МАЙДОНДА СИНАЛГАН МАРДЛАР

11:58, 14.01.2019
МАЙДОНДА СИНАЛГАН МАРДЛАР

Мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан қўл жанги бўйи­ча Қуролли Кучлар очиқ чемпионати ўтказилди. 


Жорий йилнинг 4–5 январь кунлари бўлиб ўтган мусобақада Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлиги хизмати, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлиги хизмати, Мудофаа, Ички ишлар ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирликлари жамоалари иштирок этди. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қўл жанги федерацияси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

Дастлабки босқичда юқори натижага эришган иштирокчилар финал босқичи йўлланмаларини қўлга киритди. Мусобақанинг финал босқичи эса тантанали байрам тадбирига айланиб кетди.Унда ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, генерал-лейтенант
Б. Тошматов очиб, барча иштирокчиларга омад тилаб, ўтказилажак мусобақа Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари учун унутилмас кун бўлишини таъкидлади.

Турнир иштирокчилари яқин келажакда жаҳон спорти юлдузларига айланиб, мамлакатимиз довруғини дунёга таратишига тилак билдирди. Мусобақани ташкил этиш, спортчиларни тайёрлашга ўз ҳиссасини қўшган ташкилотчилар ва мураббийларга миннатдорлик изҳор этди.

Пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» спорт-соғломлаштириш мажмуасида бўлиб ўтган чемпионатнинг финал босқичига юртимизнинг таниқли санъаткорлари ҳам ташриф буюриб, ўзларининг дилрабо куй-қўшиқлари билан барчани хушнуд қилди.

 Мусобақа қизғин ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтди. Ҳар бир иштирокчи ғолиб­ликни қўлга киритиш учун астойдил кураш олиб борди. Айниқса, мусобақага пухта ҳозирлик кўрган ИИВ жамоаси аъзоларининг иштироки кўпчиликнинг эътирофига сазовор бўлди. Улар рақибларидан маҳорат бобида кучли эканини амалда яққол намоён этдилар. Шу боис ҳам ИИВ жамоаси чемпионат якунида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни Миллий гвардия, учинчи ўринни эса Давлат хавфсизлиги хизмати вакиллари қўлга киритди. Пешқадам жамоаларга мусобақа кубок­лари тантанали равишда тақдим этилди. Ғолиб ва совриндорларга, шунинг­дек, турли даражадаги медаллар ва Ёшлар иттифоқи томонидан таъсис этилган қимматбаҳо совғалар топширилди.

— Очиқ чемпионатда жисмоний имкониятларимизни яна бир бор синовдан ўтказдик, — дей­ди мусобақа ғолиби, халқаро тоифадаги спорт устаси, ИИВ Қоровул қўшинлари бош бошқармаси ҳарбий хизматчиси, шартнома асосидаги оддий аскар Бобур Раҳматов. — Шахсан мен ўз устимда янада кўпроқ ишлаш кераклигини ҳис этдим. Ғолиблик шоҳсупасида турарканман, келгусида янада улкан ютуқларни қўлга киритиш, юртимиз байроғини юксакларга кўтаришни орзу қилдим. Бу ғалаба барча сафдошларимизга муносиб байрам совғаси бўлди, десам, адашмаган бўламан.

Кўтаринки ва байрамона руҳда ташкил этилган мусобақа ҳарбийлар ва осойишталик посбонлари учун чин маънода байрам тадбири айланди. Беллашув иштирокчилари ўтказган ҳар бир жангдан она Ватанимиз тинчлиги, муҳофазаси мард, жасур, кучли ва эпчил ўғлонлар ҳимоясида экани яққол намоён бўлди. Курсантлар ва ёш спортчилар томонидан намойиш этилган кўргазмали чиқишлар ҳам барчага манзур бўлди.

 

Шерзод ДЕКАНБАЕВ,

капитан.

Иномжон РАҲИМХЎЖАЕВ,

лейтенант.

Суратларда: мусобақадан лавҳалар.

Абу КЕНЖАЕВ олган суратлар. 

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ОРЗУЛАРИ  ОСМОН ҚИЗ


    Ички ишлар органлари ходимлари сафида эл-юрт осойишталигини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш баробарида, спорт билан мунтазам шуғулланиб, нуфузли мусобақаларда иштирок этаётган, мамлакатимиз довруғини дунёга танитаётганлар кўпчиликни ташкил қилади.

    ✔ 40    🕔 12:02, 28.01.2019
  • МАЙДОНДА СИНАЛГАН МАРДЛАР


    Мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан қўл жанги бўйи­ча Қуролли Кучлар очиқ чемпионати ўтказилди. 

    ✔ 92    🕔 11:58, 14.01.2019
  • ЧЕМПИОН АСКАР


    Мақсадинг аниқ, йўлинг равон бўлса, ишинг ҳам бароридан келаркан. Ҳаммаси ниятга боғлиқ. Аммо етук спортчи бўламан, деган киши яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишни билиши лозим.


    ✔ 101    🕔 13:05, 07.01.2019
  • АКАДЕМИЯ КУРСАНТЛАРИ – СОВРИНДОР


    Самарқанд шаҳрида ўтказилган бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатида ИИВ Академияси спортчилари совриндорлар сафидан ўрин олди.


    ✔ 86    🕔 13:05, 07.01.2019
  • ҚИЗЛАРИМИЗ ПЕШҚАДАМ


    Ватанпарварлик ойлиги доирасида Бухоро вилояти «Динамо» ЖТСЖ ташаббуси билан ҳуқуқ-тартибот органларида хизмат қилаётган хотин-қизлар ўртасида ўқ отиш бўйича мусобақа бўлиб ўтди.


    ✔ 79    🕔 13:04, 07.01.2019
  • ВИЛОЯТ ИИБ ЖАМОАСИ ҒОЛИБ


    Жиззах вилоятидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ўртасида самбо мусобақаси бўлиб ўтди.


    ✔ 85    🕔 13:04, 07.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;