БАРЧА ЭЗГУ ИШЛАР НИЯТГА БОҒЛИҚ

13:16, 07.01.2019
БАРЧА ЭЗГУ ИШЛАР НИЯТГА БОҒЛИҚ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини тингларканман, инсоннинг ҳамиша эзгу умид, яхши ният билан яшашида жуда катта ҳикмат борлигига яна бир карра ишонч ҳосил қилдим.



Давлатимиз раҳбари ўз маърузасида «Буюк Имом Бухорий ҳазратларининг «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ» асари «Барча эзгу амаллар ниятга боғлиқ, ҳар бир кишига фақат ният қилган нарсаси берилади» деган ҳадис билан бошланишида албатта жуда чуқур маъно бор» деб таъкидлади. Шунда эзгу ишлар чиндан ҳам ниятга боғлиқ эканлигини бугун юртимиздаги янгиланиш ва бунёдкорликлар исбот қилиб турибди, деб ўйладим.

Бугун бир ҳақиқатни англаб етяп­мизки, халққа суяниб, халқни тинг­лаб амалга оширилаётган барча эзгу ишлар буюк келажакнинг мустаҳкам тамал тошини қўймоқда.

2018 йилда мамлакатимизда тадбиркорлик ривожланди, инновацион ғоялар, технологиялар қўллаб-қувватланди. Мурожаатномада таъкидланганидек, мамлакатимизда 21 триллион сўм ва 1 миллиард доллар маблағ билан 76 минг лойиҳа асосида бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Бу Ватан ва халқ бахтини яратувчи омилдир.

2019 йил «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» деб номланди. Янги йилга бундай ном берилиши барча соҳалардаги ислоҳотларда кескин бурилишлар рўй беришини кўрсатмоқда. Бу ишларга, албатта, бугундан бошлаб киришилади.

Президентимиз мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида белгиланган аниқ
чора-тадбирлар тўғрисида тўхталаркан, «Буюк аллома Нажмиддин Кубро ҳазратлари «Муваффақиятни – саъй-
ҳаракатда, муваффақиятсизликни эса – лоқайдлик ва дангасаликда кўрдим», деб бежиз айтмаганлар. Ҳақиқатан ҳам, биз фақат фаол тадбиркорлик, тинимсиз меҳнат ва интилиш орқали тараққиётга, фаровон ҳаётга эриша оламиз», деб таъкидлади.

Бу ҳикмат шу ўринда бежиз айтилмади. Белгиланаётган катта вазифаларни амалга ошириш учун бел боғлаб чиқаётган ҳар бир киши учун, албатта, тинимсиз саъй-ҳаракат зарур.

Фаол инвестицияларнинг амалга оширилиши ижтимоий соҳа ривожида катта аҳамиятга эга. Мурожаатномада янги йилда инвесторларимиз ўзларини эркин ҳис қилишлари кераклиги ҳам алоҳида таъкидланди. Янги солиқ концепциясини ишлаб чиқиши, солиқ юкини камайтириш, Солиқ кодексини қайта кўриб чиқиш, ҳалол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш, бу соҳадаги ҳуқуқбузарларга жазо тайинлаш зарурлиги ҳам айтиб ўтилди.

Президент маърузасидан шуни англадимки, иқтисодиётда бундан кейин давлат аралашувини камайтириш – эркин рақобатга йўл очади. Бу барқарор ривожланиш учун жуда муҳимдир.

Мамлакатимизда ижтимоий соҳа ривожланиши тўғрисида сўз бораркан, Мурожаатномада бунга алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлаш ўринлидир.

«Пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартибини қайта кўриб чиқиш, пенсия тизимини тубдан ислоҳ қилиш зарур», деди Юртбошимиз.

Халқимиз орасида бўлиб, Президентимиз Мурожаатномаси тўғрисида  суҳбатлашарканмиз, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда ўз мутахассисликлари бўйича ишлаётган пенсионерлар жорий йилдан эътиборан пенсия пулларини тўлиқ олишларини эшитиб қувонаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Ногиронлиги бўлган болалар, уларнинг оила аъзолари, боқувчисини йўқотганларнинг кучли ижтимоий ҳимояга олинаётгани – инсонни улуғлашнинг энг олий кўриниши. Айниқса, умр бўйи ногирон фарзандини парвариш қилаётган, ҳаётини унга бағишлаган оналарга алоҳида ижтимоий нафақа белгиланиши ҳам юртимиздаги бағрикенглик, меҳр-оқибатнинг азиз тутилганидандир.

