ХОДИМНИНГ МУОМАЛАСИ УНИНГ МАЪНАВИЯТИНИ БЕЛГИЛАЙДИ

12:03, 14.01.2019
ХОДИМНИНГ МУОМАЛАСИ УНИНГ МАЪНАВИЯТИНИ БЕЛГИЛАЙДИ

Ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда Ватан ҳимояси, юрт тинчлиги ҳамда давлат келажаги учун жонкуяр, хизмат бурчини сидқидилдан бажарадиган фидойи, виждонли ва юксак маънавиятли ходимларни етиштириш вазифаси қўйилмоқда.


 Чунки ички ишлар органларининг халқ олдидаги нуфузини кўтариш, ишончли тизимга айланиши айнан ана шундай фидойи ходимларга боғлиқ.

Шу маънода Президентимиз ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиб қолиши кераклигини айтиб ўтди. Муаммоларни кабинетда ўтириб эмас, балки халқ орасида юриб аниқлашга, уларнинг ечимини топишга қаратиш, якуний натижа учун раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш, фуқаролар мурожаатларини қисқа муддатларда ҳал қилиш, ишда аниқ тартиб, қатъий интизом ўрнатиш, соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш, ишдаги ҳар қандай салбий ҳолатларнинг олдини олиш ва бундай иллатлар илдизини қуритиш – ички ишлар органларининг устувор вазифаси эканини алоҳида таъкидлади.

Шу боис ички ишлар органлари ходимлари хизмат вазифасини бажаришда ваколатларини суи­истеъмол қилмасликлари, аксинча, ҳар бир ҳуқуқ ва ваколат ортида халқ ҳамда давлат олдидаги бурч, масъулият туришини тўлиқ англаб етишлари зарур.

Ходимларнинг фуқаролар, жамоат ташкилотлари, ижтимоий жамоа бирлашмаларининг раҳбарлари билан муомала қилиш қоидалари тегишли қонун, фармон, низом ва буйруқларда белгилаб қўйилган бўлиб, уларни оғишмай бажариш барчамизнинг бурчимиздир.

Ички ишлар органлари ходими халқ орасида хизмат қиларкан, аҳоли билан алоқани мустаҳкамлаб, такомиллаштириб бориши унинг хизмат бурчи ҳисобланади. Касб маданиятига кўра, ички ишлар органлари ходими деган юксак номни ёдда сақлаган ҳолда, бурчини бажариш вақтида ҳалоллик фазилати унинг йўлдоши бўлиши керак.

Ходимнинг ахлоқий фазилатлари фуқаролар билан кечадиган муносабатларда муҳим аҳамият касб этиб, унинг ташқи кўриниши, хулқ-атвори ва нутқ маданиятида намоён бўлади. Ташқи қиёфа ички маданиятдан келиб чиқувчи жисмонан соғломлик, тананинг бекаму кўстлиги, хатти-ҳаракатларнинг енгил ва нафислиги, кийим-бош, афт-ангорнинг покиза, озодалиги ҳамда уларнинг ўзаро мутаносиблигидир. Кийиниш маданияти деб, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган ҳарбий либос кийишда фарқловчи белгилар тақиб юриш қоидаларини оғишмай амалга ошириш асосида ўз қадр-қимматини сақлашга, ички ишлар органларининг обрў-эътиборини ҳимоя қилишга қаратилган ахлоқий-эстетик хатти-ҳаракатлари тизимига айтилади.

Ходимларнинг хулқ-атвори хушмуомалалик, маданиятлилик кабиларда намоён бўлади. Аҳолининг иззат-ҳурматини жойига қўйиб, самимий, мулойимлик, камтарлик, хайрхоҳлик, холислик билан қиладиган ахлоқий хатти-ҳаракатлар мажмуаси хушмуомалаликдир. Ходимларнинг одоби уларнинг ўзаро ва фуқаролар билан қиладиган муомалаларида намоён бўлади. Ҳар қандай вазиятда ҳам ички ишлар органи ходими фуқаролар билан хушмуомала бўлишлари керак.

Хушмуомалалик ички маданиятнинг ташқи кўринишидир. Унинг асосини инсонийлик ташкил этади. Шу боисдан ходим фаолияти давомида, фуқароларни қабул қилганда, кузатиб қўйганда, жамоат тартибини сақлаш учун хизматга чиққанда, жиноятчиларни ушлаганда, тинтув ўтказиш, сўроқ қилиш чоғида, хизматдан ташқари вақтларда доимо унга амал қилиши керак. Шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари фуқаролар билан мулоқотларида, албатта, зийрак, ҳушёр, меҳрибон бўлишлари лозим. Зийраклик фуқаролар дилидагини илғаб, уларнинг қалбидан жой олишга хизмат қиладиган сирли калитдир. Фуқароларга зийраклик билан яхши муомала қилиш, дардига қулоқ солиш, саволларига ширинсуханликда жавоб қайтариш, уларга ёрдам қўлини чўзиш, умуман, яхши муносабатда бўлиш охир-оқибатда барча мушкул муаммоларни ҳал этишга ёрдам беради. Бу эса, ички ишлар органлари ходимларининг аҳоли ўртасидаги обрўйини янада оширади, халқнинг уларга ишончи ортади ва ишончли таянчга айланиб боради.

