ХАЛҚ БАҲОСИ – ЭНГ ХОЛИС БАҲО

12:04, 14.01.2019
ХАЛҚ БАҲОСИ –  ЭНГ ХОЛИС БАҲО

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Рес­публикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқида «Сизларга яхши маълумки, биз 2017 йилни юртимизда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилдик. 


Лекин, ҳаммамиз тушунамизки, халқ билан мулоқот, одамларнинг ичига кириш, уларнинг дарду ташвишлари билан яшаш, инсон манфаатларини таъминлаш – бу биз учун фақат бир йиллик иш эмас. Бу масала келгуси беш йиллик фаолиятимизда ҳам энг устувор вазифа бўлиб қолади ва бу ҳақиқатни ҳаммамиз чуқур тушуниб, яхши англаб олишимиз шарт. Чунки, биз юртимизда янги давлат, янги жамият қуриш йўлида қандай иш қилсак, уларнинг барчасини халқимиз билан бамаслаҳат қиламиз», деган эди.

Шундан буён халқ билан яқиндан мулоқот қилиш барча даражадаги раҳбарлардан талаб этиляпти. Бу борада Юртбошимиз барчамизга ўрнак бўляпти, тез-тез мамлакатимизнинг турли минтақаларига ташриф буюриб, ислоҳотлар жараёни қандай кечаётгани, мавжуд муаммолар билан танишиб, аҳоли билан бевосита мулоқот қиляпти. Қолаверса, Президентнинг Виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналари орқали ҳамюртларимизнинг дарду ташвишидан хабардор бўлиб турибди, мушкулини осон қилиш чораларини кўряпти.

Маълумки, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси айнан аҳолини, хусусан, тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, амалдаги қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш, шунингдек, кенг жамоатчилик муҳокамаси натижасида ишлаб чиқилган ҳужжатдир. Президентимиз ташаббуси билан тайёрланган ушбу ҳужжатда мамлакатимизда мавжуд муаммоларни ҳал этиш йўллари, ҳамюртларимизнинг орзу-умиди шундоқ акс этиб турибди. Бу давлатимиз раҳбарининг шахсан ўзи халқ билан яқиндан мулоқот қилгани натижасидир.

 

Фармон талабларидан

келиб чиҚиб

Халқ билан мулоқотнинг энг самарали йўлларидан бири одамларнинг мурожаатларига алоҳида эътибор беришдир. Шунинг учун ҳам Президентимизнинг 2017 йил 10 апрелдаги «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида ички ишлар органларини аҳолига ўз вақтида ва сифатли ёрдам кўрсатадиган, ҳар бир ходими халқ манфаатларига хизмат қилишни ўз хизмат бурчи деб биладиган ижтимоий йўналтирилган профессионал тузилмага айлантириш вазифаси қўйилган. Шунингдек, тизимда жисмоний ва юридик шахс­ларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этишнинг сифат жиҳатидан мутлақо янги тартибини ўрнатиш, мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этишга юзаки ва расмиятчилик билан ёндашувларга чек қўйиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун ваколат доирасида барча воситаларни ишга солиш лозимлиги таъкидланган.

Фармон талабларидан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш мақсадида, Ички ишлар вазирининг буйруғи билан «Ички ишлар органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги низом» тасдиқланди.

Мазкур буйруққа мувофиқ, ички ишлар органлари ҳамда таркибий бўлинмаларда жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш масаласига биринчи раҳбар шахсан жавобгар ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, мурожаатлар билан ишлашнинг аҳволи ички ишлар органларининг биринчи раҳбарлари ҳузурида ўтказиладиган тезкор йиғилишларда танқидий муҳокама қилиниб, ушбу соҳада аниқланган камчиликлар ва салбий ҳолатларни бартараф этиш чоралари кўриляпти.

Барча ички ишлар органларида жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш хоналари ташкил этилган. Ички ишлар органлари раҳбарларининг жисмоний шахс­лар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш тартиби ва жадваллари, қабулларни ўтказиш вақти, жойи ҳамда қабулга олдиндан ёзилиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар ички ишлар органларининг расмий веб-сайтларида эълон қилиняпти. Шунингдек, ушбу маълумотлар маъмурий бинода ҳамма кириши мумкин бўлган жойлардаги стендларга ва бошқа техник воситаларга жойлаштирилган.

