ҳамкорлик яхши йўлга қўйилмагани, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда жамоатчилик тузилмалари иштирокининг сустлиги оқибатида ҳуқуқбузарликлар, биринчи навбатда, ижтимоий-маиший тусдаги жиноятларнинг олдини олиш, уларга чек қўйиш, содир этилганларини фош этишда камчиликлар мавжуд.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 24 декабрдаги «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори шу каби камчиликларни ҳал этишда дастурул­амал бўлиши эътироф этилди. Мазкур қарор асосида тизимга киритилган ўзгаришлар айтилиб, бу борада қилиниши лозим бўлган вазифалар қайд этилди.

– Қарорга кўра, Қорақалпоғистон Рес­публикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ҳар куни тегишли ҳудуднинг сутка давомидаги криминоген вазияти билан шахсан танишади ва ижтимоий-маиший тусдаги жиноятларга алоҳида эътибор қаратади. Бу турдаги жиноятларнинг сабаб ва шароитларини ўрганиб, омилларни аниқлаштиради. Масъ­ул ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари ҳаракатсизлигига нисбатан чоралар кўради, – деди Ички ишлар вазири, генерал-майор П. Бобожонов. – Бу жиноятчиликка қарши ҳамма биргаликда курашади, ҳеч ким четда қолмайди, ҳар бир раҳбар ўз ҳудудини жиноятдан холи қилишга биринчи нав­батда масъул деганидир.

Қарорга мувофиқ амалга оширилаётган ўзгаришлардан бири «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмалари раҳбарлари лавозимлари тугатилиб, унинг ўрнида профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси лавозимлари жорий этилиши бўлди. Вазир шу хусусда тўхталиб, профилактика инспекторлари ёрдамчиларини «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасининг алоҳида ўрнак кўрсатган, бириктирилган ҳудудда доимий яшовчи, мулоқотга киришувчан ва ташкилотчилик қобилиятига эга аъзоларидан жамлаш, уларга муносиб ҳақ тўлаш, квота асосида ички ишлар органлари таълим муассасаларига ўқишга кириши юзасидан соҳавий хизмат раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берди.

Шунингдек, мажлисда Қорақалпоғис­тон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларида ташкил этилаётган жамоат хавфсизлигини таъминлашни рағбатлантириш жамғармалари, уларни тасарруф этиш, маҳаллаларда жиноятларнинг олдини олиш, фош этишда фидойилик кўрсатган ходим, унинг ёрдамчилари, маҳалла раислари ва фаолларини мукофотлаш юзасидан маълумот бериб ўтилди.

Бугунги кунда республикамизнинг ҳар бир ҳудудида ИИВ академик лицейлари фаолият кўрсатмоқда. Мазкур лицейларга эътибор янада кучайтирилиб, уларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланяпти. Таълим муассасаларини келгусида ички ишлар органларига етук кадрлар тайёрлайдиган масканларга айлантиришга ҳаракат қилинмоқда. Қарордаги ўзгариш­ларга кўра, эндиликда ИИВ академик лицейлари директорларига тегишлигича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ­лари бошлиқларининг ўринбосарлари ваколати берилди. Йиғилишда булар ҳақида ҳам тўхталиб, қарордаги ўзгариш­лар асосида ишни ташкил этиш юзасидан соҳавий хизматлар раҳбарларига аниқ вазифалар қўйилди.

Бундан ташқари, вазир халқимиз Янги йил байрами ва Ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида турганини таъкидлаб, тадбирларни кўнгилдагидек, тинч ва осо­йишта ўтказиш юзасидан мутасаддиларга тегиш­ли кўрсатмалар берди.

Ҳайъат мажлиси якунида ички ишлар органлари олдида турган галдаги вазифалар белгилаб олинди.

 

Ўз мухбиримиз.

А. КЕНЖАЕВ олган сурат.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • Пўлат БОБОЖОНОВ:     ОДАМЛАР ТИНЧ ЯШАШИ УЧУН МАМЛАКАТИМИЗДА  ЖИНОЯТДАН ХОЛИ МУҲИТ ЯРАТИЛАДИ


    Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2019 йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги парламентга Мурожаатномасида халқимиз тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга тўхталди.


    ✔ 6    🕔 12:59, 21.01.2019
  • КАМЧИЛИКЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ


    шу куннинг муҳим вазифасидир

    Жорий йил 10 январь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган, мамлакатимиз тинчлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасида келгусидаги вазифаларни белгилаб берган видеоселектор йиғилишида мавжуд камчиликлар ва йўл қўйилган хатолар жиддий танқид қилинди. 

    ✔ 4    🕔 12:46, 21.01.2019
  • ЮТУҚЛАР БИЛАН КИФОЯЛАНМАЙМИЗ


    Бугун мамлакатимизда туб ислоҳотлар жадаллик билан ҳаётга татбиқ этилмоқда.

    ✔ 3    🕔 12:45, 21.01.2019
  • АСОСИЙ МАҚСАД – АҲОЛИНИНГ ТИНЧ  ВА ОСОЙИШТА ҲАЁТИНИ ТАЪМИНЛАШ


    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 январь куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 7-ички ишлар бўлимига ташриф буюрди.


    ✔ 47    🕔 12:14, 14.01.2019
  • ХАЛҚ БАҲОСИ –  ЭНГ ХОЛИС БАҲО


    Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Рес­публикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқида «Сизларга яхши маълумки, биз 2017 йилни юртимизда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилдик. 

    ✔ 25    🕔 12:04, 14.01.2019
  • ИЛЛАТНИНГ ИЛДИЗИГА  БОЛТА УРИШИМИЗ КЕРАК


    Коррупция – жамиятни емирувчи, одамларнинг давлат идораларига ишончини сўндирувчи иллат. Мамлакатимизда сўнгги йилларда жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида ушбу иллатнинг олдини олиш, унга қарши курашишга доир кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.


    ✔ 55    🕔 12:59, 07.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;