УСТУВОР ВАЗИФА – ОДАМЛАРНИ РОЗИ ҚИЛИШ

13:03, 07.01.2019
УСТУВОР ВАЗИФА – ОДАМЛАРНИ РОЗИ ҚИЛИШ

Кейинги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида бемисл ўзгаришлар рўй бермоқда. Эътиборга молик жиҳати шундаки, мазкур ислоҳотлар халқ фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилаётгани билан муҳим аҳамият касб этмоқда.



Ҳудудда 10 та маҲалла

Маълумки, Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори доирасида аҳоли турмуш даражаси ва сифатини янада яхшилашнинг самарали механизми йўлга қўйилди. Шунга мувофиқ, жойларда секторлар фаолияти ташкил этилди. Муҳими, «Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган эзгу тамойил бугун секторлар фаолиятининг асосий мезонига айланди. Жойлардаги ички ишлар органлари бошлиқлари раҳбарлик қилаётган секторлар ҳудудларида амалга оширилаётган ишлар мисолида бунга яққол амин бўлиш мумкин.

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 3-секторга ҳудуддаги «Асалобод», «Беш бола», «Бойсун», «Жарқўрғон», «Жўрабек», «Маърифат», «Хосиятли», «Ширинобод» ҳамда Аҳмад Яссавий ва Мухтор Ашрафий номидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари бириктирилган. Ушбу маҳаллалар ҳудудида 172 та кўп қаватли уй мавжуд бўлиб, улардаги хонадонлар сони 6407 тани, шунингдек, якка тартибдаги турар жойлар сони 8716 тани ташкил этади. Сектор ҳудудида қарийб 52 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади.

– Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш, турмуш даражасини ошириш, кам таъминланган оилаларга, ногиронларга моддий-маънавий ёрдам бериш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дей­ди сектор раҳбари, туман ИИОФМБ бош­лиғи вазифасини бажарувчи, подполковник Отамурод Аҳмедов. – Шу мақсадда 2018 йили 8027 та оила ўрганиб чиқилиб, аҳолини қийнаб келаётган турли муаммолар борлиги аниқланди. Имтиёзли равишда уй олиш, кўчаларни таъмирлаш, уйларга оқава сув тармоғини киритиш, кўп қаватли турар жойлар фондини яхшилаш, ишсизлик каби муаммоли масалалар ўрганилиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилди. Масалан, ўрганиш­лар жараёнида 218 киши ишсиз экани маълум бўлди ва уларнинг 154 нафарига ишга жойлашиши учун амалий ёрдам кўрсатилди.

Бундан ташқари, ўтган давр­да сектор штабига 52 нафар фуқаро ҳар хил масалалар бўйича мурожаат қилди. Бу мурожаатлар атрофлича ўрганиб чиқилиб, аксарияти ижобий ҳал этилишига эришилди.

Айни пайтда ҳафтанинг ҳар пайшанба куни сектор раҳбари ва масъул ходимлар томонидан маҳаллаларда сайёр қабуллар ўтказиб келиняпти. Сайёр қабулларда аҳоли томонидан қилинаётган мурожаатларда билдирилаётган муаммоларнинг ҳал этилишини таъминлашга тумандаги мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳам жалб этилмоқда.

 

ҒамхЎрликдан диллар шод

Ижтимоий ҳимоя масаласи сектор раҳбарининг доимий диққат-марказида. Айниқса, ногиронлиги бўлган фуқароларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маърифат маҳалласида яшовчи Надежда Заводая ва Асалобод маҳалласида истиқомат қилувчи Исроил Мамасолиевга ногиронлик аравачалари топширилгани уларни ғоят хушнуд этди.

Яқинда сектор раҳбари, подполковник Отамурод Аҳмедов Жўрабек маҳалласидаги 47-уйда яшовчи фуқаро Қундуз Камоловага ҳам ногиронлик аравачасини туҳфа қилди. Қундуз ая ўз дил сўзларини шундай изҳор этди:

– Менга алоҳида эътибор қаратиб, ногиронлик аравачаси топширишганидан бошим кўкка етди. Бу юксак ғамхўрлик, меҳр намунасидир. Бунинг учун, аввало, Президентимизга, шу билан бирга, учинчи сектор раҳбариятига миннатдорлик билдираман.

 

ДАВЛАТ дастури асосида

Якунланган йилда 3-сектор ҳудудидаги Жўрабек маҳалласида «Обод маҳалла» давлат дас­тури асосида кенг қамровли қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Аввало, маҳалла ҳудудидаги ноқонуний қурилмалар, гаражлар бузилиб, иккита чиқинди сақлаш жойи барпо этилди, 12-уй олдида болалар майдончаси қурилди. Худди шунингдек, 15 километрлик ички йўлларнинг таъмирдан чиқарилгани, ёриткичлар ўрнатилгани айни муддао бўлди. Қолаверса, мавжуд 16 та кўп қаватли уйнинг фасад қисмлари, том ва ертўлалари, кириш йўлак­лари таъмирланиб, янгича кўринишга эга бўлди. Кўп қаватли уйлар олдига 38 та видеокузатув мосламаси ўрнатилди. Умуман, маҳалла ҳудудида дастур асосида бир қатор ишлар олиб борилиб, электр таъминоти, иссиқлик тармоқлари, ичимлик суви ва оқава сув тизимлари яхшиланди.

Маҳалла ҳудудида жойлашган иккита мактаб ҳамда битта мактабгача таълим муассасасида ҳам жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди.