Тизимда мурожаатларни қайд этишнинг 9 хил кўринишдаги китоблари ўрнига мурожаатларни электрон тарзда ҳисобга олиш тизими йўлга қўйилди. Бу эса ортиқча қоғозбозликларга чек қўйиб, тезкорликни оширди.

Фуқароларга оғзаки мурожаат этиш ҳуқуқини амалга оширишлари учун қулайлик яратиш мақсадида, республика ички ишлар органларида фаолият кўрсатган 173 та «Ишонч телефони» тугатилиб, ягона қисқа «1102» рақамли «Ишонч телефони» ташкил этилди ва республикамизнинг барча ҳудудларидан қўнғироқларни амалга ошириш имконияти яратилди. «Ишонч телефони» орқали қилинадиган мурожаатларнинг ҳам электрон тизими жорий этилди. Шунингдек, ички ишлар органи ёки таркибий бўлинма раҳбарлари ва масъул ходимлари Ўзбекистон Респуб­ликаси Президентининг Халқ қабулхоналарида жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларини қабул қилмоқда.

Қайд этиш жоизки, вазирликнинг «Ишонч телефони»га республикамизнинг исталган жойидан қўнғироқ қилиб, оғзаки мурожаат қолдириш имконияти яратилганлиги, фуқароларнинг унга ишончи ортганлиги сабабли, 2017 йилга нисбатан «Ишонч телефони» орқали келиб тушаётган мурожаатларнинг салмоғи 18 минг 487 тага (16 минг 689 тадан 35 минг 176 тага) ортган.

2018 йилда Ички ишлар вазири раислигида ички ишлар органларининг биринчи раҳбарлари иштирокида ўтказилган вазирлик Ҳайъатининг мажлисларида тизимда мурожаатлар билан ишлашнинг аҳволи атрофлича муҳокама қилиниб, аниқланган камчилик­ларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди. Ушбу йўналишда ИИВ раҳбариятининг 41 та кўрсатмаси ва тезкор йиғилиш баёнлари барча ички ишлар органларига юборилиб, ижроси назоратга олинди. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, ички ишлар органлари фаолиятига оид энг кўп келиб тушаётган мурожаатлар юзасидан савол-жавоблар тайёрланиб, вазирликнинг расмий веб-сайтига жойлаштириляпти.

 

Мурожаатларга

эътибор – фаолиятимиз мезони

2018 йилда ИИВ таркибий ва ҳудудий бўлинмаларига Ўзбекистон Республикаси Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналари орқали жами 96365 та (2017 йилда 99299 та) мурожаат келиб тушган бўлиб, яъни 16094 тасини фуқаролик ва паспорт-виза, 14048 тасини амнистия ва афв этиш, 13801 тасини йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, 8459 тасини мол-мулк ва пул маблағларини ундириш, 7506 тасини мулк ва бошқа ашёвий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, 6648 тасини суриштирув ва тергов ҳаракатлари, 5583 тасини ички ишлар органларига ишга кириш ва ишга тиклаш, 2046 тасини бандлик ва меҳнат низолари ҳамда 22180 тасини ички ишлар органлари фаолиятига оид бошқа масалалардаги мурожаатлар ташкил этган. Келиб тушган мурожаатларнинг 59604 таси ёки 61,8 фоизи қаноатлантирилган ҳамда 22259 нафар шахснинг ҳуқуқлари тикланган.

Мурожаатларда кўтарилган масалаларни тизимли равишда таҳлил қилиш, ушбу йўналишдаги муаммоларни ҳал этиш бўйича устувор вазифалар белгиланди. Вазирлик таркибий ва ҳудудий бўлинмалари томонидан мурожаатларнинг асосий қисми қонуний ҳал қилинди. Бунинг натижасида мингдан ортиқ миннатдорлик хатлари олинди.

Келиб тушаётган ҳар бир мурожаатнинг кўриб чиқилиши юзасидан кундалик идоравий назорат кучайтирилган. Юқори турувчи давлат органларига так­рорий мурожаатларнинг ёзилишига йўл қўйганлиги ҳамда мурожаатнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминламасдан, Ички ишлар вазирлигининг бу борадаги тегишли буйруқ ва кўрсатмалари талаб­ларини буз­ганлиги учун 357 нафар ходим турли даражадаги интизомий жавобгарликка тортилди.

