МЕЪЁРНИ УНУТМАСЛИК ЛОЗИМ

12:56, 07.01.2019
МЕЪЁРНИ  УНУТМАСЛИК ЛОЗИМ

Кўк чой овқат ҳазм қилиш жараёнини меъёрлаштиради. Мунтазам равишда ичилса, ички органлар – жигар, ичаклар ва ошқозонни тезроқ ишлашга ундайди. Бунда қўшимча самара, яъни милк ва тишлар саломатлигига эришилади.


Кўк чой стоматит (оғиз шиллиқ пардаси яллиғланиши)нинг олдини олади, организм тонусини меъёрда ушлаб туради. Таркибидаги антиоксидантлар саратон касаллигига қарши профилактик восита саналади. Шунингдек, унда зарур миқдорда рух моддаси мавжуд бўлиб, у тирноқларни мустаҳкамлаш, соч ўсишида зарур ҳисобланади ҳамда танадаги кесилган жароҳатларнинг тез битишига хизмат қилади.

Кўк чой семириш, бемажоллик, чарчоқдан халос этиш хусусиятига эга. У ичбуруғ пайтида микроб­ларга қарши восита сифатида қўлланилади.

Ушбу шифобахш ичимлик организмнинг барча аъзоларига қувват бағиш­лайди, ундаги кофеин ва танин ақлий фаолиятни яхшилайди. У танада холестерин миқдорини камайтиради, томирларни чўзилувчан қилиб, липидлар алмашинувини меъёрлаштиради, ёғ алмашинувини жадаллаштириб, организмнинг тез қаришига йўл қўймайди. Кўк чой – ажойиб терлатувчи восита. Бундан ташқари, у танадан хилтлар ва заҳарли моддаларни ҳайдайди.

Бир қатор фойдали жиҳатларига қарамай, кўк чойни меъёрдан ортиқ ичиш ярамайди. Чунки унинг таркибида инсон организмига ҳам ижобий, ҳам салбий таъсир кўрсатадиган моддалар бор. Масалан, қон босими паст (гипотония) инсонларга кўк чой ичиш умуман мумкин эмас. Меъдасида яраси бор кишилар ҳам бу ичимликдан татимагани маъқул. Чойни оч қоринга ичиш ярамайди. Шунингдек, уйқусизлик касалига дучор бўлганларга ҳам кўк чойга ишқивоз бўлиш тавсия этилмайди. Боиси, унинг таркибида асаб ва юрак тизимини қўзғатувчи кофеин моддаси мавжуд.

Ёдда тутинг: спиртли ичимлик ва кўк чойни бир вақтда истеъмол қилиш натижасида альдегидлар пайдо бўлади, бу эса, буйрак учун зарарли. Чойдаги теофиллин тана ҳароратини оширишга қодир, шу сабабли иссиғи чиққан бемор кўк чой ичиб, ўз аҳволини ёмонлаштириб қўйиши мумкин. Бундан ташқари, бу ичимлик артрит (бўғимларнинг яллиғланиши) ва бод (ревматизм) билан оғрувчи инсонлар ҳолатига салбий таъсир кўрсатади. Ҳаддан ортиқ ичилган чой таъсирида сархушлик ҳолати кузатилади, бош оғрийди, айланади, кўнгил беҳузур бўлади. Ўта қайноқ чойни кўп миқдорда ичиш маслаҳат берилмайди. Чунки бунда ички органлар куйиши кузатилади, улар деформацияланиб, оғриқли буришади, тўқимада ёриқлар пайдо бўлади. Бу турдаги куйишлар саратон касаллиги хавфини кучайтиради. Шуни қайд этиш лозимки, бу айнан чойнинг эмас, меъёрни сақламаганликнинг таъсирида юзага келиши мумкин.

 

Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • КАСБИДАН БАХТ ТОПГАН ШИФОКОР


    Дунёда касблар кўп. Инсон қайси касбни танламасин, ўз устида тинимсиз ишласа, бажараётган ишидан ҳузур қилса, албатта, бахтга эришади. Қашқадарё вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими поликлиникаси гинеколог шифокори Матлуба Абдуллаева ҳам ана шундай инсонлар тоифасидан.


    ✔ 5    🕔 12:49, 21.01.2019
  • ИНСОН УХЛАМАСА НИМА БЎЛАДИ?


    Давр ўзгаришлари шунчалик тез суръатларда содир бўлмоқдаки, инсоният кўп нарсага улгуриш учун уйқудан ҳам воз кечмоқда, уйқусизлик касалига дучор бўлмоқда. 

    ✔ 5    🕔 12:42, 21.01.2019
  • ШАМПУНЬ  ТАНЛАШДА АДАШМАНГ


    Сир эмас, баъзан сочларимиз учун шампунь харид қилаётганда қайси турдагиси фойдали эканини билолмай, иккиланиб қоламиз. Бу вазиятга нафақат аёллар, балки  эркаклар ҳам дуч келиши аниқ. 

    ✔ 3    🕔 12:41, 21.01.2019
  • ОРГАНИЗМНИ  ЧИНИҚТИРИНГ,  СОҒЛОМ ЮРАСИЗ


    Одам организми ўзгариб турадиган ташқи муҳитга мувофиқлашган ҳолда чиниқиб боради. Бирор омил, совуқ, иссиқнинг кўп таъсир этиши ва уларни ошира бориш йўли билан кутилган самарага эришилади. Чунки шундай шароитлардагина организмда мосланадиган ўзгаришлар ривожланади.


    ✔ 28    🕔 12:02, 14.01.2019
  • ФОЙДАЛИ НЕЪМАТ


    Хурмо таркибидаги (С, РР, Е, А) витаминлар ва (кальций, калий, темир, фосфор, марганец, магний, йод, мис) микроэлементлар авитаминозда, милк касаллигида, қизил қон таначаларининг миқдори камайганда ёрдам беради. 

    ✔ 21    🕔 12:01, 14.01.2019
  • УМУРТҚА ПОҒОНАСИ  ҚИЙШАЙМАСИН ДЕСАНГИЗ...


    Доим ўтириб ишлашни талаб қиладиган касб эгаларида вақт ўтиши билан гавданинг букчайиши кузатилади. Бунинг олдини олиш учун иш пайти қуйидаги машқларни бажариш фойдадан холи бўлмайди.


    ✔ 27    🕔 12:00, 14.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;