МАЪНАВИЙ ТЎКИС, РУҲАН ТЕТИК БОЛА

12:44, 21.01.2019
МАЪНАВИЙ ТЎКИС, РУҲАН ТЕТИК БОЛА

ғурурли ва албатта, ватанпарвар бўлади, лекин...

Шарқ тафаккури тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк аллома Юсуф Хос Ҳожиб ота-оналарни бола тарбиясига эътибор беришга даъват этаркан, жамият фарзандлар хулқ-атворига қараб, ота-оналарга баҳо беришини айтиб, уларни огоҳлантиради. 


Ана шу тамойилга амал қилган давлатимиз фарзанд­ларимизнинг муносиб ворислар бўлиб етишиши учун уларга етарлича шароит яратиб бермоқда.

Фарзандларимиз учун шунчалик саъй-ҳаракат қилинаётган экан, шу ўринда ҳақли савол туғилади: сизу биз бу имкониятлардан оқилона фойдалан­япмизми?

Одинахон Аллақулова (исм-шарифлар ўзгартирилди) Косонсой туманида яшайди. Халқимизда элликка кирса, элакдан ўтади, деган гап бежиз айтилмаган. Чунки бу ёшда ҳар қандай инсон бугунидан кўра, эртасини ўйлашга, айниқса, фарзандлари, невара-чеваралари тарбиясига алоҳида эътибор қаратишга интилади. Одинахон эса, бир жойда ёлчитиб ишламаган, умр дафтарини фақат ёмонликлар билан тўлдирганлар сирасидан эканлигини етти ёшли набираси Баркамол орқали яна бир бор кўрсатиб қўйди.

Яратилган шароитлардан фойдаланиб, кўпчилик қариялар набираларини турли тадбир ва спорт тўгараклари сари етаклаб борса, у Баркамолга жирканч иллатлардан бири, яъни ўғирликнинг «тартиб-қоидалари»ни ўргатади.

– Эртага сени Наманган шаҳрига олиб бораман. Истироҳат боғига кирамиз, маза қилиб аттракционларда учасан. Фақат у ерда ўйнаш учун ўргатганларимни тўғри бажарсанг, яхши нарсалар ҳам олиб бераман, – дейди у Баркамолга.

Эртаси куни улар Наманган шаҳрида жойлашган савдо мажмуасининг иккинчи қаватига чиқиб харидорларни кузатишади.

– Анави келаётган аёлни кўряпсанми? Яхшилаб таниб ол. Унинг қўлидаги сумкани, қандай бўлмасин, ўзимизники қилишимиз керак, – дейди у неварасига.

Аёл кийим-кечак­лар бўлимига кириб, қўлидаги буюмларни бир четга қўяди, сотувчи билан савдолашаётганда, фурсатдан фойдаланган Баркамол сумкани қўлга киритади. Четга чиқиб, унинг ичидаги 700 минг сўм пул, бир қанча Россия рубли ва уяли телефонни олиб, қолган буюмлар ҳамда иккита фуқаролик паспортини чиқиндихонага ташлаб кетишади.

Бировнинг мол-мулкини нопок йўл билан қўлга киритган Одинахон ўғирланган пуллар ҳисобига бозордан турли буюмлар сотиб олиб, ҳеч нарса кўрмагандек юраверади.

Савдо мажмуасидаги воқеадан хабар топган Наманган вилояти ИИБ ходимлари ҳам анойилардан эмас эди. Шу боис улар арқонни узун ташлаб, Одинахон ва унинг набирасини кузатувга олади.

«Ўрганган кўнгил, ўртанса қўймас», деганларидек, Одинахон ҳам уйида тинч ўтиролмайди: бировнинг пешона тери билан топганини бир зумда қўлга киритиш учун турли режалар тузади ва ниҳоят, набирасининг қўлидан тутиб яна Наманган шаҳрига келади.

Унинг бу галги «ўлжа»си шаҳардаги Шарқ тонги маҳалласида жойлашган «Жозиба» савдо дўконидан чиқиб қолади. Шу жойдан у-бу нарса харид қилиб кетаётган Наргиза Очилова дўкондан чиққач, бироз юради-да, негадир яна қайтиб келиб, сотувчи билан суҳбатга берилади-да, елкасидаги сумкасини ҳам унутади.

– Айни мавриди келди, ишга кириш, болам, – дея Одинахон Баркамолнинг қўлига ўткир кескич жисм беради ва ҳали ҳеч нарсанинг фаҳмига етмайдиган ўз жигарбандини жиноятга бош­лайди. Бу гал ҳам «омади юришган» буви билан набира овлоқроқ жойга келиб, қўлга киритган сумкани апил-тапил очишади. Унинг ичида бўлган тилла буюмлар, тилла тақинчоқлар,
жами 7 миллион 325 минг сўмлик қимматбаҳо буюмларни олиб, жабрланувчига тегишли фуқаролик паспорти ҳамда бўш қолган сумкани бутазорлар орасига улоқтиришади ва воқеа жойидан жуфтакни ростлашади.

