ЛАНГАРЛИК ИНСПЕКТОР

11:49, 28.01.2019
ЛАНГАРЛИК ИНСПЕКТОР

Хатирчи тумани марказидан анча олисда жойлашган Лангар маҳалласи тоғли ҳудуд ҳисобланади. Профилактика инспектори, майор Абдисодиқ Усмонов кўп йиллардан буён шу ерда хизмат қилади. 


Маҳалла аҳлининг барча тадбирларида елкадош бўлаётган жонкуяр ходим тоғликларнинг ҳурматини қозонган. Шу боис ҳам бугунги кунда лангарликлар уни «ўзимизнинг инспектор» деб эъзозлашади.

– Ҳудудда уч минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади, – деди
А. Усмонов. – Маҳалламизда  мактаб,  қишлоқ врачлик пункти ва мактабгача таълим муассасаси мавжуд. Жиноятчиликнинг олдини олишда аҳоли билан жипслигимиз муҳим аҳамиятга эга. 

Одамларнинг кўнглига йўл топиш осон эмас. Жонкуяр ходим ҳар бир хонадонга кириб, оила аҳлининг ташвиш ва муаммолари билан қизиқади. Шу боис ҳудудда ёшлар нима билан шуғулланади, кимнинг хонадонида нотинчлик ёки муаммо бўлса, барчасидан хабардор.

 – Албатта, бунда маҳалла раиси Анвар Олимжонов ва фаолларимизнинг беминнат ёрдами қўл келмоқда, – дейди профилактика инспектори. – Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан ҳудудда сўнгги йилларда жиноятчилик сезиларли камайишига эришилди.

Бир гал маҳалла раиси билан суҳбатлашиб турсак, йиғидан юз-кўзлари қизарган, афтодаҳол аёл хонага кириб келди. Маълум бўлишича, турмуш ўртоғи кейинги пайтда кўп ичадиган одат чиқарибди. Бунинг устига, ишдан ҳам бўшатилибди.

– Ҳозир бирор жойда ишламайди, болаларнинг еб-ичиши, кийиниши билан ҳам иши йўқ, – деди аёл кўз ёшларини тиёлмай. – Уйдаги кам-кўстни гапирсам, жанжал бошланади.

Маҳалла раиси билан унинг хонадонига бордик. Эри уйда экан. Ҳол-аҳвол сўраган бўлиб, бироз суҳбатлашдик. Оиладаги муҳит, фарзандлар тарбияси,  уйда эркак кишининг ўрни ҳақида гап кетганда, бироз  ўнғайсизланди. Суҳбат орасида у яқинда ўзига иш топганини, бироқ айрим сабаблар билан бу масала ҳал бўлмай турганини айтди. Маҳалла раиси билан унга ёрдам беришимизни, аммо ишончни оқлаши  лозимлигини тушунтирдик. Шундай бўлди ҳам. Масала ижобий ечим топди, айни пайтда оила бошлиғи ишлаяпти, рўзғори тўкис, хонадони тинч.

Майор Абдисодиқ Усмонов амалга ошираётган ишлари, шарафли касби билан ҳамиша фахрланади.

– Ички ишлар органларида хизмат қилиш – катта шараф. Хизматим билан эл-юрт орасида обрў-эътибор топдим, одамларга нафим тегяпти, ҳаётимни шу ишга бағишлаганман, – дейди у.

Ўтган йиллар мобайнида А. Усмонов  соҳанинг баланд-паст йўлларини босиб ўтди, хизматда тобланди, таж­риба орттирди.

