ДАВЛАТ, АРМИЯ, ХАЛҚ

13:06, 07.01.2019
ДАВЛАТ, АРМИЯ, ХАЛҚ

Жаннатмонанд Ўзбекистонимиз мустақилликка эришганига 27 йилдан ошди. Асрлар олдида бу сана денгиздан бир томчидек гап. Бироқ ана шу қисқа давр ичида Ватанимиз мустақил ва суверен давлат сифатида шаклланди ва том маънода улкан тараққиёт йўлини босиб ўтди.


 Дунё талаби асосида ривожланиш сари юз тутган мамлакатимизнинг жаҳон майдонида салмоқли ўрни ва нуфузи бор.

Истиқлолга эришган давлат борки, аввало, ўз Қуролли Кучларини шакллантиради, миллий армиясини тузади. Унинг мамлакат тинчлиги ва ҳурлигини асрашга қодир қудратли кучга айланишига замин яратади.

Давлатимиз ҳам мустақилликнинг илк давридан бошлаб, Ватан ва халқ муҳофазасига эътибор қаратди. Натижада ихчам, тезкор ва ҳар томонлама етук шаклланган профессионал армияга асос солинди. Йиллар давомида туб ислоҳотлар жараёнида Қуролли Кучларимиз қудратга эга бўлиб борди. Миллий армиямиз сафи профессионал кадрлар билан таъминланди ва бу жараён давом этмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев айтганидек, «бугунги таҳликали замонда бебаҳо бойлигимиз бўлган тинч-осойишта, эркин ва обод ҳаётни ҳар томонлама асраб-авайлаш ва мустаҳкамлаш энг асосий вазифамиз бўлиб қолмоқда. Шу мақсадда Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳиятини оширишга бундан буён ҳам алоҳида эътибор қаратамиз».

Дарҳақиқат, Қуролли Кучлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг ижобий натижасини беряпти. Хусусан, давлатимиз раҳбари ўтган йилнинг январь ойида Хавфсизлик кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини янада юксалтириш, миллий армиямиз жанговар шайлигини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталаркан, олдинда турган муҳим вазифалар, яъни кадрлар тайёрлаш масаласи, қўшинларни замонавий қурол-яроғлар билан таъминлаш, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратди.

Натижада жанговар тайёргарлик дастурлари қайта кўриб чиқилди. Бу ислоҳотларнинг барчаси бутун дунё ҳамда ён-атрофимизда халқаро терроризим ва экстремизм хавфи тобора ортиб бораётган бир вақтда, ҳар хил таҳдидларга қарши муносиб зарба беришга тайёр бўлишимизни назарда тутган ҳолда, юртимизнинг тинч ва барқарор ривожланишини таъминлашга хизмат қилиши, шубҳасиз.

МИЛЛИЙ АРМИЯ – ТИНЧЛИК ҚАЛҚОНИ

Жўяли бир савол барчанинг эътиборини тортиши аниқ: яъни Қуролли Кучларимиз 27 йилдирки, халқимиз осойишталиги, мамлакатимиз озодлигини асраш ва ҳимоя қилиш йўлида собит экан, айни дамда, тинч­лигимиз ва ҳурлигимиз барқарорлигининг асосий таянчи бўлган миллий армиямиз жанговар тайёргарлиги қай даражада?

Ўтган йили Мудофаа вазирлиги қўшинлари ва бошқарув органларида амалга оширилган ишларни баҳолаш, жанговар тайёргарликни текшириш ҳамда таҳлил қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев кўрсатмасига биноан, қўшинларга «Тревога!» сигнали берилди. Мамлакатимиз армиясида қўққисдан белгиланган бундай кенг кўламли текширув ҳали ўтказилмаган эди. Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида Ўзбе­кистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи томонидан вазифалар белгиланди ва ҳарбий округ қўмондонликларига етказилди.