Умумий қоидалардан ташқари, ички ишлар органлари ходимларининг аҳоли билан бўладиган махсус касб ахлоқи қоидалари ҳам мавжуд. Масалан, ҳар бир ходим хизмат бурчини бажараётган вақтда, энг аввало, ўзининг давлат ҳокимияти вакили эканлигини, одамлар унинг хулқ-атвори, хатти-ҳаракати, сўз оҳанги ва ташқи қиёфасига қараб бутун ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилувчиларга баҳо беришини, унинг обрўси давлат обрўси эканлигини унутмаслиги лозим.

Ходим фуқароларга мурожаат қилганда саломлашиш қоидаларига тўлиқ риоя қилмоғи, ҳарбийчасига саломлашиб, лавозими, унвони, исм-шарфини айтиши, сўнгра мурожаат қилиш сабаби ва мақсадини диққат билан эшитиши керак.

Ходим ички ишлар бўлимига олиб келинган, ушланган, қамоққа олинганларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини, шахсиятини поймол қилмаслиги, ўз навбатида, уларга тиббий, ҳуқуқий ёрдам бериши, ушланганликлари ҳақида яқин қариндошлари ёки иш жойига ўрнатилган тартибда хабар бериши лозим. Бундан ташқари, суҳбат давомида ходим тамаки маҳсулотларини чекмаслиги, бирор нарсани истеъмол қилмаслиги ёки уларга нисбатан ножўя хатти-ҳаракатларни содир этмаслиги лозим.

Ходим жамоат транспортида ва бошқа жамоат жойларида йўловчилар билан хушмуомала бўлиб, кексаларга, аёлларга жой бериши, ёшларни катталарга жой беришга ундаши, жамоат транспортида ёки бекатда ҳуқуқбузарлик содир этилса, дарҳол уни бартараф қилиш учун зарур чоралар кўриши, жабрланувчига ёрдам бериши ҳамда жамоат тартиби сақланишини таъминлашни хизмат ва фуқаролик бурчи деб ҳисоблаши шарт.

Кўриниб турибдики, ички ишлар органлари ходимлари фаолиятининг самарадорлигини белгиловчи омиллардан бири бу муомала маданиятидир. Шунингдек, муомаланинг психологик жиҳатларини таҳлил қилиш, унинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш, шу орқали ходимларнинг маънавиятини шакллантириш давр талабидир.

Маълумки, етарлича шаклланмаган муомала маданиятисиз фуқаролар билан соғлом ижтимоий муносабатларни ўрнатиш жуда мушкул. Мулоқот психологияси соҳасидаги билимларни ички ишлар органлари ходимларига етказиш уларнинг психологик саводхонлигини оширади. Маънавий-ахлоқий тарбиясини юксалтиришга ва хизмат фаолиятини муваффақиятли амалга оширишга ёрдам беради.

Бахтиёр СИРЛИЕВ,

ИИВ Академияси хизмат фаолияти

психологияси кафедраси бошлиғи,

подполковник.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • БАРКАМОЛ АВЛОД – ПОРЛОҚ КЕЛАЖАК ВА ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ


    Президентимиз Шавкат  Мирзиёев таъкидлаганидек, «Биз ёшларга доир давлат сиёсатини ҳеч оғишмасдан, қатъият билан давом эттирамиз. Нафақат давом эттирамиз, балки бу сиёсатни энг устувор вазифамиз сифатида бугун замон талаб қилаётган юксак даражага кўтарамиз». 

    ✔ 272    🕔 12:24, 11.02.2019
  • БОБУР АСАРЛАРИДА ВАТАН СОҒИНЧИ


    Бобур талқинида «Ватан» тушунчаси инсон туғилган гўша, камол топган замин, ота-она, яқин қариндошлар тафтига бурканган мўъжизакор олам, «Ватан соғинчи» эса азим тупроқ, қир-адирлар, табиат, иқлим, тоғу тошга йўғрилган кенгликлар, яқинлар дийдорини қўмсашдир.

    ✔ 500    🕔 10:40, 04.02.2019
  • КОРРУПЦИЯ – МИЛЛИЙ  ХАВФСИЗЛИГИМИЗГА ТАҲДИД


    Лотинча «коррупция» сўзи ўзбек тилида «емирилиш», «сотилиш», «оғмачи» деган маъноларни англатади. Уни кескин чеклаган давлатлар тараққиётга эришган. Хўш, биз бундай ютуққа эриша оламизми?


    ✔ 613    🕔 12:10, 28.01.2019
  • ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ:  ТАРИХ ВА БУГУН


    Қарийб уч минг йиллик тараққиёт йўлини босиб ўтган ўзбек давлатчилиги тарихида давлат ва жамият хавфсизлиги, тинчлик-осойишталикни таъминлаш масаласига катта эътибор берилган.

    ✔ 744    🕔 12:47, 21.01.2019
  • ХОДИМНИНГ МУОМАЛАСИ УНИНГ МАЪНАВИЯТИНИ БЕЛГИЛАЙДИ


    Ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда Ватан ҳимояси, юрт тинчлиги ҳамда давлат келажаги учун жонкуяр, хизмат бурчини сидқидилдан бажарадиган фидойи, виждонли ва юксак маънавиятли ходимларни етиштириш вазифаси қўйилмоқда.

    ✔ 762    🕔 12:03, 14.01.2019
  • ДАВЛАТ, АРМИЯ, ХАЛҚ


    Жаннатмонанд Ўзбекистонимиз мустақилликка эришганига 27 йилдан ошди. Асрлар олдида бу сана денгиздан бир томчидек гап. Бироқ ана шу қисқа давр ичида Ватанимиз мустақил ва суверен давлат сифатида шаклланди ва том маънода улкан тараққиёт йўлини босиб ўтди.

    ✔ 808    🕔 13:06, 07.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;