Мазкур воқеаларга дахлдор бир мулоҳаза бор: буви ва набира томонидан содир этилган ўғрилик жиноятларини ўқиган кишини, энг аввало, айрим фуқароларнинг, айниқса, ёнида қимматбаҳо буюмларни олиб юрадиган баъзи хотин-қизларнинг беэътиборлиги ҳайратлантириши шубҳасиз. Дарҳақиқат, аслида бу жиҳатга изоҳнинг ҳожати бўлмаса-да, аммо мана шундай фуқароларнинг «мақтанчоқлиги» турли жиноятларнинг келиб чиқишига йўл очмоқда.

Одинахон сингари айрим аёлларнинг ўз шаънига номуносиб ишларга қўл ураётганига чидаб бўлмайди. Зеро, аёл дунёни тебратади, у кулса, олам кулади, у йиғласа, борлиқ йиғлайди, агар бу мўътабар зот ёмонликларга қўл урса-чи, унда нима бўлади? Жамиятимиздаги бу иллат барчамиз учун оғриқли нуқтадир. Дарвоқе, Одинахоннинг шу йўлни танлашига ҳам ана шу жамиятнинг бир бўлаги бўлган сизу биз сабабчимиз. Чунки у кўп йиллар одамлардан, қариндош-уруғию, ҳатто маҳалладошларидан айри яшаган: унинг ҳунарсизлиги, ноқонуний ишлар билан шуғулланишини билганлар турли тадбирлар, тўй ва маъракаларга, давраларга қўшмай қўйишган. Энди ўйлаб кўринг, мана шундай ҳолатга тушиб қолган кишидан ёмон иллатлардан бўлак яна нимани кутиш мумкин. Ваҳоланки, қўни-қўшнилар, маҳалладошлар сал эътиборлироқ бўлганида эди, у бу йўлни танламасди, жамиятимизда жиноят содир этган битта аёл камайган бўларди...

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти суди Одинахоннинг қилмиш­ларига қонуний баҳо берди. Суд залидан чиқаётганларнинг унга нисбатан нафрати ортса ортдики, аммо бирортасининг шууридан юқоридаги мулоҳазалар ўтмади. Мана шуниси аламли ва ачинарлидир...

 

Абдуллажон НУРИЛЛАЕВ,

Наманган вилояти ИИБ

ҳузуридаги Тергов бошқармаси

терговчиси, лейтенант.

Абдусами ҲАҚБЕРДИЕВ,

журналист.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ҲАЁСИЗНИНГ  КАСРИ ҚАРИНДОШИГА ҲАМ УРДИ


    Бухоролик Гулбаҳор Саломова (исм-шарифлар ўзгартирилди) биринчи турмуши бўлмаганидан сўнг бошқа бир киши билан оила қуриб, у билан яшай бошлади.

    ✔ 17    🕔 12:21, 11.02.2019
  • ИЗЛАР БЕИЗ КЕТМАЙДИ


    Ҳар қандай жиноятни тезкорлик билан аниқлаш ва фош этиш ички ишлар органлари хизмат фаолияти самарадорлигини белгиловчи омиллардан бири саналади. Бу жараёнда бошқа соҳавий хизматлар ходимлари қаторида, қилни қирқ ёрадиган эксперт-криминалистларнинг ҳам алоҳида ўрни бор, албатта.


    ✔ 32    🕔 10:24, 04.02.2019
  • ҲАЙДОВЧИНИНГ МАСЪУЛИЯТСИЗЛИГИ


    ЙПХ инспекторининг жабрланишига олиб келди

    Хива шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасини кўрган, у ҳақда эшитганлар ичкиликбозликнинг нечоғлик оғир оқибатларга олиб келишига яна бир бор амин бўлишди. 

    ✔ 40    🕔 11:46, 28.01.2019
  • МАЪНАВИЙ ТЎКИС, РУҲАН ТЕТИК БОЛА


    ғурурли ва албатта, ватанпарвар бўлади, лекин...

    Шарқ тафаккури тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк аллома Юсуф Хос Ҳожиб ота-оналарни бола тарбиясига эътибор беришга даъват этаркан, жамият фарзандлар хулқ-атворига қараб, ота-оналарга баҳо беришини айтиб, уларни огоҳлантиради. 

    ✔ 55    🕔 12:44, 21.01.2019
  • СОХТА ТАДБИРКОРНИНГ АЛДОВИ


    Юртимизда аҳолини имтиёзли кредитлар асосида турар жойлар билан таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. 

    ✔ 56    🕔 12:43, 21.01.2019
  • НАФС ҚУЛИГА АЙЛАНГАНЛАР


    Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги 8-мактаб­гача таълим муассасасида фарзандлари тарбияланаётган ота-оналарнинг аксарияти бадал пули тўламагани учун суддан чақирув қоғози олишди.

    ✔ 67    🕔 11:51, 14.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;