АКАДЕМИЯ КУРСАНТЛАРИ – СОВРИНДОР

13:05, 07.01.2019
АКАДЕМИЯ КУРСАНТЛАРИ – СОВРИНДОР

Самарқанд шаҳрида ўтказилган бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатида ИИВ Академияси спортчилари совриндорлар сафидан ўрин олди.



Катталар ўртасидаги беллашувда ИИВ Академиясининг касбий тайёргарлик факультети тингловчиси, халқаро тоифадаги спорт устаси Улуғбек Мубинов муваффақиятли иштирок этди. Оғир вазнли спортчилар (91 килограммдан ортиқ) ўртасида рингга чиққан вакилимиз барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди. Умидли боксчимиз Ўзбекистон чемпионлиги билан бирга, мамлакат терма жамоаси сафидан ҳам ўрин олди.

Шунингдек, пойтахтимизда бўлиб ўтган «Динамо» ЖТСЖнинг XXVII Спартакиада дастури доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасидаги самбо мусобақалари ҳам муросасиз кечди. Беллашувнинг 100 кг вазнлилар ўртасида гиламга чиққан Фахриддин Шарипов рақиб­ларини бирин-кетин мағлуб этиб кумуш медалга сазовор бўлди. Яна бир вакилимиз Сероб Ибрагимов эса 74 килограммли полвонлар баҳсида бронза медалига эга чиқди. Шундай қилиб, Академия терма жамоаси жамоавий баҳсларда фахрли учинчи ўринни эгаллади.

 

Шукур ҚУРБОНОВ,

подполковник.

Суҳроб Шомансуров

олган сурат.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • МАЙДОНДА СИНАЛГАН МАРДЛАР


    Мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан қўл жанги бўйи­ча Қуролли Кучлар очиқ чемпионати ўтказилди. 

    ✔ 29    🕔 11:58, 14.01.2019
  • ЧЕМПИОН АСКАР


    Мақсадинг аниқ, йўлинг равон бўлса, ишинг ҳам бароридан келаркан. Ҳаммаси ниятга боғлиқ. Аммо етук спортчи бўламан, деган киши яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишни билиши лозим.


    ✔ 48    🕔 13:05, 07.01.2019
  • АКАДЕМИЯ КУРСАНТЛАРИ – СОВРИНДОР


    Самарқанд шаҳрида ўтказилган бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатида ИИВ Академияси спортчилари совриндорлар сафидан ўрин олди.


    ✔ 42    🕔 13:05, 07.01.2019
  • ҚИЗЛАРИМИЗ ПЕШҚАДАМ


    Ватанпарварлик ойлиги доирасида Бухоро вилояти «Динамо» ЖТСЖ ташаббуси билан ҳуқуқ-тартибот органларида хизмат қилаётган хотин-қизлар ўртасида ўқ отиш бўйича мусобақа бўлиб ўтди.


    ✔ 36    🕔 13:04, 07.01.2019
  • ВИЛОЯТ ИИБ ЖАМОАСИ ҒОЛИБ


    Жиззах вилоятидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ўртасида самбо мусобақаси бўлиб ўтди.


    ✔ 36    🕔 13:04, 07.01.2019
  • НИШОНГА ҚАРАБ ОТИШ


    Ватан ҳимоячилари куни арафасида Андижон вилояти ИИБ хизмат ва бўлинмалари ходимлари ўртасида ўқ отиш бўйича мусобақа ўтказилди. 

    ✔ 34    🕔 13:03, 07.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;