КАСБИГА ДОҒ ТУШИРМАЙ...

11:50, 14.01.2019
КАСБИГА ДОҒ ТУШИРМАЙ...

Баъзи фуқароларнинг қайсидир мансабдор шахсга пора таклиф қилгани, лекин ниятига етолмай, ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан қўлга олингани ҳақидаги хабарлар сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситаларида кўп берилмоқда.


 Афсуски, бундай нохуш ҳолатларнинг ички ишлар органлари ходимларига нисбатан ҳам содир этиши ҳамон давом этмоқда.

 Бир Қилмиши етмагандек...

Бухоро вилоятининг Ромитан туманида яшовчи фуқаро А. Ҳамза (исм-шарифлар ўзгартирилди) Урганч шаҳрида «Кобальт» русумли автомашинасини спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда бошқариб юргани учун йўл-патруль хизмати инспектори томонидан тўхтатилади ва унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилади. Автомашина вақтинчалик жарима майдончасидан жой олади.

ЙПХ инспекторининг бундай қароридан «норози» бўлган ҳайдовчи жазодан қутулиб қолиш йўлларини излай бошлайди. У шу куннинг ўзида Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ катта инспектори, катта лейтенант Шерзод Султоновга учрашиб, ундан «ёрдам» сўрайди. Мушкулини осон қилса, 400 минг сўм пул беришини айтади. Катта инспектор А. Ҳамзага пора бериш жиноят эканлигини, бу билан ишни ҳал этиб бўлмаслигини тушунтиради, аммо...

Ички ишлар органи ходими қасамёдига содиқ қолди ва ҳайдовчининг бу хатти-ҳаракати тўғрисида раҳбариятни хабардор қилди. Шу асосда тезкор тадбир ўтказилиб, 400 минг сўм пора эвазига ички ишлар органи ходимини ўзига оғдириб олмоқчи бўлган ҳайдовчи жиноят устида қўлга олинди.

Қиморбоз «ютҚазди»

Хонқа туманидаги дон маҳсулотларини қайта ишлаш комбинатининг бир неча ҳайдовчиси қиморбоз­лик билан шуғулланарди. Бундан хабар топган туман ИИБ ходимлари зудлик билан тезкор тадбир ўтказишди ва комбинат автотураргоҳида қимор ўйнаётган беш нафар ҳайдовчини ашёвий далиллар билан қўлга олишди.

Қилмиши фош бўлган қиморбозлардан бири
И. Хушнуд ишни «босди-босди» қилиш учун туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили, катта лейтенант Тўлқин Отажоновга пора таклиф қилди. Ходим ҳуқуқбузарнинг бу таклифини эшитиб, унга тўғри маслаҳат берди. Аммо доимо кимларнидир ютиш истаги билан юрган қиморбоз тезкор ходимни ҳам ўз измига солмоқчи бўлди. Оқилона маслаҳатга қулоқ тутмаган қиморбоз ўзига ўзи душманлик қилди. Тезкор ходим дарҳол қиморбознинг «таклифи» юзасидан бўлим раҳбариятига мурожаат қилди.

Тезкор ходимга 1 миллион 500 минг сўм пора беришга уринган И. Хушнуд прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг туман бўлими ва ички ишлар органлари масъул ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинди.

 

АРСЛОН ҚЎЛГА ОЛИНДИ...

Нафс қулига айланган киши ўзгалар ҳақига хиёнат қилиб, ҳаром луқма ейишга одатланиб қолади. Қўшкўпирлик А. Арслон ҳам ана шундай кимсалардан бири. У 5 ноябрь куни Урганч шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси жиноят қидирув бўлими бошлиғи, майор Маъмуржон Худойбергановга олиб борилаётган суриштирув ишларини «босди-босди» қилиш мақсадида 500 АҚШ доллари бермоқчилигини айтади.

Касбига доғ туширмай, халқига сидқидилдан хизмат қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган ички ишлар органи ходими воқеа юзасидан бошқарма раҳбариятига мурожаат қилди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди ва ички ишлар органи ходимига 500 АҚШ долларини пора тариқасида беришга уринган
А. Арслон жиноят устида қўлга олинди.

Тезкор суриштирувлар давомида А. Арслон ўтган йилнинг 9 октябрь куни Хива туманидаги Мағриб кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро
Ж. Сарварнинг уйига ғайриқонуний равишда кириб, у ердан умумий нархи 3 миллион 150 минг сўмлик иккита фотоаппарат ҳамда битта уяли алоқа телефонини ўғирлаб кетгани маълум бўлди. Қилмишини пора бериш эвазига яширмоқчи бўлган А. Арслонга нисбатан қўшимча жиноят иши қўзғатилди.

Шу тариқа, давлат ва халқ манфаатини ҳар нарсадан устун қўювчи ички ишлар органлари ходимларининг фидойилиги, хизмат бурчига садоқати туфайли пора беришга уринган нопок кимсаларнинг қилмиши фош этилди.

Шерали ШОКИРОВ,

майор.

Худойберган ЖАББОРОВ,

журналист.

Хоразм вилояти.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ҲАЁСИЗНИНГ  КАСРИ ҚАРИНДОШИГА ҲАМ УРДИ


    Бухоролик Гулбаҳор Саломова (исм-шарифлар ўзгартирилди) биринчи турмуши бўлмаганидан сўнг бошқа бир киши билан оила қуриб, у билан яшай бошлади.

    ✔ 17    🕔 12:21, 11.02.2019
  • ИЗЛАР БЕИЗ КЕТМАЙДИ


    Ҳар қандай жиноятни тезкорлик билан аниқлаш ва фош этиш ички ишлар органлари хизмат фаолияти самарадорлигини белгиловчи омиллардан бири саналади. Бу жараёнда бошқа соҳавий хизматлар ходимлари қаторида, қилни қирқ ёрадиган эксперт-криминалистларнинг ҳам алоҳида ўрни бор, албатта.


    ✔ 32    🕔 10:24, 04.02.2019
  • ҲАЙДОВЧИНИНГ МАСЪУЛИЯТСИЗЛИГИ


    ЙПХ инспекторининг жабрланишига олиб келди

    Хива шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасини кўрган, у ҳақда эшитганлар ичкиликбозликнинг нечоғлик оғир оқибатларга олиб келишига яна бир бор амин бўлишди. 

    ✔ 40    🕔 11:46, 28.01.2019
  • МАЪНАВИЙ ТЎКИС, РУҲАН ТЕТИК БОЛА


    ғурурли ва албатта, ватанпарвар бўлади, лекин...

    Шарқ тафаккури тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк аллома Юсуф Хос Ҳожиб ота-оналарни бола тарбиясига эътибор беришга даъват этаркан, жамият фарзандлар хулқ-атворига қараб, ота-оналарга баҳо беришини айтиб, уларни огоҳлантиради. 

    ✔ 55    🕔 12:44, 21.01.2019
  • СОХТА ТАДБИРКОРНИНГ АЛДОВИ


    Юртимизда аҳолини имтиёзли кредитлар асосида турар жойлар билан таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. 

    ✔ 56    🕔 12:43, 21.01.2019
  • НАФС ҚУЛИГА АЙЛАНГАНЛАР


    Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги 8-мактаб­гача таълим муассасасида фарзандлари тарбияланаётган ота-оналарнинг аксарияти бадал пули тўламагани учун суддан чақирув қоғози олишди.

    ✔ 67    🕔 11:51, 14.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;