ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

13:08, 07.01.2019
ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

Темир йўл кесиб ўтиладиган жой йўлдаги энг хавфли ҳудудлардан бири саналади. Айрим автомобиль ҳайдовчилари эса ҳаракат тақиқланган пайтда ҳам уни босиб ўтишга уриниб, аксар ҳолларда, қоидаларни бузишади.



Ўтган йилнинг 3 декабрь куни «Қўқон–Андижон» темир йўлининг 279-километрида «Қўқон–Марғилон–Андижон» йўналиши бўйича шаҳар атрофига қатновчи электропоезднинг «Дамас» автомобили билан тўқнашуви юз берди. Машина ичида саккиз нафар йўловчи бўлган. Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи ҳайдовчи М. Деҳқонов очиқ шлагбаумдан фойдаланиб, йўловчи поезди олдидан тез ўтиб кетмоқчи бўлган. Йўл ҳаракати қоидаларининг қўпол бузилиши натижасида «Дамас» ичидаги уч нафар йўловчи ҳаётдан кўз юмган.

Мамлакатимизда темир йўл кесишмаларида рўй бериши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида «Темир йўлдаги хавфсизлик учун» шиори остида кенг қамровли профилактик тадбир ўтказилмоқда. Андижон вилояти ИИБ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими шахсий таркиби ҳам мазкур тадбирда фаол иштирок этмоқда.

Бўлимда учта сафарбарлик гуруҳи тузилиб, вилоят ҳудудидан ўтувчи темир йўллар майдонлари улар ўртасида тақсимланди. Гуруҳлар таркибига нафақат бўлим ходимлари, балки темир йўл соҳаси ишчи-ходимлари ва маҳалла фаоллари ҳам киритилди.

Сафарбарлик гуруҳлари темир йўл кесишмаларида рейдлар олиб бормоқда. Шу атрофда истиқомат қилувчи аҳоли билан учрашиб, мактаб ўқувчилари билан суҳбатлашиш асносида темир йўл хавфли ҳудуд эканини, бу ерда ўйнаш, мол боқиш, рельсларга турли буюмларни қўйиб кетиш ман этилиши тушунтирилмоқда. Бундан ташқари, темир йўл ва темир йўл кесишмаларига бевосита яқин жойлашган маҳаллаларда яшовчи аҳоли ҳамда киракашлик билан шуғулланувчи фуқаролар ўртасида тарқатилаётган ҳайдовчилар учун эслатмалар кўп нусхада чиқарилди.

Шунингдек, ёритувчи ускуналар мавжудлиги ва ишга яроқлилиги, ҳайдовчиларга кесишма хили, йўллар миқдори, темир йўл кесишмасигача бўлган масофа ҳақида маълумот берувчи йўл белгиларининг мавжудлиги текширилди.

Айни пайтга қадар профилактик тадбир давомида маҳалла фуқаролари билан 20 марта, мактаб ўқувчилари ва корхоналарнинг ишчилари билан 93 марта профилактик суҳбатлар ўтказилди, 23 та қўриқланувчи ва қўриқланмайдиган темир йўл кесишмалари текширилди, 76 километрдан ортиқ масофадаги темир йўл айланиб чиқилди.

Учқунбек ҚЎЧҚОРОВ,

 капитан.

Андижон вилояти.

 

Суратда: Андижон вилояти ИИБ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими профилактика инс­пектори, лейтенант Мирзоҳид Ҳакимов 273-сонли темир йўл пости навбатчиси Раҳмонали Қосимов билан профилактик суҳбат ўтказмоқда.

Борис КЛЕЙМАН олган сурат.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи:  «Ўтган йили пойтахтимизда  жиноятчилик деярли 50 фоизга камайди»


    Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган 7-ички ишлар бўлимида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун брифинг бўлиб ўтди. 2018 йил якунлари бўйича ташкил этилган брифингни Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, генерал-майор Рустам Жўраев олиб борди.


    ✔ 6    🕔 12:58, 21.01.2019
  • ҲАР ЖИҲАТДАН ФАОЛ ҲАРБИЙЛАР


    ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли 7552-ҳарбий қисмдаги ҳарбий хизматчилар зиммаларидаги вазифани масъулият ва фидойилик билан адо этишмоқда.


    ✔ 3    🕔 12:54, 21.01.2019
  • МАРДЛИК ВА ЖАСОРАТНИНГ ЮКСАК БАҲОСИ


    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Қуролли Кучларимизнинг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

    ✔ 5    🕔 12:28, 21.01.2019
  • НУРОТАНИНГ АЗАМАТ ЎҒЛОНИ


    Абдимўмин Жўраев Навоий вилояти Нурота туманидаги 20-мактабда узоқ йиллар ёш авлодга таҳсил берди. Талабчан ва жонкуяр инсон оилада ўз фарзандларининг соғлом, билимли бўлиб камол топиши йўлида ҳам астойдил ҳаракат қилди. Эндиликда кексалик гаштини сураётган отахон эзгу мақсад, улуғ ният билан қилинган саъй-ҳаракатлар мевасидан баҳраманд.


    ✔ 3    🕔 12:16, 21.01.2019
  • ЙИГИТ ОМОН БЎЛСА, ҚЎРҒОН САЛОМАТ


    Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида давр талаби ва жаҳон андозаларига жавоб берадиган миллий армияни барпо этиш, мамлакатимиз мустақиллиги, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.


    ✔ 37    🕔 12:13, 14.01.2019
  • «ҚАЙРИЛМАС ҚАНОТЛИ СОРЛАРИНГ БОРДИР»


    Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан «Ўзбекистон белгиси» кўк­рак нишони билан тақдирланган баркамол ёшлар орасида у ҳам бор. Айнан шу жиҳати билан ўтган 2018 йил Қуролли Кучларимизнинг энг ёш капитани Фаррухбек Сотволдиевнинг ҳаётида унутилмас из қолдирди. 

    ✔ 28    🕔 12:08, 14.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;