ҲАЙДОВЧИНИНГ МАСЪУЛИЯТСИЗЛИГИ

11:46, 28.01.2019

ЙПХ инспекторининг жабрланишига олиб келди

Хива шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасини кўрган, у ҳақда эшитганлар ичкиликбозликнинг нечоғлик оғир оқибатларга олиб келишига яна бир бор амин бўлишди. 


Ачинарлиси, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида юртимиз тинчлиги, фуқароларимиз хавфсизлигини таъминлашдек машаққатли вазифани адо этаётган ички ишлар органи ходимининг саломатлигига жиддий путур етди.

Шерзод (исм-шарифи ўзгартирилди) нонуштадан сўнг қўшниси Қодирберган аканинг уйига, невара тўйига борди. Хонадон ҳовлиси эрталабданоқ одамлар билан гавжум. Аёллар дастурхон безаш билан овора, ошпазлар тўй таомларини тайёрлаш билан банд. Ён қўшни – жон қўшни деганларидек, Шерзод ҳам енг шимариб хизматда турди. Меҳмонлар келгач, дас­турхонга таомлар тортилди. Белини маҳкам боғлаб хизмат қилаётган Шерзод келган-кетганлар билан ичавериб, кайфи ошиб қолди.

Турмуш ўртоғининг уйга маст ҳолда келганини кўрган Салима дарҳол унга аччиққина кўк чой дамлаб берди. Хотинининг меҳрибонлигидан хурсанд бўлган Шерзод уни шаҳар айлантирмоқчи бўлди. Аммо эрининг маст эканидан хавотирланган аёл бу таклифга кўнмади. У эса «Шер йигитнинг гапи битта бўлади!» деб туриб олди.

Хуллас, Шерзод ўзининг «Lada-210740» русумли автомашинасида турмуш ўртоғи билан йўлга чиқди. У маст ҳолда машинани бошқараётиб, светофорнинг қизил чироғига ҳам эътибор бермай, ҳаракатни давом эттирди. Чорраҳадан ўтгач, тезликни бироз оширди ва ҳушёрликни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқа бошлади. Буни кўрган вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ отряди 2-сафарбар гуруҳи ЙПХ инспектори, сафдор Сапарбой Сапаев ҳуштак чалганча унга тўхташ ишорасини берди. Аммо ҳайдовчи автомашинасини тўхтатиш ўрнига, хизмат вазифасини бажараётган инс­пекторнинг устига ҳайдаб, уни уриб юборди ва жабрланувчига ёрдам бермасдан кетиб қолди. Воқеа жойига яқин ҳудудда хизмат вазифасини ўтаётган вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ отряди 2-сафарбар гуруҳи командири, майор Ҳамробек Бобожонов ҳайдовчининг бу хатти-ҳаракатидан ҳушёр тортди ва дарҳол хизмат машинасининг маёқчаларини ёққанча унинг изига тушди. Қочиб қутула олмаслигини англаб етган ҳайдовчи автоуловини ортга буриб, воқеа жойига қайтиб келди. Бу пайтда оғир тан жароҳати олган ЙПХ инспекторини туман марказий шифохонасига олиб кетишганди. Шифокорларнинг ўз вақтида кўрсатган тиббий муолажалари туфайли Сапарбой Сапаев омон қолди.

– Қилмишимдан пушаймонман, – дейди Шерзодбек Қурбонов суд залида берган кўрсатмасида. – Спиртли ичимликни кўп истеъмол қилганим оқибатида жиноятга қўл урдим ва бир инсоннинг ҳаётини хавф остида қолдирдим. Бундан жуда афсусдаман.

Жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди йўл-транспорт ҳодисасини чуқур ўрганиб, судланувчи Ш. Қурбоновга нисбатан адолатли ҳукм чиқарди.

Айни кунда вилоят ИИБ ЙҲХБ бўлинмалари ЙПХ отряди штаб кичик инспектори лавозимида хизмат фаолиятини давом эттираётган сафдор Сапарбой Сапаев йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда ўзига хос тажрибага эга ходимлардан. У ўзининг меҳнатсеварлиги, зиммасидаги вазифага масъулият билан ёндошиши туфайли ҳамкасбларининг ҳурмат-эътиборига сазовор бўлмоқда. Қолаверса, устоз-мураббий сифатида ёш ходимларнинг касбий маҳоратини оширишга, соҳага оид билим ва кўникмасини шакллантиришга алоҳида эътибор беряпти.

Шерали ШОКИРОВ,

майор.

Худойберган ЖАББОРОВ,

ўз мухбиримиз.

Хоразм вилояти.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ҲАЁСИЗНИНГ  КАСРИ ҚАРИНДОШИГА ҲАМ УРДИ


    Бухоролик Гулбаҳор Саломова (исм-шарифлар ўзгартирилди) биринчи турмуши бўлмаганидан сўнг бошқа бир киши билан оила қуриб, у билан яшай бошлади.

    ✔ 17    🕔 12:21, 11.02.2019
  • ИЗЛАР БЕИЗ КЕТМАЙДИ


    Ҳар қандай жиноятни тезкорлик билан аниқлаш ва фош этиш ички ишлар органлари хизмат фаолияти самарадорлигини белгиловчи омиллардан бири саналади. Бу жараёнда бошқа соҳавий хизматлар ходимлари қаторида, қилни қирқ ёрадиган эксперт-криминалистларнинг ҳам алоҳида ўрни бор, албатта.


    ✔ 32    🕔 10:24, 04.02.2019
  • ҲАЙДОВЧИНИНГ МАСЪУЛИЯТСИЗЛИГИ


    ЙПХ инспекторининг жабрланишига олиб келди

    Хива шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасини кўрган, у ҳақда эшитганлар ичкиликбозликнинг нечоғлик оғир оқибатларга олиб келишига яна бир бор амин бўлишди. 

    ✔ 41    🕔 11:46, 28.01.2019
  • МАЪНАВИЙ ТЎКИС, РУҲАН ТЕТИК БОЛА


    ғурурли ва албатта, ватанпарвар бўлади, лекин...

    Шарқ тафаккури тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк аллома Юсуф Хос Ҳожиб ота-оналарни бола тарбиясига эътибор беришга даъват этаркан, жамият фарзандлар хулқ-атворига қараб, ота-оналарга баҳо беришини айтиб, уларни огоҳлантиради. 

    ✔ 55    🕔 12:44, 21.01.2019
  • СОХТА ТАДБИРКОРНИНГ АЛДОВИ


    Юртимизда аҳолини имтиёзли кредитлар асосида турар жойлар билан таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. 

    ✔ 56    🕔 12:43, 21.01.2019
  • НАФС ҚУЛИГА АЙЛАНГАНЛАР


    Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги 8-мактаб­гача таълим муассасасида фарзандлари тарбияланаётган ота-оналарнинг аксарияти бадал пули тўламагани учун суддан чақирув қоғози олишди.

    ✔ 68    🕔 11:51, 14.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;