Тўғри овқатланиш – cаломатлик гарови

12:57, 07.01.2019
Тўғри овқатланиш – cаломатлик гарови

Халқимиз ҳар бир байрамни тўкин дастурхон атрофида кутиб олишни одат қилган. Ва албатта, биринчи галда байрам дастурхони учун турли хил салатлар, тансиқ таомлар, ширинликлар рўйхатини тузамиз. 


Аммо бундай байрамлардан сўнг айримлар саломатлиги ёмонлашганидан шикоят қилиб қолади. Хўш, байрамона дастурхонларимиз саломатлигимизга жиддий зарар етказмаслиги учун нима қилишимиз лозим? Бу ҳақда ИИВ Марказий поликлинакаси гастроэнтерологи Нилуфар Каримованинг тавсиялари билан танишамиз.

– Янги йил байрамидан сўнг кўпчилик мутахассис-шифокорларга жиғилдон қайнаши, кекириш, айниқса, ўт пуфагига оғирлик тушганини билдирувчи аломат – оғизга аччиқ таъм келишидан азият чекаётганидан шикоят қилишди. Бу белгилар эса ёғли овқатларни жуда кўп миқдорда истеъмол қилгандан далолат. Афсуски, байрам кунлари ҳатто парҳез тутаётган, қандли диабет касали, ошқозон яраси, панкреатит, холециститдан азият чекадиган беморлар ҳам бироз парҳезни бузишади, натижа эса маълум. Таом ошқозон учун эмас, кўнгил учун бўлсин. Шунингдек, спиртли ичимликларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш ҳам нохуш оқибатларга сабаб бўлади.

– Бундай кўнгилсизлик бўлмаслиги учун нима қилиш керак?

– Энг аввало, биз ўзимизга ғамхўрлик қилишимиз лозим. Меъёрида овқатланиш, спиртли ичимликлардан тийилиш, барча егуликларни бирин-кетин татиб кўрмаслик, ҳар жиҳатдан эҳтиёткорлик зарар қилмайди. Дастурхондаги ноз-неъматлар иштаҳангизни қитиқлаганда, саломатлигингиз ҳақида ўйлашни ҳам унутманг.

Таом саломатликка зиён етказмаслиги унинг таркибига ҳам боғлиқ. Шунинг учун байрам дас­турхонига таом тайёрлаш учун маҳсулотлар харид қилганда уларнинг сифатига алоҳида аҳамият бериш лозим.

Сабзавот ва кўкатлардан тайёрланган салатлар байрам дастурхонига кўрк беради. Бироқ уларни тайёрлашда ёғ ва тузни кўпайтириб юборманг. Акс ҳолда, буйрагингизга салбий таъсир кўрсатади.

Майонез қўшилган салатлар истеъмол қилинганда очлик ҳисси бирдан камаяди. Чунки унинг таркибида калориялар миқдори юқори. Шу боис байрам дастурхонида майонездан тайёрланадиган салатлар турини кўпайтирманг. Унинг ўрнига лимон шарбати ёки зайтун ёғи қўшилган салатлар фойдали.

Савдо расталаридаги тайёр ширинликлар диққатингизни жалб қилиб, харидга ундайди. Аммо уйда сифатли масаллиқлардан тайёрланганига етмайди, барибир. Торт ва пишириқлар учун хом тухумдан тайёрланадиган кремлардан фойдаланмаган маъқул. Ширинлик­ларга иложи борича кўпроқ мевалар ишлатинг. Чунки улар таркибида фойдали моддалар, витаминлар кўп бўлгани боис ҳазми осон.

– Демак, овқатланиш жараёнида мевалар истеъмол қилишимиз ҳам фойдали экан-да?

