ХИЗМАТ САМАРАДОРЛИГИ ОСОЙИШТАЛИК КАФОЛАТИДИР

12:51, 21.01.2019
ХИЗМАТ САМАРАДОРЛИГИ ОСОЙИШТАЛИК КАФОЛАТИДИР

Кейинги йилларда мамлакатимиз ички ишлар органлари тизимида изчил ислоҳотлар амалга оширилди.


 Бундан кўзланган мақсад тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши муросасиз курашишдан иборат. Бу борада республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Қашқадарё вилоятида ҳам кўплаб эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.

 Бугунги кунда вилоятда 620 та ички ишлар органлари таянч пункти 742 та қишлоқ ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинига хизмат кўрсатмоқда. Ўтган йили бешта таянч пункти янгитдан ташкил этилди. Профилактика инспекторлари хизмат уйлари ва имтиёзли кредит асосида автомашиналар билан таъминланди.

Профилактика инспекторларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари билан ҳамкорлиги туфайли жиноятчиликка қарши курашишда ижобий натижаларга эришилмоқда. Масалан, ўтган йили 116 та маҳаллада жиноятлар содир этилишининг олди олинди, 370 тасида эса жиноятчиликнинг камайишига эришилди.

Кейинги пайтда вилоят ИИБ Пат­руль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ППХ батальонининг хизмат фаолияти ҳам тубдан такомиллаштирилди. Батальон ходимлари ҳозирги вақтда смена асосида доимий равишда белгиланган йўналишлар бўйича ҳаракатда бўлиб, хуқуқбузарликларнинг олдини олиш, оммавий тадбирлар пайтида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш борасида самарали хизмат қилмоқда. Батальон таркибида «Эзгулик патрули» гуруҳларининг ташкил этилгани эса «Хавфсиз шаҳар» концепциясининг амалга муваффақиятли татбиқ этилишида қўл келмоқда. Ходимларнинг замонавий алоқа ва техника воситалари билан таъминлангани ҳар қандай жиноятнинг олдини олиш ҳамда ўз вақтида фош этишда қўл келаётир. Вилоятда ўтган йили кўчаларда, жамоат жойларида содир этилган жиноятлар 4,2 фоизга камайгани бунинг исботидир.

Ички ишлар органлари фаолиятида эксперт-криминалистика хизматининг алоҳида ўрни бор. Мазкур хизмат ходимлари вилоят ички ишлар органларида олиб борилаётган тергов ҳаракатларида, тезкор-қидирув ишларида фаол қатнашиб, жиноятчиликка қарши курашиш ва содир этилган жиноятларнинг «иссиқ изида» очилишига муносиб ҳисса қўшиб келишмоқда. Хусусан, вилоят ИИБ ЭКБ ходимлари ўтган йили тергов-тезкор гуруҳлари таркибида 2009 марта воқеа жойига чиқишди. Ҳодиса жойидан олинган 5957 та бармоқ изи ва бошқа ашёвий далиллар устида тадқиқотлар ўтказишди.

Воҳанинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшаётган аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармасининг тоғли ҳудудлардаги тезкор бўлинмалари зиммасида. Мазкур тезкор бўлинмалар ходимлари маҳалла оқсоқоллари ва жамоатчилик назорати масканлари фаоллари билан узвий ҳамкорликда иш юритаётгани салбий ҳолатларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Чегара ҳудудлар ва қишлоқларда тезкор вакиллар фуқаролар билан мунтазам профилактик учрашувлар ўтказиб, ноқонуний қурол сақламаслик, гиёҳванд моддалар савдоси ва уни етиштириш билан боғлиқ салбий ҳолатлар учун қонунда қатъий жавобгарлик белгиланганини тушунтиришмоқда. Шунга қарамай, ўтган йилда 359 та қонунбузарлик ҳолати аниқланди.

