БОШ МАҚСАД – МУШТАРИЙЛАР ИШОНЧИНИ ОҚЛАШ

13:13, 07.01.2019

Бугунги кунда республикамизда мингдан зиёд босма оммавий ахборот воситалари чоп этилади. Уларнинг ичида ИИВ нашрлари бўлган «Postda» ва «На посту» газеталари ўзининг муносиб ўрнига эга. 


Ушбу нашрлар ташкил этилганига салкам 90 йил бўляпти. Газеталар ўтган давр мобайнида мамлакатимиз ички ишлар органлари фаолиятини ёритиб, аҳолининг ҳуқуқий онгини оширишга, қонунчилик тарғиботига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб кел­япти.

Йиллар ўтгани сайин газеталаримизнинг мазмунини янада бойитиш мақсадида замон руҳи ва талабига мос рукнлар ташкил этилмоқда. «Мурожаатларга эътибор – инсонга эътибор», «Жиноятга қарши курашиш ҳақиқати ва адолати», «Ҳалолликни шиор қилган ходимлар», «Учинчи сектор», «Профилактика инспектори – маҳалланинг ички ишлар органидаги вакили» каби рукнлар шулар жумласидандир.

  «Буюк сиймолар» рукнида чоп этилаётган материалларда улуғ бобокалонларимизнинг ибратли ҳаёт йўли ва ижоди ҳақида батафсил маълумот бериляпти. Бу, шубҳасиз, тизим ходимларининг маънавиятини бойитишга хизмат қилади, уларни тарихимизни ўрганишга, аждодларимиз матонати ва жасоратидан ибрат олишга ундайди. Масалан, «Исломхўжа» бадиий фильми экран юзини кўрган пайтда кўпчиликда бу тарихий шахс ҳақида кўпроқ билиш иштиёқи туғилди. Фильм режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов билан «Postda» газетасида чоп этилган «Исломхўжа — тарихнинг ўқилмаган саҳифаси» номли суҳбатда у ҳақда батафсил маълумот берилди. Шунингдек, яна бир буюк бобокалонимиз – Жалолиддин Мангуберди ҳақида «Пойида буюклик букилган султон» сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Бундан кўзланган асосий мақсад эса нафақат ички ишлар органлари тизимида хизмат қилаётган осойишталик посбонларининг, балки мамлакатимиз аҳолисининг маънавий салоҳиятини янада оширишга ўз ҳиссамизни қўшишдир.

Газетамиз тиражи жиҳатидан ҳам республикамиздаги етакчи нашрлардан бири саналади. Дунёнинг бошқа давлатларида хизмат сафарида бўлган ҳамкасбларимизнинг «Хориж тажрибаси» рукнидаги мақолаларида айнан ушбу мамлакатлардаги осо­йишталик посбонларининг фао­лияти ёритиб келинмоқда. Бу ҳам нашрларимиз аудиториясининг янада кенгайишига ёрдам бераётир.

Шу ўринда айрим соҳавий хизмат ходимлари ўзи фаолият қўрсатаётган йўналишда эмас, балки бошқа соҳавий хизматлар бўйича мақола юбораётганини афсус билан қайд этишимиз жоиз. Масалан, профилактика инспектори тергов йўналиши бўйича ёки терговчи эксперт-криминалистика йўналишида мақола жўнатган ҳоллар учраб турибди. Биз бу материалларда мавзу қанчалик тўғри ёритилганини текшириш учун уларни тегишли соҳавий хизматларга юборганимизда, мақолалардаги бир қатор фактларнинг ҳақиқатдан анча йироқлиги аён бўлмоқда. Шу сабабли нашрларимизда ўз мақолалари чоп этилишини истаган ходимлардан, аввало, ўзи чуқур билган мавзуни танлашини, қолаверса, мақолани раҳбари билан келишилган ҳолда, барча маълумотларни текшириб жўнатишларини сўраган бўлардик.

Бу йилги режаларимизда ИИВ нашрларини янада оммалаштириш мақсадида веб-сайт яратиш ҳам назарда тутилган. Шу билан бирга, газеталаримиз номини ўзгартириш бўйича ҳам бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Ички ишлар органларида узоқ ва самарали хизмат қилиб, нафақага чиққан, бугунги кунда ёшлар тарбиясига ўз ҳиссаларини қўшаётган фахрийларимиз ҳаёти ҳам эътиборимиздан четда қолаётгани йўқ. Бунинг исботини нашрларимиздаги «Фахрийлар – фахримиз», «Фахрийлар ҳаёти — ибрат мактаби» каби рукнларда чоп этилаётган туркум мақолалар мисолида кўриш мумкин.