– Албатта, шунда ошқозонда овқат ҳазм бўлиши осонлашади. Лекин цитрус меваларидан бананни иложи борича камроқ истеъмол қилиш керак. Чунки унинг таркибида крахмал моддаси кўп бўлгани боис секин ҳазм бўлади. Апельсин ва мандарин каби цитрус мевалар эса, аксинча, ошқозон фаолиятига ижобий таъсир этади. 

– Нилуфар опа, байрам дас­турхонидан қолган салатлару овқатларни эртаси куни ҳам истеъмол қилса бўладими?

– Асло, бу ҳақда ҳатто ўйлаб ҳам кўрманг. Чунки узоқ муддат дастурхонда турган салатлар ва овқатлар таркибида айниш, ачиш бошланади. Бу эса оғир асоратларга сабаб бўлади. Яна шуни ҳам алоҳида таъкидлашни истардимки, байрамдан сўнг беморлар ҳам, соғлом кишилар ҳам бир неча кун давомида енгил тамадди қилиши мақсадга мувофиқ. Масалан, кун бўйи мевалар ейиш ёки қатиқ ичиш фойдали. Бу тавсияларимизга муштарийлар келгуси байрамларда риоя қиладилар, деган умиддамиз.

– Мазмунли суҳбатингиз ва фойдали тавсияларингиз учун раҳмат.

Адолат ФАЙЗИЕВА

суҳбатлашди.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • КАСБИДАН БАХТ ТОПГАН ШИФОКОР


    Дунёда касблар кўп. Инсон қайси касбни танламасин, ўз устида тинимсиз ишласа, бажараётган ишидан ҳузур қилса, албатта, бахтга эришади. Қашқадарё вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими поликлиникаси гинеколог шифокори Матлуба Абдуллаева ҳам ана шундай инсонлар тоифасидан.


    ✔ 5    🕔 12:49, 21.01.2019
  • ИНСОН УХЛАМАСА НИМА БЎЛАДИ?


    Давр ўзгаришлари шунчалик тез суръатларда содир бўлмоқдаки, инсоният кўп нарсага улгуриш учун уйқудан ҳам воз кечмоқда, уйқусизлик касалига дучор бўлмоқда. 

    ✔ 5    🕔 12:42, 21.01.2019
  • ШАМПУНЬ  ТАНЛАШДА АДАШМАНГ


    Сир эмас, баъзан сочларимиз учун шампунь харид қилаётганда қайси турдагиси фойдали эканини билолмай, иккиланиб қоламиз. Бу вазиятга нафақат аёллар, балки  эркаклар ҳам дуч келиши аниқ. 

    ✔ 3    🕔 12:41, 21.01.2019
  • ОРГАНИЗМНИ  ЧИНИҚТИРИНГ,  СОҒЛОМ ЮРАСИЗ


    Одам организми ўзгариб турадиган ташқи муҳитга мувофиқлашган ҳолда чиниқиб боради. Бирор омил, совуқ, иссиқнинг кўп таъсир этиши ва уларни ошира бориш йўли билан кутилган самарага эришилади. Чунки шундай шароитлардагина организмда мосланадиган ўзгаришлар ривожланади.


    ✔ 28    🕔 12:02, 14.01.2019
  • ФОЙДАЛИ НЕЪМАТ


    Хурмо таркибидаги (С, РР, Е, А) витаминлар ва (кальций, калий, темир, фосфор, марганец, магний, йод, мис) микроэлементлар авитаминозда, милк касаллигида, қизил қон таначаларининг миқдори камайганда ёрдам беради. 

    ✔ 21    🕔 12:01, 14.01.2019
  • УМУРТҚА ПОҒОНАСИ  ҚИЙШАЙМАСИН ДЕСАНГИЗ...


    Доим ўтириб ишлашни талаб қиладиган касб эгаларида вақт ўтиши билан гавданинг букчайиши кузатилади. Бунинг олдини олиш учун иш пайти қуйидаги машқларни бажариш фойдадан холи бўлмайди.


    ✔ 27    🕔 12:00, 14.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;