НАФС ҚУЛИГА АЙЛАНГАНЛАР

11:51, 14.01.2019
НАФС ҚУЛИГА АЙЛАНГАНЛАР

Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги 8-мактаб­гача таълим муассасасида фарзандлари тарбияланаётган ота-оналарнинг аксарияти бадал пули тўламагани учун суддан чақирув қоғози олишди.


 Аслида уларнинг ҳаммаси бадал пулини ўз вақтида тўлаб келишаётганди. Суриштирув ишлари давомида муассаса мудираси томонидан бадал пуллари ўзлаштирилгани аниқланди. Аниқроғи, 15 миллион 777 минг 800 сўм маблағ муассаса ғазнасига кирим қилинмасдан, раҳбар томонидан талон-торож қилинган. Шунингдек, мудира икки ходимнинг ишламаган даври учун 9 миллион 51 минг 900 сўм ҳақ ёзиб, жиғилдонига урган. Бундан ташқари, мактабгача таълим муассасасида 6 миллион 762 минг 300 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари меъёрдан ортиқ ишлатилгани маълум бўлди.

Шароф Рашидов тумани «Қулама» қишлоқ фуқаролар йиғинидаги «Турдиқул ота» чойхонасида тоға-жиянлар ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланаётганларида ушланди. 8 минг 900 АҚШ долларини бир аёлга 74 миллион 404 минг сўмга сотган қариндошларнинг қўлига тезкор ходимлар томонидан кишан солинди.

Бир қарашда бу жиноятларнинг ўхшаш жиҳатлари камдек туюлади. Аммо мазкур қонунбузарликларнинг иқтисодий мазмунда эканлиги, қинғир ишларга вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари чек қўйгани масаланинг уйғун томонларидан биридир.

Бўлимимиз томонидан ўтган йили 77 та жиноят аниқланди. Жумладан, 4 та порахўрлик, 8 та товламачилик, 16 та фирибгарлик, 4 та валютага оид қонунларни бузиш, 30 та талон-торож қилиш, 15 та бошқа турдаги жиноятлар фош этилди. Ушбу жиноятларнинг 23 таси гуруҳ бўлиб амалга оширилган. Ўрганиш­лар давомида давлат бюджетига 2 миллиард 37 миллион 100 минг сўм зарар етказилгани маълум бўлди. Бугунгача мазкур маблағнинг 1 миллиард 646 миллион 500 минг сўми ундирилди.

Дарвоқе, вилоятдаги 9 та мактабгача таълим муассасасида камомад, порахўрлик, талон-торож қилиш, бадал пулларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди. Шунингдек, валютага оид жиноятларга чек қўйиш жараёнида 21 минг 337 АҚШ доллари давлат фойдасига мусодара қилинган. Содир этилган жиноятлар мазмунига кўра таҳлил этилганда, ижтимоий соҳада 31 та, агросаноат тизимида 9 та, ёнилғи-энергетика соҳасида 4 та, кичик бизнес ва  истеъмол бозорида 5 тадан жиноят фош этилганлигини кузатиш мумкин. Қисқаси, бўлимимиз ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажаришга астойдил киришиб, мамлакатимиз тараққиётига жиддий ғов бўлаётган иқтисодий жиноятларнинг пайини қирқиш йўлида жонбозлик кўрсатмоқда.

Жавлон РАҲИМОВ,

капитан.

Жиззах вилояти.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ҲАЁСИЗНИНГ  КАСРИ ҚАРИНДОШИГА ҲАМ УРДИ


    Бухоролик Гулбаҳор Саломова (исм-шарифлар ўзгартирилди) биринчи турмуши бўлмаганидан сўнг бошқа бир киши билан оила қуриб, у билан яшай бошлади.

    ✔ 17    🕔 12:21, 11.02.2019
  • ИЗЛАР БЕИЗ КЕТМАЙДИ


    Ҳар қандай жиноятни тезкорлик билан аниқлаш ва фош этиш ички ишлар органлари хизмат фаолияти самарадорлигини белгиловчи омиллардан бири саналади. Бу жараёнда бошқа соҳавий хизматлар ходимлари қаторида, қилни қирқ ёрадиган эксперт-криминалистларнинг ҳам алоҳида ўрни бор, албатта.


    ✔ 32    🕔 10:24, 04.02.2019
  • ҲАЙДОВЧИНИНГ МАСЪУЛИЯТСИЗЛИГИ


    ЙПХ инспекторининг жабрланишига олиб келди

    Хива шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасини кўрган, у ҳақда эшитганлар ичкиликбозликнинг нечоғлик оғир оқибатларга олиб келишига яна бир бор амин бўлишди. 

    ✔ 40    🕔 11:46, 28.01.2019
  • МАЪНАВИЙ ТЎКИС, РУҲАН ТЕТИК БОЛА


    ғурурли ва албатта, ватанпарвар бўлади, лекин...

    Шарқ тафаккури тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк аллома Юсуф Хос Ҳожиб ота-оналарни бола тарбиясига эътибор беришга даъват этаркан, жамият фарзандлар хулқ-атворига қараб, ота-оналарга баҳо беришини айтиб, уларни огоҳлантиради. 

    ✔ 55    🕔 12:44, 21.01.2019
  • СОХТА ТАДБИРКОРНИНГ АЛДОВИ


    Юртимизда аҳолини имтиёзли кредитлар асосида турар жойлар билан таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. 

    ✔ 56    🕔 12:43, 21.01.2019
  • НАФС ҚУЛИГА АЙЛАНГАНЛАР


    Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги 8-мактаб­гача таълим муассасасида фарзандлари тарбияланаётган ота-оналарнинг аксарияти бадал пули тўламагани учун суддан чақирув қоғози олишди.

    ✔ 68    🕔 11:51, 14.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;