 Мамлакатимизнинг турли ҳудудларида хизмат қилаётган осойишталик посбонларининг самарали фаолияти, чекка туманларда амалга оширилаётган профилактик ишлар, ўтказилаётган тадбирлар жойлардаги ўз мухбирларимиз томонидан тезкорлик билан, ўз вақтида ёритиб борилмоқда. ИИВ Академик лицейлари фаолияти, улардаги таълим жараёни, ўқувчилар эришаётган ютуқлар ҳам нашрларимизда ўз аксини топмоқда.

2018 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб «Postda» газетаси ҳафтасига икки маротаба чоп этилаётгани ҳам мамлакатимиздаги муҳим воқеаларни, ижтимоий-сиёсий ва бошқа жабҳалардаги янгиликларни осойишталик посбонларига тезкорлик билан етказишда қўл келмоқда. Бундан ташқари, белгиланган режа асосида, вилоятларимиз учун қўшсаҳифалар ажратилиб, уларда ҳудудий ички ишлар органлари фаолияти кенг ёритилмоқда. Мухбирларимиз мамлакатимизда чоп этилаётган бошқа оммавий ахборот воситалари орқали ҳам чиқишлар қилишяпти.

Газеталаримизни нафақат ички ишлар органлари ходимлари, балки кенг жамоатчилик ҳам катта қизиқиш билан кузатиб боради. Буни ички ишлар органлари ходимлари хизматидан мамнун бўлган фуқаролар томонидан таҳририятимизга йўлланаётган миннатдорлик хатларидан ҳам билиш мумкин. Шу билан бирга, кейинги пайтда газеталаримизда янги атамаларнинг изоҳи юзасидан мутахассислар томонидан батафсил тушунчалар берилаётгани газетхонларимиз қизиқишини уйғотди, дейиш мумкин.

Воқеаларни таҳлил қилишда ҳамда муштарийларни мушоҳада юритиш ва хулоса чиқаришга ундашда, мана 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида «Qalqon–Щит» журнали ҳам яқиндан ёрдам бериб келмоқда. Журналимиз ички ишлар органлари ходимларининг хизмат фаолиятини таҳлилий ёритиш билан бирга, қонунчилик тарғиботига оид мақолалари билан мамлакатимиздаги етакчи ҳуқуқий йўналишдаги нашрлардан бирига айланиб улгурди. Ўтган давр мобайнида журналимизнинг мазмун-моҳиятини бойитиш, сифатини ошириш, дизайнини замонавийлаштириш йўлида кўпгина ишлар қилинди. Шунинг баробарида, ўз муштарийларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, демократик ҳуқуқий давлат тамойилларини замондошларимиз онгига сингдириш, ёшларни ахборот хуружларидан ҳимоя қилиш, уларда ёт ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш, миллий ва умуминсоний қадриятларни тарғиб этиш ҳамиша журналнинг диққат марказида бўлиб келяпти.

Ижтимоий-сиёсий масалаларда баҳс юритиш, ҳаётда учрайдиган муаммоларни кўтариб чиқиш ҳамда уларга ечим излашни журнал ўзининг муҳим йўналишларидан деб билади. Айниқса, журналдаги «Қилмиш – қидирмиш», «Жиноятга жазо муқаррар», «Ўғрилик – охири хорлик», «Аёл жиноятга қўл урса», «Йўл бошида» ва «Жаҳолатга қарши маърифат билан» рукнлари остида берилаётган мақолаларни ўқиб бунга амин бўласиз. Унда ёшлар тарбияси, гиёҳвандликнинг аянчли оқибатлари, маънавият ва маърифат мавзуларига ҳамда буюк аждодларимиз тўғрисидаги мақолаларга кенг ўрин бериляпти. Шу билан бирга, журналда чоп этилаётган бошқа материаллар ҳам барчани фикр­лашга чорлайди, ўз муштарийларига маънавий озиқ улашади. 

