АЁЛЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ – ДАВР ТАЛАБИ

13:10, 07.01.2019

Мустақиллик йиллари юртимизда амалга оширилган изчил ислоҳотларда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиляпти.



Ҳозирги кунда мамлакатимиз аёллари орасида қанчалаб фан докторлари, академиклар, Ўзбекистон Қаҳрамонлари, сенаторлар, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари бор. Яна юзлаб хотин-қизларимиз давлат ва бошқарув идоралари, вакиллик органларида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик ва фермерлик тармоқларида, ижтимоий-маънавий, сиёсий-иқтисодий соҳаларда самарали меҳнат қилиб келмоқда.

Шу ўринда ҳуқуқ-тартибот идоралари, хусусан, ички ишлар органлари тизимида хизмат қилиб, эл-юртимиз тинч­лик-осойишталигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган фидойи касб соҳибаларини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Биргина ИИВ Академиясида бугунги кунда юздан зиёд хотин-қизлар фаолият кўрсатаётган бўлса, уларнинг аксарияти шаҳодатланган лавозимларда хизмат ўташмоқда. Сўнгги йилларда Академия ходималаридан бир неча нафари унвон ва мукофотларга сазовор бўлишди, ўқитувчи-мураббийлар турли фанлар бўйи­ча илмий даражаларни қўлга киритишди, иқтидорли курсант қизлар республика фан олимпиадаларида муваффақиятли иштирок этишди.

Биламизки, ҳозирги давр жамиятнинг ҳар бир аъзосидан ташаббускор, сиёсий-ижтимоий фаол бўлишни, дунёда юз бераётган воқеа-ҳодисларга бефарқ бўлмай, дахлдорлик ҳисси билан яшашни, бир сўз билан айтганда, замонга мос қадам ташлашни талаб этаётгани сир эмас. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг яқинда бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов конференциясида ушбу масалага алоҳида тўхталиб ўтилгани бежиз эмас.

Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб бораётган аёллар сони мамлакатимизда 1 фоизни ҳам ташкил этмайди. Бошқа мамлакатлар билан таққослаганда, Ўзбекистонда аёл раҳбарлар кўрсаткичи жуда паст. Шу боис йиғилишда мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланган ҳолда, ижтимоий фаол аёлларни раҳбарлик лавозимларига тайёрлаб бориш, уларни ўқитиш, малакасини ошириш, турли раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш тизимини яратиш зарурлигига эътибор қаратилди.

Шунингдек, конференцияда яна бир масала – Ички ишлар вазирлиги Академиясида мутахассислар тайёрлаш масаласига ҳам урғу берилди. Чунончи, таълим муассасасига қизларни қабул қилишга 5 фоизлик квота қўйилган бўлиб, бу мавжуд эҳтиёжни тўла қондирмаслиги, соҳа учун мутахассислар тайёрлашда хотин-қизлар орасида психолог ҳамда вояга етмаганлар билан ишлаш инспекторлари сафини кўпайтириш борасида фикрлар билдириб ўтилди.

Айтиш керакки, Академиянинг кундузги таълимида бугунги кунда 101 нафар курсант қиз (шундан 10 нафари касбий таёргарлик факультетида) таълим олмоқда. 2017–2018 ўқув йилида таълим муассасасини жами 39 нафар қиз тамомлади. Шундан 5 нафари «Тезкор-қидирув фаолияти», 12 нафари «Тергов фаолияти», 2 нафари «Эксперт-криминалистик фаолият», 20 нафари «Ҳуқуқ­бузарликлар профилактикаси фаолияти» йўналиши бўйича мутахассисликка эга бўлди. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 16 августдаги «Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан Академияда кадр­лар салоҳиятини оширишга имкон берадиган сифат жиҳатдан мутлақо янги тизим яратилди. Унга кўра, масканда иккита янги мутахассислик йўналиши – «Хизмат фаолиятини психологик таъминлаш» ҳамда «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фаолияти» бўйича кадрлар тайёрлаш ишлари йўлга қўйилиб, қабул квоталари сони 600 тага етказилди. Шундан келиб чиқиб, 2018 йилда Академияга 40 нафар қиз қабул қилинди. Бу рақам олдинги йилларга нисбатан салкам икки баробарга кўплигини қайд этиш жоиз. 

Бир сўз билан айтганда, соҳада кечаётган изчил янгиланишлар натижасида таълим муассасасида етук малакали кадрлар тайёрлаш, мутахассислик фанларини кўпайтириш, ўқув жараёнига замонавий инновацион ғояларни татбиқ этиш ишлари йилдан-йилга такомиллашмоқда. Бу ҳам ёшларнинг қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, жамият ҳаётидаги нуфузини ошириш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилмоқда.

 

Жамшид ХОЛОВ,

лейтенант.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА  НИШОНЛАШДИ


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.

    ✔ 13    🕔 12:56, 21.01.2019
  • ФУҚАРОЛАРГА ЗАРУР  ЁРДАМ КЎРСАТИЛЯПТИ


    Ўтган йили Қарши тумани ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ходимлари томонидан паспорт тартиботи юзасидан текширувлар ўтказилиб, аҳоли ўртасида профилактик тадбирлар уюштирилди.

    ✔ 7    🕔 12:50, 21.01.2019
  • МУАММОЛАР  БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА


    Одамлар дарду ташвиши билан яшаш давр талабига айланди. Халқимизга хизмат қилиш давлат идоралари фаолиятнинг бош мезони сифатида белгиланиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш, одамларга муносиб турмуш шароитини яратиш мақсадида эътиборга молик амалий ишларга қўл урилмоқда. Бу, айниқса, секторлар фаолиятида яққол кўзга ташланаётир.

    ✔ 4    🕔 12:48, 21.01.2019
  • КУТУБХОНА –  АСКАРЛАРНИНГ СЕВИМЛИ МАСКАНИ


    Ҳарбий хизматчиларнинг китобга бўлган меҳрини янада ошириш мақсадида замонавий технологиялар билан жиҳозланган ахборот-ресурс марказлари ҳарбий қисмларнинг кутубхоналари билан яқин ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда.

    ✔ 4    🕔 12:40, 21.01.2019
  • МУСИҚАЧИЛАРИМИЗ МУВАФФАҚИЯТИ


    ИИВнинг Алоҳида намунали-кўргазмали оркестри созандалари бош дирижёр, капитан Муқимжон Маҳмудов раҳбарлигида маҳаллий Полиция академияси курсантларининг битирувига бағишланган тадбирда иштирок этиш учун Дубай шаҳрида (БАА) бўлишди.


    ✔ 5    🕔 12:38, 21.01.2019
  • ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ


    Ватан ҳимоячилари куни Президентимизнинг 2018 йил 13 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишига асосан, «Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир» деган умумий ғоя остида нишонланмоқда.


    ✔ 9    🕔 12:31, 21.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;