КАМЧИЛИКЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ

12:46, 21.01.2019

шу куннинг муҳим вазифасидир

Жорий йил 10 январь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган, мамлакатимиз тинчлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасида келгусидаги вазифаларни белгилаб берган видеоселектор йиғилишида мавжуд камчиликлар ва йўл қўйилган хатолар жиддий танқид қилинди. 


Президентимиз жиноятчиликни жиловлашни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш зарурлигини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти ички ишлар органлари фаолияти ҳақида сўз юритаркан, жиноятчиликка оид умумий кўрсаткичнинг пасайганига қарамай, вилоятнинг айрим туманларида оғир турдаги жиноятлар сони ошганини қайд этди.

Танқиддан тўғри хулоса чиқариб, вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Ш. Собиров бошчилигидаги шахсий таркиб Хўжаобод, Избоскан ва Асака туманларидаги криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Мазкур туманларга малакали ходимлардан тузилган ишчи гуруҳлар йўналтирилди. Айни пайтда улар юзага келган вазиятни ўрганиб, камчиликларни бартараф этиш устида ишламоқда.

Вилоят ИИБ томонидан ҳудуддаги мавжуд 879 та маҳалла фаолиятига дахлдор бўлган «Йўл харитаси» ишлаб чиқилди.

Эндиги вазифа секторларга бириктирилган раҳбарлар, ҳудуд профилактика инспекторлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари содир этилган ҳар бир жиноятни фавқулодда ҳолат, деб баҳолаб, унинг сабаб ва омилларини чуқур ўрганиши лозим. Профилактика ишларида маҳалла фаоллари, Хотин-қизлар кенгаши, Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари аъзоларининг ҳам иштироки муҳим аҳамият касб этади.

Хулоса қилиб айтганда, видео­селектор йиғилишида қўйилган вазифалар ички ишлар органлари ходимларини жиноятчиликнинг олдини олиш ишини янада яхшилашга, хатоларга йўл қўймасликка ундайди. Бу борада Андижон вилояти ИИБнинг барча соҳавий хизматлари ходимлари жиноятчиликка қарши курашиш ишида қўлдан бой берилган имкониятларни ишга солиб, камчиликларни тўғрилаш бўйича барча чораларни кўришмоқда.

 

Борис КЛЕЙМАН.

Андижон вилояти.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • КИБЕРЖИНОЯТЧИЛИК – ГЛОБАЛ ХАВФ


    Мамлакатимизда ҳар бир фуқаронинг ўзи истаган ахборотни олиш ва ундан эркин фойдаланиш ҳуқуқи қонун билан кафолатланган. 

    ✔ 23    🕔 12:22, 11.02.2019
  • ТАНҚИДИЙ-ТАҲЛИЛИЙ РУҲДА


    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунинг­дек, секторлар фаолиятини такомиллаштириш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Самарқанд вилоятида хизмат сафарида бўлди.


    ✔ 19    🕔 12:16, 11.02.2019
  • ҲАМКОРЛИК КУТИЛГАН  НАТИЖАНИ БЕРМОҚДА


    Юртимизда секторлар фаолияти йўлга қўйилганидан буён фуқароларни қийнаб келаётган турли муаммоларга ўз ўрнида барҳам берилаётгани нафақат уларни қувонтиряпти, балки мустақил давлатимиздан рози бўлиб яшаш ҳамда эртанги куни янада сермазмун ва порлоқ бўлишига ишонч билан интилишга ундамоқда.


    ✔ 28    🕔 10:39, 04.02.2019
  • ОТЧОПАРЛИКЛАРНИНГ ҚУВОНЧИ


    Андижон тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Дониёр Ҳамидовга бириктирилган учинчи сектор ҳудудида 19 та маҳалла бор. Бу маҳаллаларда 60 мингга яқин киши истиқомат қилади.


    ✔ 28    🕔 10:30, 04.02.2019
  • ТАНҚИДДАН ХУЛОСА ЧИҚАРИЛДИМИ?


    ПАХТАКОР ВА ДЎСТЛИК ТУМАНЛАРИДА ПРОФИЛАКТИК ИШЛАР КУЧАЙТИРИЛМОҚДА

    10 январь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимиз тинчлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги келгуси вазифаларга бағишланган йиғилишда эришилган ютуқлар қаторида, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳам айтиб ўтилиб, жиноятчиликни жиловлашни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш зарурлиги таъкидланди.

    ✔ 52    🕔 12:20, 28.01.2019
  • Пўлат БОБОЖОНОВ:     ОДАМЛАР ТИНЧ ЯШАШИ УЧУН МАМЛАКАТИМИЗДА  ЖИНОЯТДАН ХОЛИ МУҲИТ ЯРАТИЛАДИ


    Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2019 йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги парламентга Мурожаатномасида халқимиз тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга тўхталди.


    ✔ 80    🕔 12:59, 21.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;