СОХТА ТАДБИРКОРНИНГ АЛДОВИ

12:43, 21.01.2019

Юртимизда аҳолини имтиёзли кредитлар асосида турар жойлар билан таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. 


Лекин айрим шахслар бундай имкониятдан ғаразли ниятлари йўлида фойдаланиб қолишга интилмоқда. Қизилтепалик Акром Эргашев (исм-шарифлар ўзгартирилди) ана шундай «уддабуронлар»дан биридир.

«Архитектор-Ҳамкор» хусусий корхонаси раҳбари бўлган А. Эргашев фирибгарликнинг «теша тегмаган» усулини ўйлаб топди. У, аввало, фуқароларнинг ишончига кириш мақсадида ўз бошқарувидаги корхона аҳолига бепул техник хизмат кўрсатиши, қурилиш ишларини бепул бажариши ҳамда фуқаролардан фақат смета асосида қурилиш учун кетадиган хомашё талаб қилиниши тўғрисидаги реклама ролигини тайёрлайди. У Бухоро шаҳридаги хусусий телеканал орқали уч ой мобайнида мунтазам эфирга узатилади. Турган гапки, реклама содда одамларнинг эътиборини тортади. Қулай ва фойдали таклифдан хабар топган фуқаролар бирин-кетин муайян миқдордаги тўловларни амалга оширишга киришади.

Фирма тез орада ўз ҳуқуқларини яхши билмайдиган фуқаролар маблағи ҳисобидан мўмай даромад кўрди. Жумладан, Ромитан туманида яшовчи фуқаро А. Аъламов савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчасини қуриб бериш эвазига 2000 АҚШ долларини, Бухоро шаҳрида истиқомат қилувчи М. Нурматова янги уй-жой қурилиши учун 40 миллион сўмни, фуқаро М. Аҳмедов икки қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноларини бунёд этиш эвазига 182 миллион 540 минг сўмни қўшқўллаб унга топширишди. Бундан ташқари, фуқаролар Б. Худоёров ва Б. Пардаевга Бухоро шаҳрида янги уй-жой қуриб беришни ваъдалашиб, ҳар биридан 35 миллион сўмдан маблағ олинди. Барча келишувлар сохта шартномалар орқали расмийлаштирилди. Шундан сўнг Акром Эргашев гўёки қурилиш ишлари бошланганини кўрсатиш мақсадида буюртмачиларга ваъда қилинган ҳудудларда қисман қурилиш ишларини олиб боради, лекин ҳеч бир ҳудудда қурилиш охирига етказилмайди.

Қурилишлар тугалланмагани етмагандек, у ушбу қурилиш­ларда ёлланма ишчи сифатида ишлаган қурувчиларни ҳам чув туширади. Уларнинг меҳнатидан фойдаланиб, 33 миллион сўм иш ҳақини бермасдан, алдаб келади. Бундан ташқари, қурилишда ишлатилган қурилиш моллари, асфальт, цемент каби қурилиш маҳсулотларини етказиб берган фуқароларнинг ҳам қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб, уларга кўп миқдорда моддий зарар етказади.

Яна бир ҳолат: А. Эргашев телевидениеда уч ой мобайнида эфирга узатилган реклама ролиги учун ҳам белгиланган миқдордаги пул маблағини хусусий телеканал ҳисоб рақамига ўтказмаган, телевидение раҳбарини «ҳали иш бошламадим, пул тушгач, бераман» дея алдаб келган экан. Шу йўсинда телеканал фирибгар тузоғига тушиб, 7 миллион 200 минг сўм зарар кўради.

Тергов жараёнида Акром Эргашев фирибгарлик йўли билан қўлга киритган 332 миллион 898 минг сўм миқдордаги пулнинг 113 миллион 858 минг сўмини жабрланувчиларга қайтарди.

Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди томонидан ушбу жиноят иши атрофлича кўрилди. Суд ҳукмига кўра, айбланувчи А. Эргашевдан ундирилмай қолган зарарни ундириш белгиланиб, унга саккиз йилу олти ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Қувват ЯРАШОВ,

 майор.

Мирзоқул АҲАДОВ,

ўз мухбиримиз.

Бухоро вилояти.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ҲАЁСИЗНИНГ  КАСРИ ҚАРИНДОШИГА ҲАМ УРДИ


    Бухоролик Гулбаҳор Саломова (исм-шарифлар ўзгартирилди) биринчи турмуши бўлмаганидан сўнг бошқа бир киши билан оила қуриб, у билан яшай бошлади.

    ✔ 17    🕔 12:21, 11.02.2019
  • ИЗЛАР БЕИЗ КЕТМАЙДИ


    Ҳар қандай жиноятни тезкорлик билан аниқлаш ва фош этиш ички ишлар органлари хизмат фаолияти самарадорлигини белгиловчи омиллардан бири саналади. Бу жараёнда бошқа соҳавий хизматлар ходимлари қаторида, қилни қирқ ёрадиган эксперт-криминалистларнинг ҳам алоҳида ўрни бор, албатта.


    ✔ 32    🕔 10:24, 04.02.2019
  • ҲАЙДОВЧИНИНГ МАСЪУЛИЯТСИЗЛИГИ


    ЙПХ инспекторининг жабрланишига олиб келди

    Хива шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасини кўрган, у ҳақда эшитганлар ичкиликбозликнинг нечоғлик оғир оқибатларга олиб келишига яна бир бор амин бўлишди. 

    ✔ 40    🕔 11:46, 28.01.2019
  • МАЪНАВИЙ ТЎКИС, РУҲАН ТЕТИК БОЛА


    ғурурли ва албатта, ватанпарвар бўлади, лекин...

    Шарқ тафаккури тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк аллома Юсуф Хос Ҳожиб ота-оналарни бола тарбиясига эътибор беришга даъват этаркан, жамият фарзандлар хулқ-атворига қараб, ота-оналарга баҳо беришини айтиб, уларни огоҳлантиради. 

    ✔ 54    🕔 12:44, 21.01.2019
  • СОХТА ТАДБИРКОРНИНГ АЛДОВИ


    Юртимизда аҳолини имтиёзли кредитлар асосида турар жойлар билан таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. 

    ✔ 56    🕔 12:43, 21.01.2019
  • НАФС ҚУЛИГА АЙЛАНГАНЛАР


    Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги 8-мактаб­гача таълим муассасасида фарзандлари тарбияланаётган ота-оналарнинг аксарияти бадал пули тўламагани учун суддан чақирув қоғози олишди.

    ✔ 67    🕔 11:51, 14.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;