Давлатимиз раҳбари жанговар шай ҳолатга келтирилган бўлинмаларнинг эҳтимолий хавфни қайтаришга доир махсус-тактик машқларини Чирчиқ дала-ўқув майдонида кузатди. Шартли душманни аниқлаш ва яксон қилиш машқларида барча кучлар, бўлинмалар иштирок этди. Юқори даражада уюштирилган жанговар машқлар қўшинлар тайёргарлиги бўйича ўз эътирофини топди ва жанговар топшириқларни муваффақиятли бажарган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга Президентимиз томонидан қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Дарҳақиқат, миллий армиямиз бугун дунё эътирофига эга бўлиб улгурди. Фикримизнинг далили сифатида Ўзбекистон дунёнинг энг қудратли армиялари рўйхатида 39-ўринни эгаллаганини таъкидлаш жоиз.

Якунланган йилда  Ватанимиз мудофаа салоҳиятини юксалтириш, қўшинларнинг жанговар шайлигини таъминлаш борасида кўплаб ишлар амалга оширилди. Халқаро ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш йўлида ҳам катта қадам қўйилди. Бешта ҳамкорликдаги машғулотлар, бошқа давлатларнинг мутахассислари томонидан 100 дан ортиқ машғулотлар, тренинглар ўтказилди. Армияда профессионаллик 68 фоизга кўтарилди, амалий жанговар машғулотлар уч баробарга оширилди.

Шунингдек, Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари халқаро майдонларда ҳам ўзини кўрсатмоқда. Хусусан, «Халқаро армия ўйинлари – 2018»да саккизта йўналишда қатнашиб, бешта совринли ўринга эга бўлди. Тошкентда илк бор МДҲга аъзо давлатлар армиялари ўртасида ўтказилган қўл жанги халқаро чемпионатида 5 та олтин медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчиликни эгаллади.

Буюк Британияда 34 та давлатдан қатнашган 123 та жамоа иштирокидаги «Кембрия патрули» халқаро танловида эса ҳамюртларимиз фахрли биринчи ўринга муносиб деб топилди. Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари ҳамда ҳарбий хизматчиларидан таркиб топган терма жамоа Москвада бўлиб ўтган «Мудофаа вазирининг КВН кубоги» халқаро фестивалида иштирок этиб, 2-ўринга сазовор бўлишди.

Ҳарбий хизматчилар заҳматли хизматига яраша бир қатор имтиёзлардан фойдаланиш имкониятига эга. Буни давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликда кўришимиз мумкин. Жумладан, ҳарбий хизматчиларга имтиёзли ипотека кредитлари ажратилиши кўпайган. Хусусан, 2017 йилда 56 та уйда 1224 та квартира имтиёзли ипотека кредити асосида, 20 та уйда 416 та квартира хизмат уйлари сифатида ҳарбий хизматчиларга берилди. Якунланган йилда эса 74 та уйда 2190 квартира имтиёзли ипотека кредити асосида, 21 та уйда 614 та хизмат хонадонлари топширилди. Бир сўз билан айтганда, икки йилда 4,5 мингта ҳарбий хизматчининг яшаш шароити яхшиланди. Бу илгари 15 йилда ҳам эришилмаган натижадир.

Шу билан бирга, Президентимиз қарорига асосан, Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчилари фарзандларининг олий ўқув юртларига имтиёзли асосда қабул қилиниши юксак ғамхўрлик намунаси десак арзийди. Бугун уларнинг 350 га яқин ўғил-қизлари институтларда шу имтиёздан фойдаланиб таҳсил олмоқда.

 

ХАЛҚ ЎЗ АРМИЯСИГА СУЯНАДИ

Армия ва халқнинг якдиллиги катта аҳамиятга эга. Шуни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 26 октябрдаги қарорига мувофиқ, Мудофаа вазирлиги ҳузурида Жамоатчилик кенгаши ташкил этилди. Унинг сафига юртимиздаги энг нуфузли давлат ва жамоат ташкилотларининг етакчи вакиллари жалб этилган бўлиб, улар халқ билан армия ўртасидаги эзгу ишларга улуш қўшмоқда.

«Миллий армиямиз – бизнинг ифтихоримиз ва ғуруримиз» тамойили асосида мудофаага оид ягона давлат сиёсатини юритишни таъминлаш мақсадида барча ҳудудларда ҳарбий-маъмурий секторлар ташкил этилган. Эндиликда армия ва халқ бирлиги ҳамда якдиллиги йўлида хизмат қилаётган ҳарбий-маъмурий секторлар самарали фаолият юритмоқда. 2018 йилдан бошлаб эса, Президентимиз фармо­йишига кўра, Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа давлат ташкилотлари раҳбарларининг йиллик йиғилиши ўтказилиши белгиланди.

