ВАТАН ХИЗМАТИГА БАХШИДА УМР

13:09, 07.01.2019
ВАТАН ХИЗМАТИГА БАХШИДА УМР

Хонадон соҳиби бизни илиқ қарши олди, унинг рафиқаси эса самимий табассум билан тузалган дастурхонга таклиф этди. Бир пиёла чой устида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қоровул қўшинларида узоқ йиллар давомида фидокорона хизмат қилган ва кўплаб шогирдларни тарбиялаган истеъфодаги полковник Реваз Биченовнинг ҳикоясини тингладик.



 1962 йили хизмат юзасидан Ўзбекистонга жўнатилиши ҳақидаги хабарни эшитгани кечагидек ёдида. Реваз Николаевич энциклопедияни очиб, ўзи бораётган мамлакат ҳақида маълумот излай кетди. У кулиб эслайди: суратда Қорақумдаги эчкиэмар тасвирланган эди. Р. Биченов тақдир уни жазирама чўлга келтириб ташлайди, деб ўйлаганди. 

– Аммо Ўзбекистонга келиб, осмонга бўй чўзган дарахтлар, ям-яшил манзарани кўрдим. Бағри кенг заминнинг мусаффо ҳавосидан тўйиб нафас олиб, бу ер мен учун қадрдон эканини тушундим, – дея хотирлайди мақоламиз қаҳрамони.

Реваз Биченовнинг ўта жиддий табиати, талабчанлиги полк мактабида бўлинма командири, ҳарбий қисм ва оператив батальонда взвод командири бўлишида муҳим ўрин тутганди. У бир неча йил штаб бошлиғи ўринбосари, кейинчалик ички қўшинларда оператив қисм командири сифатида хизмат қилди. Ўзбекистон Республикаси ИИВ офицерларни тайёрлаш олий курс­ларида сабоқ берди. Унинг хизматлари Ўзбекистон Рес­публикаси ИИВ раҳбарияти томонидан бир неча бор муносиб рағбатлантирилди.

– Гап мукофотда эмас, – дейди ҳамсуҳбатимиз. – Мен халққа фойдам тегишини, доимо сафда бўлишни истаганман. Албатта, бугунги ҳаётимиз аввалгисидан анча фарқ қилади. Аммо барибир инсон тақдирини кўп жиҳатдан белгилаб берувчи бир неча омиллар мавжуд: бу генлар, оила, таълим, мураббийлар, шунингдек, шахсий фазилатлар, меҳнатсеварлик, муросага келиш маҳорати, бошланган ишни охирига етказиш, мард, жасур, қатъий бўлиш, ҳар қандай вазиятда ўзини йўқотиб қўймаслик жуда муҳим. Аскарларга шуларни ўргатишга ҳаракат қилганман.  

Реваз Биченов командирлик қилган йиллари қўл остидагиларнинг биронтасини ҳам жазоламагани, аксинча, уларни доимо қўллаб-қувватлаб, руҳлантиргани ва далда бўлганини эслайди.

– Бахтимга, яхши мураббийлардан сабоқ олганман. Ажойиб инсонлар – билимдон, ақлли, фаол ва ғайратли устозларим ёрдамида хизмат сирларини эгаллаганман. Офицерларни ўқитиш асносида уларга ўрнак бўлиб, хизматга, қўл остидагиларимга, оиламга бўлган муносабатимни кўрсатишга интилганман. Осойишталик посбонларига намуна бўлиш мақсадида куч-ғайратимни аямасдим.

Ўтган йили Реваз Биченов яқинлари ва дўстлари даврасида 80 ёшини нишонлади. Истеъфодаги полковник Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг таб­ригидан боши осмонга етгудек қувонди. Айтиш жоизки, Қоровул қўшинларида ташкил қилинадиган байрам тадбирлари у кишининг иштирокисиз ўтмайди. Ўзи ҳам узоқ вақт ИИВ  Қоровул қўшинлари Фахрийлар кенгаши аъзоси сифатида фаолият юритган. Ҳозир ҳам маҳалла фуқаролар йиғинига кўмаклашади. Уни ҳамма яхши кўради ва ҳурмат қилади.