– Яқинда намунавий лойи­ҳа асосида қуриб битказилган маҳалла биноси фойдаланишга топширилди, – дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Сайёра Йўлдошева. – Бу ерда профилактика инс­пектори ва унинг ёрдамчиси учун хоналар, шунингдек, кутубхона ҳам мавжуд. Барча шароитларга эга бўлган мана шундай маҳалла биносининг бунёд этилишига ҳомий тадбиркоримизнинг, қолаверса, сектор раҳбариятининг ёрдами катта бўлди.

 

РАҲБАР ФИДОЙИ БЎЛСА...

Сир эмас, бугунги кунда барча соҳалардаги, ҳамма бўғинлардаги раҳбарлардан, биринчи галда, ўз ишига нисбатан фидойилик, касбига, юртига садоқат, қолаверса, юксак билим ва салоҳият талаб этилмоқда. Буни тўғри англаб етган, хизмат фаолиятини ҳозирги замон талаблари асосида ташкил этган ички ишлар органларининг раҳбар ходимлари салмоқли натижаларга эришишлари аниқ. Яшнобод тумани ИИОФМБ бошлиғи вазифасини бажарувчи, подполковник Отамурод Аҳмедов фаолиятидаги муваффақиятларни айнан шу билан изоҳласак, муболаға бўлмайди.

2002 йилда ИИВ Академиясини тамомлаган О. Аҳмедов дастлаб хизмат фаолиятини Чилонзор тумани ИИБ тергов бўлими терговчиси лавозимида бошлади. Кўп йиллик иш тажрибасига эга бўлган ходимларни ўзига устоз деб билди, улардан соҳавий хизматнинг сир-асрорларини, нозик жиҳатларини ўрганди. Талабчанлиги ва масъулиятлилиги боис аввалига катта терговчи, сўнгра бўлинма бош­лиғи лавозимларига та­йинланди. 2010–2015 йилларда эса Яшнобод тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари – тергов бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатди. Унинг айни шу лавозимларда Сергели ҳамда Чилонзор туманлари ИИБларида олиб борган хизмат фаолияти ҳам ғоят самарали кечди.

Фидокорона хизмат ҳеч қачон беэътибор қолмайди. Подполковник Отамурод Аҳмедов ўтган йили Яшнобод тумани ИИОФМБ бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.

Айтиш лозимки, ўтган вақт давомида туман ички ишлар органлари фаолиятида янада жонланиш кўзга ташланди. Туман ҳудудида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши самарали курашиш борасида эътиборга молик натижалар қўлга киритилди. Хусусан, 2018 йил давомида аввалги йилнинг шу даврига нисбатан жиноятчилик қарийб
50 фоизга камайишига эришилди. Шу жумладан, номусга тегиш жинояти 90 фоиз­га, босқинчилик 82 фоиз­га, талончилик 74 фоиз­га, ўғрилик жинояти эса салкам 58 фоизга камайди. Ўтган даврда содир этилган жиноятларнинг аксарият қисми, аниқроғи, салкам 95 фоизи фош қилинганини ҳам жонкуяр раҳбарнинг ҳамда туман ички ишлар органлари ходимларининг фидокорона хизмати натижаси сифатида баҳолаш мумкин.

Камол ОЛЛОЁРОВ.

Абу КЕНЖАЕВ 
олган суратлар.

Тошкент шаҳри.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи:  «Ўтган йили пойтахтимизда  жиноятчилик деярли 50 фоизга камайди»


    Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган 7-ички ишлар бўлимида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун брифинг бўлиб ўтди. 2018 йил якунлари бўйича ташкил этилган брифингни Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, генерал-майор Рустам Жўраев олиб борди.


    ✔ 6    🕔 12:58, 21.01.2019
  • ҲАР ЖИҲАТДАН ФАОЛ ҲАРБИЙЛАР


    ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли 7552-ҳарбий қисмдаги ҳарбий хизматчилар зиммаларидаги вазифани масъулият ва фидойилик билан адо этишмоқда.


    ✔ 3    🕔 12:54, 21.01.2019
  • МАРДЛИК ВА ЖАСОРАТНИНГ ЮКСАК БАҲОСИ


    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Қуролли Кучларимизнинг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

    ✔ 5    🕔 12:28, 21.01.2019
  • НУРОТАНИНГ АЗАМАТ ЎҒЛОНИ


    Абдимўмин Жўраев Навоий вилояти Нурота туманидаги 20-мактабда узоқ йиллар ёш авлодга таҳсил берди. Талабчан ва жонкуяр инсон оилада ўз фарзандларининг соғлом, билимли бўлиб камол топиши йўлида ҳам астойдил ҳаракат қилди. Эндиликда кексалик гаштини сураётган отахон эзгу мақсад, улуғ ният билан қилинган саъй-ҳаракатлар мевасидан баҳраманд.


    ✔ 3    🕔 12:16, 21.01.2019
  • ЙИГИТ ОМОН БЎЛСА, ҚЎРҒОН САЛОМАТ


    Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида давр талаби ва жаҳон андозаларига жавоб берадиган миллий армияни барпо этиш, мамлакатимиз мустақиллиги, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.


    ✔ 37    🕔 12:13, 14.01.2019
  • «ҚАЙРИЛМАС ҚАНОТЛИ СОРЛАРИНГ БОРДИР»


    Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан «Ўзбекистон белгиси» кўк­рак нишони билан тақдирланган баркамол ёшлар орасида у ҳам бор. Айнан шу жиҳати билан ўтган 2018 йил Қуролли Кучларимизнинг энг ёш капитани Фаррухбек Сотволдиевнинг ҳаётида унутилмас из қолдирди. 

    ✔ 28    🕔 12:08, 14.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;