 

ХалҚ ичига киряпмиз

Ҳамма ҳам муаммолари билан давлат идораларига мурожаат этишни ўзига эп кўравермайди: кимдир уялади, яна кимдир эринади. Одамларнинг дарду ташвишини билишнинг самарали йўлларидан яна бири сайёр қабуллардир. Шунинг учун Вазирлик раҳбарияти одамлар билан юзма-юз мулоқот қилиш мақсадида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида сайёр қабуллар ўтказди.

Аҳолининг муаммоларини, фикрини бевосита эшитиш, уларни ҳал қилиш мақсадида ташкил этилган Вазирлик ҳамда ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларининг шахсий ва сайёр қабулларида
72 минг 219 нафар фуқаро қабул қилиниб, мурожаатларнинг барчаси қонуний ҳал қилинди.

 

МаҚсадимиз –

одамларни рози Қилиш

Халқ баҳоси энг холис, ҳақ баҳодир. Бизнинг асл муддао­миз – ўз хизматимиз билан халқимизни рози қилиш. Зеро, Юртбошимиз таъкидлаганидек, халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак. Ходимларимиз буни доимо ёдда тутиб, ўзларининг кундалик шиори деб билишларига эришиш учун бундан буён ҳам мурожаатлар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратамиз.

Озодбек ЖЎРАБОЕВ,

ИИВ Ташкилий департаменти

Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи, подполковник. 

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • КИБЕРЖИНОЯТЧИЛИК – ГЛОБАЛ ХАВФ


    Мамлакатимизда ҳар бир фуқаронинг ўзи истаган ахборотни олиш ва ундан эркин фойдаланиш ҳуқуқи қонун билан кафолатланган. 

    ✔ 23    🕔 12:22, 11.02.2019
  • ТАНҚИДИЙ-ТАҲЛИЛИЙ РУҲДА


    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунинг­дек, секторлар фаолиятини такомиллаштириш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Самарқанд вилоятида хизмат сафарида бўлди.


    ✔ 19    🕔 12:16, 11.02.2019
  • ҲАМКОРЛИК КУТИЛГАН  НАТИЖАНИ БЕРМОҚДА


    Юртимизда секторлар фаолияти йўлга қўйилганидан буён фуқароларни қийнаб келаётган турли муаммоларга ўз ўрнида барҳам берилаётгани нафақат уларни қувонтиряпти, балки мустақил давлатимиздан рози бўлиб яшаш ҳамда эртанги куни янада сермазмун ва порлоқ бўлишига ишонч билан интилишга ундамоқда.


    ✔ 29    🕔 10:39, 04.02.2019
  • ОТЧОПАРЛИКЛАРНИНГ ҚУВОНЧИ


    Андижон тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Дониёр Ҳамидовга бириктирилган учинчи сектор ҳудудида 19 та маҳалла бор. Бу маҳаллаларда 60 мингга яқин киши истиқомат қилади.


    ✔ 28    🕔 10:30, 04.02.2019
  • ТАНҚИДДАН ХУЛОСА ЧИҚАРИЛДИМИ?


    ПАХТАКОР ВА ДЎСТЛИК ТУМАНЛАРИДА ПРОФИЛАКТИК ИШЛАР КУЧАЙТИРИЛМОҚДА

    10 январь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимиз тинчлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги келгуси вазифаларга бағишланган йиғилишда эришилган ютуқлар қаторида, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳам айтиб ўтилиб, жиноятчиликни жиловлашни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш зарурлиги таъкидланди.

    ✔ 52    🕔 12:20, 28.01.2019
  • Пўлат БОБОЖОНОВ:     ОДАМЛАР ТИНЧ ЯШАШИ УЧУН МАМЛАКАТИМИЗДА  ЖИНОЯТДАН ХОЛИ МУҲИТ ЯРАТИЛАДИ


    Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2019 йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги парламентга Мурожаатномасида халқимиз тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга тўхталди.


    ✔ 81    🕔 12:59, 21.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;