– Узоқ умр кўрганингизнинг сабаби нимада? –  дея сўрадик у кишидан:

– Аввало, соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаоллик, тўғри овқатланиш, ўз вақтида шифокорлар кўригидан ўтиш, уларнинг тавсияларига амал қилиш ўта муҳим, – деб жавоб берди лавҳамиз қаҳрамони. – Аммо ҳеч нарса умрни ишчалик узайтирмайди. Иши кўп инсонда хасталаниш ва ёмон нарсаларни ўйлашга вақт бўлмайди.

Реваз Биченов ўғиллари ва набиралари билан фахрланади, уларнинг муваффақиятларидан қувонади. Ўзининг изидан борган ўғли ва набираси доимо иш билан банд, шу боис исталган вақтда улар билан кўриша олмайди. Шунга қарамай, байрамларда оила аъзолари доимо бирга бўлишади.

Отахон ва унинг ўғли – полковник Олег Биченов билан мулоқотда бўлган осойишталик посбонлари уларни ўз ишининг устаси, ғамхўр, зийрак, ўқимишли инсонлар сифатида тилга олишади.

Шундай одамлар борки, уларнинг тақдири ёрқин китобга ўхшайди. Қайси варағини очманг, қизиқарли маълумотларга дуч келасиз. Истеъфодаги полковник Реваз Биченов билан қанча суҳбатлашсангиз, шунча оз. Камсуқум, самимий ва ўзига нисбатан меҳр, ҳурмат уйғота оладиган инсон суҳбатини доимо соғиниб турасиз.

Фурсатдан фойдаланиб, Реваз Биченовни табаррук ёши ва яқинлашиб келаётган 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни билан чин юракдан муборакбод этамиз. Унга мустаҳкам соғлиқ, кўнгил хотиржамлигини тилаймиз.

 

 

Азиза БАҲОДИРОВА,

лейтенант.

Содиқ ҲАКИМОВ
олган сурат.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • СИЗ ЭМАСМИ, МАЪРИФАТНИ ЮРАГИМГА ЮҚТИРГАН...


    Ярим кечаси ишдан уйига қайтаётган профилактика инспектори тўртта қўйни ҳайдаб келаётган ўсмирни кўриб, унинг кимлиги, қаерда яшаши, қўйларни қаёққа олиб кетаётгани билан қизиқди.

    ✔ 6    🕔 12:54, 21.01.2019
  • Ҳарбийларнинг «собиғи» бўлмайди


    Жазони ижро этиш муассасасидан уч нафар маҳкум қочгани тўғрисидаги хабар ходимларни оёққа турғизди. Маълум бўлишича, оғир жиноят содир этган бу маҳкумлар муассасадан чиқиндиларни олиб чиқиб кетувчи трактор орқали қочишган.


    ✔ 4    🕔 12:14, 21.01.2019
  • ФИДОЙИ ХИЗМАТ ЭЪТИРОФИ


    Ички ишлар органларини тезкор ахборотлар бошқармасисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бу бошқармада ўз касбининг усталари жуда кўп. Подполковник Марат Юлдашевнинг ички ишлар органларидаги фаолияти ана шу хизмат билан боғлиқ.

    ✔ 36    🕔 12:10, 14.01.2019
  • ЭЗГУЛИК ҚУЁШИ СЎНМАСИН


    Пойтахтимизнинг Сергели тумани «Маданият» маҳалла фуқаролар йиғинида эл-юрт дарди билан яшайдиган, шу йўлда тиниб-тинчимайдиган бир отахон умргузаронлик қилишини эшитиб, у киши билан суҳбатлашиш мақсадида йўлга тушдик. 

    ✔ 26    🕔 12:09, 14.01.2019
  • ВАТАН ХИЗМАТИГА БАХШИДА УМР


    Хонадон соҳиби бизни илиқ қарши олди, унинг рафиқаси эса самимий табассум билан тузалган дастурхонга таклиф этди. Бир пиёла чой устида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қоровул қўшинларида узоқ йиллар давомида фидокорона хизмат қилган ва кўплаб шогирдларни тарбиялаган истеъфодаги полковник Реваз Биченовнинг ҳикоясини тингладик.


    ✔ 43    🕔 13:09, 07.01.2019
  • ЮЗЛАРИДАН НУР, СЎЗЛАРИДАН ДУР ЁҒИЛАДИ


    Свердловск ёнғин хавфсизлиги билим юртини тамомлаган лейтенант Қобул Полвоновни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги тергов ҳибсхонасига хизматга юборишди. 

    ✔ 50    🕔 10:47, 04.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;