Хабарингиз бор, яқинда Президентимиз раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни, жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар чуқур таҳлил қилиниб, мавжуд камчиликлар очиқ-ойдин айтилди. Жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги келгуси вазифалар белгилаб берилди. Давлатимиз раҳбари, хусусан, кадрлар масаласига алоҳида тўхталиб, ёш кадрларда танқидий таҳлил, интизом, ҳалоллик, ватанпарварлик, шахсий жавобгарликни шакллантириш керак, дея таъкидлади.

Айни шу вазифадан келиб чиққан ҳолда, ҳозирги вақтда вилоят ички ишлар органларига муносиб кадрларни саралаш, жамлаш ва хизматга қабул қилишга, ходимларнинг касбий, жисмоний ва жанговар тайёргарлигини мунтазам ошириб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, ёш ходимларда интизом, масъулият ва шахсий жавобгарликни, ҳалоллик ва ватанпарварлик туйғусини тўлақонли шакллантириш масаласи диққат-эътиборимизда.

Вилоят ички ишлар органларининг раҳбарлик лавозимларига кадрлар захираси шакллантириб борилмоқда. Унга кўра, ўзини ҳар томонлама ижобий намоён эта олган талабчан ва масъулиятли, раҳбарлик ва ташкилотчилик қобилиятига эга ходимлар билан ҳар ҳафтада бир маротаба ўқув машғулотлари ўтказиляпти.

Ҳафтанинг душанба куни ўтказилаётган «Маънавият ва маърифат дарс­лари»да жаҳонда ва мамлакатимизда юз бераётган янгиликлар, воқеа-ҳодисалар ҳақида маърузалар ўтилмоқда. Ушбу машғулотларга олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, малакали ҳуқуқшунослар ва бошқа соҳаларнинг таниқли вакиллари жалб қилинмоқда.

Бундан ташқари, ходимларнинг касб маҳоратини ошириш, сиёсий онгини шакллантириш юзасидан алоҳида машғулотлар ташкил этиляпти. Шунингдек, фахрийлар, маданият ва санъат арбоблари, олимлар билан учрашувлар, тарбиявий аҳамиятга эга маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

 

Фахриддин РАҲМАТОВ,

вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ЯГОНА МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН АХБОРОТ ТИЗИМИ


    унинг интеграцияси самарадорликка олиб келади

    Айни пайтда мамлакатимизнинг барча вазирлик, давлат қўмиталари ва идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида инновацион технологияларни татбиқ этиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. 

    ✔ 57    🕔 12:17, 28.01.2019
  • ХИЗМАТ САМАРАДОРЛИГИ ОСОЙИШТАЛИК КАФОЛАТИДИР


    Кейинги йилларда мамлакатимиз ички ишлар органлари тизимида изчил ислоҳотлар амалга оширилди.

    ✔ 83    🕔 12:51, 21.01.2019
  • ЖАМОАТЧИЛИК ВАКИЛЛАРИ  ҲАМ ЖАЛБ ЭТИЛЯПТИ


    Мамлакатимизда Юртбошимиз ташаббуси билан жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқ­бузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

    ✔ 123    🕔 13:23, 24.12.2018
  • Қонун устуворлиги –  ОСОЙИШТАЛИК МЕЗОНИ


    Мамлакатимиз ички ишлар органларида олиб борилаётган ислоҳотларнинг туб мақсади тинчлик-осойишталикни сақлаш, барқарорликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, пировардида, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдан иборат.

    ✔ 190    🕔 12:07, 03.12.2018
  • МАМЛАКАТНИ ДЕМОКРАТИК ЯНГИЛАШ ВА МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШДА АЁЛЛАРНИНГ ЎРНИ


    Пойтахтимиздаги «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида «Мамлакатни демократик янгилаш ва модернизация қилишда аёлларнинг ўрни: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт» мавзуида анжуман бўлиб ўтди.


    ✔ 191    🕔 11:11, 19.11.2018
  • БАРЧА ШАРОИТЛАР МУҲАЙЁ


    «Хавфсиз шаҳар» концепцияси доирасида Жиззах шаҳар ИИБ Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига айлантирилди ва унинг таркибида ички ишлар бўлимлари ташкил этилди. 

    ✔ 179    🕔 11:09, 19.11.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;