 Нашрларимизнинг тезюрар поездларда ҳам тарқатилаётгани, йўловчилар ўқиб, йўл-йўлакай мароқли дам олиб кетаётгани, қолаверса, нашрларимиз ҳақида илиқ фикрлар билдирилаётгани ҳам жамоамиз меҳнатига берилган юксак баҳо десак, муболаға бўлмайди. Зеро, фуқаролар ички ишлар органларида амалга оширилаётган ишлар ва ходимларнинг ҳуқуқбузарлик­ларнинг олдини олишдаги хизматлари билан танишиш асносида уларнинг қанчалар машаққатли ва шарафли соҳа эгалари эканини дилдан ҳис этишяпти.

Ҳозирги кунда интернет сайтлари, ижтимоий тармоқлар орқали барча маълумотларни тез ва осон топиш имконияти мавжуд. Аммо нашрларимизда интернет асосида тайёрланган материаллар деярли чиқмайди. Мухбирларимиз ҳар бир мақолани ёритишда батафсил маълумотлар олиб, керак бўлса, воқеа жойига чиқиб, вазиятни пухта ўрганишади. Шунинг учун газетамизга турли ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, бошқа соҳаларнинг вакиллари, оддий фуқаролар ҳам обуна бўлаётгани нашрларимиз савияси янада ўсаётганидан дарак беради. Бу ҳам ички ишлар органлари билан фуқароларимиз ўртасида ўзига хос кўприк вазифасини ўтаса, ажабмас.

Хуллас, 2019 йилда ҳам «Postda», «На посту» газеталари ҳамда «Qalqon–Щит» журналида сизларни бир-биридан қизиқарли ва мазмундор мақолалар кутмоқда. 

Бернора САДИКОВА,

ИИВ Бирлашган таҳририяти

бош муҳаррири,

подполковник.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • АМИР ТЕМУР ҚЎШИНИНИНГ  ҲАРБИЙ ТИЗИМИ


    Соҳибқирон мукаммал ҳарбий тизимни яратди ва бу ҳарбий-сиёсий тизим кейинчалик йирик давлатлар бошлиқларига, саркардаларига муҳим дастур вазифасини ўтаган.


    ✔ 5    🕔 12:08, 21.01.2019
  •  МУРОЖААТНОМАДА БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАР ҚУРОЛЛИ КУЧЛАР ТИЗИМИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ


    Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг парламентга Мурожаатномасида ўтган қисқа вақт ичида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилгани таъкидлаб ўтилган эди.

    ✔ 27    🕔 12:07, 14.01.2019
  • Ватанпарварликнинг  ватани — ЮРАК


    Файласуф олим, инсонпарвар шоир, Нажмиддин Кубродан бошланган жувонмардлик тариқатининг давомчиси, Шарқда номи чиққан паҳлавон ва паҳлавонларга устозлик қилиб, «Пурёйвалий» лақабини олган, ватанпарварлиги билан элга намуна бўлган, мазмунан бой ва теран, шак­лан пишиқ, гўзал рубоийлари туфайли «Хоразм Ҳайёми» номи билан шуҳрат қозонган Паҳлавон Маҳмуд ҳақида нималарни биламиз?


    ✔ 23    🕔 12:03, 14.01.2019
  • БАРЧА ЭЗГУ ИШЛАР НИЯТГА БОҒЛИҚ


    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини тингларканман, инсоннинг ҳамиша эзгу умид, яхши ният билан яшашида жуда катта ҳикмат борлигига яна бир карра ишонч ҳосил қилдим.


    ✔ 70    🕔 13:16, 07.01.2019
  • БОШ МАҚСАД – МУШТАРИЙЛАР ИШОНЧИНИ ОҚЛАШ


    Бугунги кунда республикамизда мингдан зиёд босма оммавий ахборот воситалари чоп этилади. Уларнинг ичида ИИВ нашрлари бўлган «Postda» ва «На посту» газеталари ўзининг муносиб ўрнига эга. 

    ✔ 50    🕔 13:13, 07.01.2019
  • ФАРЗАНДИНГИЗГА ҚАНДАЙ НАМУНА БЎЛЯПСИЗ?


    Аёл умри давомида икки бора туғилади: биринчиси, табиийки, ўз ҳаёти билан. Иккинчиси эса юраги остида яна бир митти юрак зарби пайдо бўлиши билан бош­ланади. Тўққиз ойлик қувонч ва ҳаяжондан сўнг оналик бахти насиб этади.

    ✔ 34    🕔 13:01, 07.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;