Юртбошимиз Хавфсизлик кенгаши йиғилишида ёшларда ҳарбий-ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Негаки, ёшлар истиқболимиз эгалари, бўлғуси Ватан ҳимоячилари. Уларнинг ҳарбий соҳага, ҳарбий қисм фаолиятига, у ердаги ҳарбий хизматчилар учун яратилган шароитга қизиқиши табиий ҳол. Шунинг учун ўқувчи-ёшлар ва ҳарбийлар иштирокида давра суҳбатлари, учрашувлар, бошқа маърифий тадбирлар ўтказиш ҳарбий қисмга экскурсия уюштириш анъана тусига кирган. Ўқувчилар саёҳат давомида ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишади. Ҳарбий хизматчилар таълим муассасаларида бўлиб, маънавий-маърифий ва кўргазмали тадбирлар уюштириб, ёшлар қалбидаги ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлашга ҳисса қўшишмоқда.

Қуролли Кучлар тизимидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда амалга оширилаётган очиқ эшиклар куни ҳам халқ билан армия яқинлигининг эътирофидир.

 Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказишга бағишланган ватанпарварлик ойлиги эса юртимиз бўйлаб ҳарбий хизматчилар иштирокидаги маънавий-маърифий, маданий тадбирлар, учрашувлар, давра суҳбатларининг янада кенгайишига замин яратди.

Зулфия ЮНУСОВА,

журналист.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ:  ТАРИХ ВА БУГУН


    Қарийб уч минг йиллик тараққиёт йўлини босиб ўтган ўзбек давлатчилиги тарихида давлат ва жамият хавфсизлиги, тинчлик-осойишталикни таъминлаш масаласига катта эътибор берилган.

    ✔ 75    🕔 12:47, 21.01.2019
  • ХОДИМНИНГ МУОМАЛАСИ УНИНГ МАЪНАВИЯТИНИ БЕЛГИЛАЙДИ


    Ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда Ватан ҳимояси, юрт тинчлиги ҳамда давлат келажаги учун жонкуяр, хизмат бурчини сидқидилдан бажарадиган фидойи, виждонли ва юксак маънавиятли ходимларни етиштириш вазифаси қўйилмоқда.

    ✔ 358    🕔 12:03, 14.01.2019
  • ДАВЛАТ, АРМИЯ, ХАЛҚ


    Жаннатмонанд Ўзбекистонимиз мустақилликка эришганига 27 йилдан ошди. Асрлар олдида бу сана денгиздан бир томчидек гап. Бироқ ана шу қисқа давр ичида Ватанимиз мустақил ва суверен давлат сифатида шаклланди ва том маънода улкан тараққиёт йўлини босиб ўтди.

    ✔ 528    🕔 13:06, 07.01.2019
  • АБДУЛЛА АВЛОНИЙНИНГ  МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ҚАРАШЛАРИ


    Ўзбек халқининг маърифатпарвар, халқпарвар ва фидойи фарзанди Абдулла Авлоний 1878 йилда Тошкентда туғилган. У етти ёшидан эски мактабда, сўнгра мадрасада ўқийди.

    ✔ 524    🕔 10:45, 04.01.2019
  • ҚОНУНЛАРНИНГ ИНСОН  ҲАЁТИДАГИ АҲАМИЯТИ


     Қонунлар инсон тафаккурининг меваси сифатида жамият тараққиёти ва яшаш тарзини белгилаб беради. Жамият ва давлатнинг мувозанатда бўлиши ҳамда ривожланишида Конституция ва унинг асосида қабул қилинган қонунлар катта ўрин тутади.


    ✔ 514    🕔 12:51, 24.12.2018
  • Таълим ва тарбия – КАМОЛОТНИНГ  ИККИ ҚАНОТИ


    «Камолот» сўзини юртдошларимиз кўп қўллашади, суҳбатларида қайта-қайта талаффуз қилади. Аммо бу сўзнинг ўзаги «камол» (тўлиқ етуклик, мукаммаллик) эканига, «от» қўшимчаси кўпликни ифодалашига эътибор қилишмайди. 

    ✔ 492    🕔 12:57, 17.12.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;