ҚОРБОБО СОЗАНДАЛАР

12:53, 07.01.2019
ҚОРБОБО СОЗАНДАЛАР

Мамлакатимизда Ватанпарварлик ойлиги доирасида кўп­лаб тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Алоҳида намунали-кўргазмали оркестри ҳам мазкур ойлик доирасида ажо­йиб тадбир ташкил этди. Яъни улар Тошкент кўчалари бўйлаб ўзгача концерт уюштиришди.



Пойтахтимизнинг бир қатор маданият ва истироҳат боғлари, гавжум кўчалари, аҳоли кўп тўпланадиган жойларда дам миллий, дам жаҳон классикаси дурдоналари, ретро мусиқаларни ижро этаётган ички ишлар органлари либосидаги созандаларни фуқаролар хайрихоҳлик билан кутиб олишди.

– Жонли ижро барибир одамга бошқача таъсир қилади. Айниқса ўзинг севган, эшитишни хоҳлаган куйлар, жаҳон классикасининг нодир асарлари бўлса, унинг гашти ўзгача, – дейди Тошкент шаҳрида яшовчи Б. Умурзоқов. – Шу маънода ички ишлар органи либосидаги оркестр созандаларининг кўчаларда ўтказаётган концерти ва қизиқарли чиқиш­лари барчага манзур бўляпти. Бундан фақат завқ олиш, ҳордиқ чиқариш мумкин. Шунинг учун бу каби тадбирларни янада кўпайтириш керак.

– Бу галги чиқишларимизни халқ жуда яхши кутиб олишяпти, – дейди ИИВ Алоҳида намунали-кўргазмали оркестри бадиий раҳбари, капитан Муқимжон Маҳмудов. – Айниқса, Ўзбек давлат цирки ва «Халқлар дўстлиги» саройи олдида ўтказган концертларимиз кўпчиликка манзур бўлди. Ҳатто «Лазги» таронасини ижро этганимизда шу ерга йиғилганлар ўйинга тушиб, хурсандчилик қилишди. Улар орасида юртимизга ташриф буюрган сайёҳлар ҳам борлигини кўриб, кучимизга куч, журъатимизга журъат қўшилди. Янада мароқ билан ижро этдик.

Томошабинларнинг самимий кутиб олиши ва гулдурос олқиш­ларига яна бир сабаб, созандаларнинг тантанали марш ҳолатда ҳаракатланиб, мусиқа ижро этиши бўлди, десак янглишмаймиз. Катта ёшдаги томошабинлар ажойиб куй ва мусиқалар учун созандаларга ўз миннатдорлигини билдиришса, болалар анча вақт улар ортидан ҳавас билан қараб қолишди.

Янги йил байрами кунлари Тошкент шаҳар ИИББга ёндош кўчада мусиқа ижро этаётган оркестр созандаларининг ташқи кўринишидан пойтахт аҳли янада ҳайратга тушди, уларни олқишлаб турди. Гап шундаки, ўша куни Қорбобо либосида бўлган бутун жамоа кўчаларни айланиб, ҳар хил куйларни ижро этишди. Халққа хурсандчилик ва яхши ҳордиқ улашишди.

Оркестрнинг пойтахт кўчаларидаги бундай чиқишлари Ватанпарварлик ойлиги якунига қадар давом этади.

Фозилжон МАМАШАРИПОВ.

Содиқ ҲАКИМОВ

олган суратлар.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА  НИШОНЛАШДИ


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.

    ✔ 13    🕔 12:56, 21.01.2019
  • ФУҚАРОЛАРГА ЗАРУР  ЁРДАМ КЎРСАТИЛЯПТИ


    Ўтган йили Қарши тумани ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ходимлари томонидан паспорт тартиботи юзасидан текширувлар ўтказилиб, аҳоли ўртасида профилактик тадбирлар уюштирилди.

    ✔ 7    🕔 12:50, 21.01.2019
  • МУАММОЛАР  БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА


    Одамлар дарду ташвиши билан яшаш давр талабига айланди. Халқимизга хизмат қилиш давлат идоралари фаолиятнинг бош мезони сифатида белгиланиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш, одамларга муносиб турмуш шароитини яратиш мақсадида эътиборга молик амалий ишларга қўл урилмоқда. Бу, айниқса, секторлар фаолиятида яққол кўзга ташланаётир.

    ✔ 4    🕔 12:48, 21.01.2019
  • КУТУБХОНА –  АСКАРЛАРНИНГ СЕВИМЛИ МАСКАНИ


    Ҳарбий хизматчиларнинг китобга бўлган меҳрини янада ошириш мақсадида замонавий технологиялар билан жиҳозланган ахборот-ресурс марказлари ҳарбий қисмларнинг кутубхоналари билан яқин ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда.

    ✔ 4    🕔 12:40, 21.01.2019
  • МУСИҚАЧИЛАРИМИЗ МУВАФФАҚИЯТИ


    ИИВнинг Алоҳида намунали-кўргазмали оркестри созандалари бош дирижёр, капитан Муқимжон Маҳмудов раҳбарлигида маҳаллий Полиция академияси курсантларининг битирувига бағишланган тадбирда иштирок этиш учун Дубай шаҳрида (БАА) бўлишди.


    ✔ 5    🕔 12:38, 21.01.2019
  • ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ


    Ватан ҳимоячилари куни Президентимизнинг 2018 йил 13 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишига асосан, «Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир» деган умумий ғоя остида нишонланмоқда.


    ✔ 9    🕔 12:31, 21.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;