ЮТУҚЛАР БИЛАН КИФОЯЛАНМАЙМИЗ

12:45, 21.01.2019
ЮТУҚЛАР БИЛАН КИФОЯЛАНМАЙМИЗ

Бугун мамлакатимизда туб ислоҳотлар жадаллик билан ҳаётга татбиқ этилмоқда.


 Ана шу жараёнда ички ишлар органлари фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлашга қаратилган фаолиятига янгича ва янада самарали ёндашувларни жорий этиб, замон талабларидан ортда қолмасликка интилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2018 йилнинг июль ойида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишни янада такомиллаштириш мақсадида жамоат тартибини сақлаш тизимига «Хавфсиз пойтахт» концепцияси жорий этилди. Ҳозирда бу концепция энг самарали усул сифатида барча минтақаларда қўлланилмоқда. Бундан ташқари, ички ишлар органларига ижтимоий ҳимоя кўринишида қаратилаётган эътибор, тизим моддий-техник базасининг мустаҳкамланиши осойишталик посбонлари ишини сезиларли даражада рағбатлантирмоқда.

Яқинда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари самарали фаолият олиб бораётган бир қатор шаҳар ва туман ички ишлар органлари бошлиқларини моддий рағбатлантиришни тавсия қилди. Улар орасида вилоятимизнинг Ширин ва Гулистон шаҳарлари, Ховос ва Сардоба туманлари ички ишлар органлари бўлимлари раҳбарларининг қайд этилгани эътиборга молик. Юртбошимиз томонидан кўрсатилган бундай рағбатни ишимизга нисбатан берилган юксак баҳо деб қабул қилдик.

Шу билан бирга, мамлакатимиз раҳбари йиғилишда глобаллашув шароитида янгидан-янги даъват ва таҳдидлар юзага келаётганини, жиноят содир этишнинг шакл, усул ва воситалари ўзгариб бораётганини эслатиб ўтди. Барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, жумладан, ички ишлар органлари ходимлари зиммасига жиноятчиликнинг олдини олиш, адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш борасидаги ишларни тубдан такомиллаштириш вазифаси юклатилди.

Бугун жамоатчилик билан фаол ҳамкорлик қилиб, содир этилган ҳар бир жиноий ҳаракатни ўз жойида таҳлил этиб, ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш йўлида бир қатор ишларни амалга оширяп­миз. «Хавфсиз шаҳар» концепцияси талабларидан келиб чиқиб, уч сменали патруль ташкил этилган. Патруль-пост хизмати ходимлари замонавий алоқа воситалари ва автомобиль техникаси билан таъминланган. Асосий ишимиз кадрлар салоҳиятини оширишга қаратилган. Эгаллаб турган лавозими ва унвонидан қатъи назар, барча шахсий таркибнинг билим ва кўникмаларини оширишга оид доимий ишлар амалга оширилмоқда.

Маҳаллалар кесимида ҳам ижобий томонга ўзгаришлар қайд этилди. Бунда профилактика инспекторларининг патруль-пост хизмати, жиноят қидирув ва қўриқлаш хизмати бўлинмалари билан ҳамкорлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Шунингдек, маҳалла фаоллари ҳам бизга катта ёрдам кўрсатмоқда. Бунинг натижаси ўлароқ, Навбаҳор, Аҳиллик, Янги ҳаёт, Истиқлол, Тараққиёт ва Маънавият маҳаллаларида содир этилган жиноятлар сони сезиларли даражада камайди. Бироқ тан олиш керак, ишлар ҳар доим ва ҳамма жойда ҳам яхши натижа бермаяпти. Масалан, Шодлик маҳалласида ҳисобот даврида жиноятлар сони иккитага ошди. Сайқал маҳалласида тан жароҳати етказиш ва фирибгарлик сингари жиноятлар кўпайди.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ютуқлар билан кифояланиб қолишимиз керак эмас. Жиноятчиликка қарши курашиш бўйича янги, янада самарали усулларни қўллашимиз зарур. Айниқса, жамоат жойлари, кўп қаватли уйларнинг кириш йўлаклари, чорраҳаларда видеокузатув камераларидан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бир сўз билан айтганда, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишга оид ишларни янада такомиллаштириш, пировардида, фуқароларнинг тинч ва осойишта ҳаётини самарали таъминлашимиз зарур.

 

Зоҳиджон ҚАЮМОВ,

Гулистон шаҳар ИИОФМБ бошлиғи, подполковник.

Сирдарё вилояти.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • КИБЕРЖИНОЯТЧИЛИК – ГЛОБАЛ ХАВФ


    Мамлакатимизда ҳар бир фуқаронинг ўзи истаган ахборотни олиш ва ундан эркин фойдаланиш ҳуқуқи қонун билан кафолатланган. 

    ✔ 23    🕔 12:22, 11.02.2019
  • ТАНҚИДИЙ-ТАҲЛИЛИЙ РУҲДА


    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунинг­дек, секторлар фаолиятини такомиллаштириш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Самарқанд вилоятида хизмат сафарида бўлди.


    ✔ 19    🕔 12:16, 11.02.2019
  • ҲАМКОРЛИК КУТИЛГАН  НАТИЖАНИ БЕРМОҚДА


    Юртимизда секторлар фаолияти йўлга қўйилганидан буён фуқароларни қийнаб келаётган турли муаммоларга ўз ўрнида барҳам берилаётгани нафақат уларни қувонтиряпти, балки мустақил давлатимиздан рози бўлиб яшаш ҳамда эртанги куни янада сермазмун ва порлоқ бўлишига ишонч билан интилишга ундамоқда.


    ✔ 28    🕔 10:39, 04.02.2019
  • ОТЧОПАРЛИКЛАРНИНГ ҚУВОНЧИ


    Андижон тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Дониёр Ҳамидовга бириктирилган учинчи сектор ҳудудида 19 та маҳалла бор. Бу маҳаллаларда 60 мингга яқин киши истиқомат қилади.


    ✔ 28    🕔 10:30, 04.02.2019
  • ТАНҚИДДАН ХУЛОСА ЧИҚАРИЛДИМИ?


    ПАХТАКОР ВА ДЎСТЛИК ТУМАНЛАРИДА ПРОФИЛАКТИК ИШЛАР КУЧАЙТИРИЛМОҚДА

    10 январь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимиз тинчлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги келгуси вазифаларга бағишланган йиғилишда эришилган ютуқлар қаторида, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳам айтиб ўтилиб, жиноятчиликни жиловлашни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш зарурлиги таъкидланди.

    ✔ 52    🕔 12:20, 28.01.2019
  • Пўлат БОБОЖОНОВ:     ОДАМЛАР ТИНЧ ЯШАШИ УЧУН МАМЛАКАТИМИЗДА  ЖИНОЯТДАН ХОЛИ МУҲИТ ЯРАТИЛАДИ


    Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2019 йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги парламентга Мурожаатномасида халқимиз тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга тўхталди.


    ✔ 80    🕔 12:59, 21.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;