МИЛЛИЙ АРМИЯ ВА ХАЛҚИМИЗ ҚАНЧА ЯҚИН, БИР ТАНУ БИР ЖОН БЎЛСА, ШУНЧА ҚУДРАТЛИ БЎЛАДИ

12:33, 21.01.2019

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ, Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 27 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳарбий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди. 



14 январь куни ана шу юксак мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев йиғилганларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаб, уларга мукофот топширишни юксак шараф деб билишини таъкидлади.

Бу мукофотлар сизларга айнан Ватан ҳимоячилари кунида топширилаётганида чуқур рамзий маъно бор. Биз бу байрамда Қуролли Кучларимизни, барча аскар, сержант, офицер ва генералларни, муҳтарам фахрийларимизни шарафлаймиз, уларга энг эзгу тилакларни билдирамиз. Сизларнинг тимсолингизда ҳозир бутун армиямизни, барча ҳарбийларимизни қутлаб тургандек бўлаяпман. Жонажон Ватанимиз ҳимояси ва тинчлиги йўлидаги фидокорона хизматингиз ва жасоратингизни ҳаммамиз яхши биламиз, юксак қадрлаймиз. Шу маънода, бу мукофотларни халқимиз ва давлатимизнинг Қуролли Кучларимизга, унинг барча шахсий таркибига кўрсатаётган чексиз эҳтироми сифатида қабул қилишингизни истайман, деди Шавкат Мирзиёев.

Мамлакатимизнинг янги Мудофаа доктринаси асосида Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳиятини мустаҳкамлаш, замонавий қурол-яроғ ва техникалар билан таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва интеллектуал тайёргарлигини юксалтириш бўйича улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ҳарбий қисм ва бўлинмаларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, полигонларда ўқув машғулотлари ўтказилмоқда. Ҳарбийларни уй-жой билан таъминлаш, оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш учун муносиб шарт-шароитлар яратилмоқда.

 Мудофаа тизимида инсон омили ҳал қилувчи роль ўйнайди. Ўз қасамёдига содиқ, кенг билим ва малакага эга, ақл-заковатли, мард ва азму шижоатли ҳарбийлар армиянинг қудратли кучидир. Ғалабани таъминлайдиган ҳам, шахсий таркибни тарбиялайдиган ва ўз ортидан эргаштирадиган ҳам шулар.

Ҳар қандай таҳдид ва хатарларга муносиб зарба беришга тайёр миллий армиямиз – халқимиз, мамлакатимизнинг ишончли ва мустаҳкам қалқонидир. Шунинг учун биз ҳозирги кунда ҳарбий кадрларнинг жанговар қобилияти ва тайёргарлиги билан бирга, ватанпарварлик тарбиясига жиддий аҳамият қаратяпмиз. Яъни, ҳар бир аскар ва сержантда, офицер ва генералда, бутун шахсий таркибда миллий руҳ ва ғурур кучли бўлиши керак. Миллий руҳ – енгилмас куч. Миллий руҳ кучли бўлса, ирода, жанговар салоҳият ҳам юқори бўлади. Келажакда ҳарбий бўлишни орзу қиладиган ботир фарзандларимиз миллий руҳни, муқаддас Ватан тақдири учун масъулият туйғусини қаердан олади? Ватанимиз бой тарихидан, Амир Темур каби буюк аждодларимиз жасоратидан олади. Ўз оиласи, меҳрибон ота-онаси ҳамда эл-юртимизнинг ишончи, ғамхўрлиги ва эътиборидан олади. Ёшларга ҳамиша ўрнак ва намуна бўлиб келаётган сиз каби чинакам фидойи ҳарбийлардан олади, деди Президент.

Давлатимиз раҳбари соҳада қилинадиган ишлар ҳали кўплигини, ҳарбий-маъмурий секторлар ишини такомиллаштириш устувор вазифа бўлиб қолишини қайд этди. Барча бўғиндаги ҳокимият ва бошқарув идоралари, маҳалла, ёшлар, хотин-қизлар, нуронийлар, таълим-тарбия муассасалари, кенг жамоатчилик вакиллари билан амалий ҳамкорликни янада фаоллаштириш зарурлигини таъкидлади.

Миллий армия ва ҳарбийларимиз халқимизга қанча яқин, бир тану бир жон бўлса, шунча қудратли бўлади, деди Шавкат Мирзиёев.

Маросимда Қуролли Кучлар сафида ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларида кўп йиллардан буён муносиб хизмат қилиб келаётган ҳарбийлар ва раҳбар ходимларнинг бир гуруҳига генерал унвонлари берилиши маълум қилинди.

Генерал бўлиш ҳар бир ҳарбий хизматчининг орзуси. Сизларни ана шундай юксак унвонга эришганингиз билан чин қалбимдан табриклайман. Лекин шуни доим ёдда тутишимиз керакки, ҳарбий хизматда ва давлат бошқарувида бундан ҳам юқори мартаба, бундан ҳам олий унвон бор. Бу – халқимиз, Ватанимизнинг ишончига, ўз муқаддас бурчига доимо содиқ ва муносиб бўлишдир, деди давлатимиз раҳбари.

Президентимиз бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига унвонлар, орден ва медалларни тантанали равишда топширди.

Мукофотланганлар юксак эътибор, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаётгани учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.

ЎзА.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ЁШЛАР САДОҚАТНИ СИЗДАН ЎРГАНАР


    Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги 70-сонли ўрта мактабни воҳалик­лар яхши билишади. Бу таълим даргоҳидан учирма бўлганларнинг аксарияти бугун юртимиздаги турли соҳаларда меҳнат қилиб, таълим берган устозлари ва халқимиз ишончини оқлашмоқда.


    ✔ 33    🕔 10:26, 04.02.2019
  • ЛАНГАРЛИК ИНСПЕКТОР


    Хатирчи тумани марказидан анча олисда жойлашган Лангар маҳалласи тоғли ҳудуд ҳисобланади. Профилактика инспектори, майор Абдисодиқ Усмонов кўп йиллардан буён шу ерда хизмат қилади. 

    ✔ 34    🕔 11:49, 28.01.2019
  • ФИДОЙИ ХИЗМАТ ЭЪТИРОФИ


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 январдаги «Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 27 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ички ишлар органларининг қуйидаги ходимлари ҳам давлатимизнинг орден ва медаллари билан тақдирланди.


    ✔ 64    🕔 12:34, 21.01.2019
  • МИЛЛИЙ АРМИЯ ВА ХАЛҚИМИЗ ҚАНЧА ЯҚИН,  БИР ТАНУ БИР ЖОН БЎЛСА, ШУНЧА ҚУДРАТЛИ БЎЛАДИ


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ, Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 27 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳарбий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди. 


    ✔ 63    🕔 12:33, 21.01.2019
  • УНВОН МУБОРАК, АЗИЗ ҲАМКАСБЛАР!


    Юртимиз тинчлик-осойишталигини сақлаш, жамоат тартиби ҳамда хавфсизлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан қуйидаги ходимларга навбатдаги «полковник» махсус ва ҳарбий унвони берилди.


    ✔ 74    🕔 12:32, 21.01.2019
  • АҲДИГА СОДИҚ ХОДИМЛАР


    Кенг жамоатчилик Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида бир гуруҳ ёшлар томонидан содир этилган жиноят тафсилотларини эшитиб ёқа ушлашди. 

    ✔ 148    🕔 13:22, 24.12.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;