Мурожаатномада «Таълим ва тарбия бешикдан бошланади» деган ҳикматнинг айтилгани мамлакатимизда маънавиятнинг улуғланаётганини исбот қилмоқда. Мактабгача таълим тарбиянинг бош бўғини сифатида қаралаётгани, янги йилда мактаб битирувчиларининг 20 фоизи олий таълимга қамраб олиниши борасида белгиланаётган устувор вазифалар ҳам ҳар бир оилага янги йил хушхабари сифатида кириб келди.

Мурожаатномада эл тинчлиги, хавфсизликни таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга ҳам катта аҳамият қаратилди. «Одамлар тинч яшаши учун бутун мамлакатимизда жиноятдан холи муҳит яратишимиз шарт», деди давлатимиз раҳбари.

Президентимиз Мурожаатномаси билан қайта-қайта танишарканман, халқ билан бўлиш келажакнинг ойдин йўлини белгилашига ишончим янада ортди. Биз – халқ вакиллари бўлган депутат ва сенаторлар Президентимиз қўяётган ҳар бир вазифани, хусусан, парламент фаолиятини такомиллаштириш, унинг назорат ваколатларини кучайтиришга оид тавсияларини ҳам катта масъулият сифатида қабул қилдик. Туман, шаҳар халқ депутатлари кенгашларидан тортиб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларигача ўзларига катта ишонч билдирган халқ билан бирга бўлишни, давлатимиз раҳбари қўяётган ҳар бир вазифани дастуруламал сифатида қабул қилиб, фаолият олиб боришни мақсад қилмоқдамиз. Зеро, Мурожаатнома янги йил учун янги қанот, руҳимизга зўр мадад бўлди, деб ишонч билан айта оламиз.

Янги йил ҳар биримизга чексиз қувонч, оилаларга қут-барака, элга фаровонлик, тинчлик-осойишталик олиб келсин.

Гулистон АННАҚИЛИЧЕВА,

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Олий Мажлис Сенати аъзоси.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

6

Сонларни танлаш

19 январ, Шанба  
6 5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

БАЙРАМНИ ЯНГИ УЙДА НИШОНЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Ҳаммасини кўриш ►
Полковник Кадиров Дониёр Бахтиёрович – ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига

Кўп ўқилганлар

  • АМИР ТЕМУР ҚЎШИНИНИНГ  ҲАРБИЙ ТИЗИМИ


    Соҳибқирон мукаммал ҳарбий тизимни яратди ва бу ҳарбий-сиёсий тизим кейинчалик йирик давлатлар бошлиқларига, саркардаларига муҳим дастур вазифасини ўтаган.


    ✔ 5    🕔 12:08, 21.01.2019
  •  МУРОЖААТНОМАДА БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАР ҚУРОЛЛИ КУЧЛАР ТИЗИМИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ


    Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг парламентга Мурожаатномасида ўтган қисқа вақт ичида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилгани таъкидлаб ўтилган эди.

    ✔ 27    🕔 12:07, 14.01.2019
  • Ватанпарварликнинг  ватани — ЮРАК


    Файласуф олим, инсонпарвар шоир, Нажмиддин Кубродан бошланган жувонмардлик тариқатининг давомчиси, Шарқда номи чиққан паҳлавон ва паҳлавонларга устозлик қилиб, «Пурёйвалий» лақабини олган, ватанпарварлиги билан элга намуна бўлган, мазмунан бой ва теран, шак­лан пишиқ, гўзал рубоийлари туфайли «Хоразм Ҳайёми» номи билан шуҳрат қозонган Паҳлавон Маҳмуд ҳақида нималарни биламиз?


    ✔ 23    🕔 12:03, 14.01.2019
  • БАРЧА ЭЗГУ ИШЛАР НИЯТГА БОҒЛИҚ


    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини тингларканман, инсоннинг ҳамиша эзгу умид, яхши ният билан яшашида жуда катта ҳикмат борлигига яна бир карра ишонч ҳосил қилдим.


    ✔ 71    🕔 13:16, 07.01.2019
  • БОШ МАҚСАД – МУШТАРИЙЛАР ИШОНЧИНИ ОҚЛАШ


    Бугунги кунда республикамизда мингдан зиёд босма оммавий ахборот воситалари чоп этилади. Уларнинг ичида ИИВ нашрлари бўлган «Postda» ва «На посту» газеталари ўзининг муносиб ўрнига эга. 

    ✔ 50    🕔 13:13, 07.01.2019
  • ФАРЗАНДИНГИЗГА ҚАНДАЙ НАМУНА БЎЛЯПСИЗ?


    Аёл умри давомида икки бора туғилади: биринчиси, табиийки, ўз ҳаёти билан. Иккинчиси эса юраги остида яна бир митти юрак зарби пайдо бўлиши билан бош­ланади. Тўққиз ойлик қувонч ва ҳаяжондан сўнг оналик бахти насиб этади.

    ✔ 34    🕔 13:01, 07.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;