ИИВ ТИЗИМИДА БАЙРАМ ТАНТАНАЛАРИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

13:14, 07.01.2019

Андижон вилояти Балиқчи тумани ИИБда ташкил этилган Янги йил байрами кўтаринки кайфиятда ўтди: ходимларнинг фарзандлари завқ-шавқ билан шеър айтишди, қўшиқ куйлашиб, турли танловларда қатнашишди. Келажагимиз эгалари нафақат томошабин бўлишди, балки Янги йил эртагининг иштирокчисига ҳам айланишди.



Байрам шукуҳига туман Маданият саройи артистларининг чиқишлари янада кўтаринкилик бағишлади. Шунингдек, ёш спортчиларнинг кўргазмали намойиши ҳамда мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларидан ташкил топган истеъдод эгаларининг чиқишлари томошабинларда катта таассурот қолдирди. Шундан сўнг ҳар бир болага Янги йил совғалари улашилди.

Ходимларнинг фарзандлари байрам томошаларидан завқ олаётган бир пайтда ота-оналар туман ИИБ ҳовлисида ташкил этилган ярмаркадан арзонлаштирилган маҳсулотларни харид қилишди.

– Байрам юқори даражада ташкил этилди, – дейди Балиқчи тумани ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғининг ўринбосари, лейтенант Ҳушнудбек Аллабердиев. – Уч нафар фарзандимни олиб келгандим, улар жуда бахтиёр.

Беҳзод ЎРИНОВ,

майор.

* * *

Хоразм вилоятида ҳам Янги йил байрами кўтаринки руҳда нишонланди. Туман ва шаҳарлар марказидаги хиёбонлар, дам олиш масканлари, истироҳат боғларида давом этаётган тадбирлар барчада катта таассурот қолдирмоқда.

Вилоят мусиқали драма театрида Янги йил байрам тадбирлари бўлиб ўтди. Кечага ички ишлар органлари шахсий таркиби ҳамда хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг фарзандлари ташриф буюришди. Кечада театр жамоаси саҳналаштирган «Ялқов шаҳзода» эртаги намойиш қилинди. Болажонлар шеър ва қўшиқлар ижро этиб, Қорбобо ва Қорқизнинг саволларига жавоб беришди.

 Тадбирда болажонларга вилоят ИИБ Бирлашган касаба уюшмаси томонидан байрам совғалари улашилди. Шунингдек, бошқарма раҳбарияти Урганч шаҳридаги Болалар уйига ҳам ташриф буюрди ва тарбияланувчиларга байрам совғалари ҳамда муассасага турли зарур анжомлар топширишди.

Зокир ИСМОИЛОВ,

подполковник.

* * *

Бухоро вилоят ИИБ соҳавий хизматларида фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ходимлар учун Янги йил қўшалоқ байрамга айланди. Турар жойга муҳтож сафдор ва сержантлик лавозимларидаги ходимларнинг яшаш шароити ўрганилиб, уларнинг 30 нафари уй-жой билан таъминланди. Ушбу уй-жойлар учун дастлабки тўловнинг учдан икки қисми Ички ишлар вазирлиги томонидан имтиёзли равишда тўлаб берилди.

Уйларни топшириш маросимида Бухоро вилояти ҳокими ва бошқа мутасадди идораларнинг раҳбарлари иштирок этиб, уй эгаларига ўз тилакларини билдиришди. Қайд этиш лозимки, ёнма-ён жойлашган иккита беш қаватли бинонинг ҳар бири 30 та хонадон учун мўлжалланган.

Қувват ЯРАШОВ,

майор.

* * *

Янги йил байрами арафасида Фарғона вилояти ИИБ ходимлари учун Маънавият ва маърифат зали қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Бинонинг очилиш маросимида вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари, фахрийлар, кенг жамоатчилик иштирок этди. Тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Р. Маматов сўзга чиқиб, мазкур бино осойишталик посбонлари учун Янги йил байрамига муносиб совға бўлганини таъкидлади.

Абдувосит СИДИҚОВ.

* * *

Янги йил арафасида Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ раҳбарияти ташаббуси билан кўп йиллик тажрибага эга фахрийларга эҳтиром кўрсатилди.

Истеъфодаги подполковниклар А. Жумаев,
Ф. Ниёзов, истеъфодаги майорлар Б. Абдуллаев,
С. Отажонов, нафақадаги капитан А. Шомуротов каби фахрийларга ИИВ Фахрийлар кенгаши ва вилоят ИИБнинг фахрий ёрлиқлари, эсдалик совғалари топширилди.

Ғайрат БОЛТАБОЕВ,

ИИВ Фахрийлар кенгаши аъзоси,

истеъфодаги полковник.

* * *

Янги йил байрами арафасида Жиззах вилояти ҳокими Э. Солиев ва вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғ. Қодиров жамоатчилик вакиллари ҳамкорлигида Зомин туманининг Пшағор қишлоғидаги эҳтиёжманд оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатишди. Кўтаринки кайфият улашиш мақсадида соғлиғида нуқсони бор, боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларига ногиронлик аравачаси, озиқ-овқат маҳсулотлари ва телевизорлар топширилди.

Шунингдек, вилоят ИИБ вакиллари истеъфодаги подполковник И. Исматов, сержантлар Р. Ҳусаинов, С. Эшмирзаев ва бошқа бир гуруҳ фахрийлар хонадонига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олдилар ҳамда байрам совғаларини топширишди.

 

Алижон АБДУСАТТОРОВ.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА  НИШОНЛАШДИ


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.

    ✔ 13    🕔 12:56, 21.01.2019
  • ФУҚАРОЛАРГА ЗАРУР  ЁРДАМ КЎРСАТИЛЯПТИ


    Ўтган йили Қарши тумани ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ходимлари томонидан паспорт тартиботи юзасидан текширувлар ўтказилиб, аҳоли ўртасида профилактик тадбирлар уюштирилди.

    ✔ 7    🕔 12:50, 21.01.2019
  • МУАММОЛАР  БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА


    Одамлар дарду ташвиши билан яшаш давр талабига айланди. Халқимизга хизмат қилиш давлат идоралари фаолиятнинг бош мезони сифатида белгиланиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш, одамларга муносиб турмуш шароитини яратиш мақсадида эътиборга молик амалий ишларга қўл урилмоқда. Бу, айниқса, секторлар фаолиятида яққол кўзга ташланаётир.

    ✔ 4    🕔 12:48, 21.01.2019
  • КУТУБХОНА –  АСКАРЛАРНИНГ СЕВИМЛИ МАСКАНИ


    Ҳарбий хизматчиларнинг китобга бўлган меҳрини янада ошириш мақсадида замонавий технологиялар билан жиҳозланган ахборот-ресурс марказлари ҳарбий қисмларнинг кутубхоналари билан яқин ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда.

    ✔ 4    🕔 12:40, 21.01.2019
  • МУСИҚАЧИЛАРИМИЗ МУВАФФАҚИЯТИ


    ИИВнинг Алоҳида намунали-кўргазмали оркестри созандалари бош дирижёр, капитан Муқимжон Маҳмудов раҳбарлигида маҳаллий Полиция академияси курсантларининг битирувига бағишланган тадбирда иштирок этиш учун Дубай шаҳрида (БАА) бўлишди.


    ✔ 5    🕔 12:38, 21.01.2019
  • ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ


    Ватан ҳимоячилари куни Президентимизнинг 2018 йил 13 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишига асосан, «Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир» деган умумий ғоя остида нишонланмоқда.


    ✔ 9    🕔 12:31, 21.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;