– Дастлаб иш бошлаганда, мен унга мураббий этиб тайинланганман, – дейди истеъфодаги майор Илҳом Шавқиев. – Очиғи, ёш ходимнинг истиқболини унинг илк қадамидан анг­лаш мумкин. Абдисодиқ ўша вақтда ёш бўлса-да, мулоҳазали, оғир-босиқ, жуда тиришқоқ, ўзига ва бошқаларга бирдек талабчан эди. Ўқиб-изланишдан эринмасди. Бўш вақтларида соҳага оид норматив ҳужжатлар билан танишиб, детектив асарлар ўқиб, билимини ошириб борди. Айни пайтда у нафақат ўзи хизмат қилаётган ҳудудда, балки туманимизда эл эътирофи ва эътиборига сазовор ходим сифатида танилган. Устоз сифатида доимо унинг ютуқларидан  қувонаман.

– Ҳозирги кунда зиммамизга юклатилган вазифаларни бажариш ҳар бир ходимдан катта масъулият ва фидойиликни талаб этади. Давлатимиз раҳбари ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан профилактика инспекторларига  хизмат, яшаш шароитларини яхшилаш борасида жуда катта амалий ишлар қилинди. Ўзимиз хизмат қилаётган ҳудуддан турар жой ажратилиб, имтиёзли кредит асосида автомашиналар берилиши бизга куч-ғайрат бағишлаб, янада самарали хизмат қилишга кенг имкониятлар яратди. Эл осойишталиги йўлида бор куч-ғайратимизни аямаймиз, – деди у мамнунлик билан.

Инсон меҳнати билан азиз. Бу ибора Хатирчи тумани ИИБ профилактика катта инспектори, майор Абдисодиқ Усмонов каби фидойи ходимлар учун топиб айтилган, десак, муболаға эмас. Негаки, унинг ўзи эътироф этганидек,  серзаҳмат меҳнати ортидан эл назарига тушди, қадр топди. Одамлардан яхшилигини аямайдиган, ўзгаларга нафи тегса, ўзи ҳузурланадиган хушмуомала ва камтарин ходим ҳамиша эл корига камарбаста. Унинг намунали ва кўп йиллик самарали хизматлари эътиборга олиниб, якунланган йилда Президентимиз фармонига кўра, «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.

 

Нигора РАҲИМОВА.

Навоий вилояти.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ЁШЛАР САДОҚАТНИ СИЗДАН ЎРГАНАР


    Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги 70-сонли ўрта мактабни воҳалик­лар яхши билишади. Бу таълим даргоҳидан учирма бўлганларнинг аксарияти бугун юртимиздаги турли соҳаларда меҳнат қилиб, таълим берган устозлари ва халқимиз ишончини оқлашмоқда.


    ✔ 32    🕔 10:26, 04.02.2019
  • ЛАНГАРЛИК ИНСПЕКТОР


    Хатирчи тумани марказидан анча олисда жойлашган Лангар маҳалласи тоғли ҳудуд ҳисобланади. Профилактика инспектори, майор Абдисодиқ Усмонов кўп йиллардан буён шу ерда хизмат қилади. 

    ✔ 34    🕔 11:49, 28.01.2019
  • ФИДОЙИ ХИЗМАТ ЭЪТИРОФИ


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 январдаги «Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 27 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ички ишлар органларининг қуйидаги ходимлари ҳам давлатимизнинг орден ва медаллари билан тақдирланди.


    ✔ 64    🕔 12:34, 21.01.2019
  • МИЛЛИЙ АРМИЯ ВА ХАЛҚИМИЗ ҚАНЧА ЯҚИН,  БИР ТАНУ БИР ЖОН БЎЛСА, ШУНЧА ҚУДРАТЛИ БЎЛАДИ


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ, Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 27 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳарбий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди. 


    ✔ 62    🕔 12:33, 21.01.2019
  • УНВОН МУБОРАК, АЗИЗ ҲАМКАСБЛАР!


    Юртимиз тинчлик-осойишталигини сақлаш, жамоат тартиби ҳамда хавфсизлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан қуйидаги ходимларга навбатдаги «полковник» махсус ва ҳарбий унвони берилди.


    ✔ 74    🕔 12:32, 21.01.2019
  • АҲДИГА СОДИҚ ХОДИМЛАР


    Кенг жамоатчилик Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида бир гуруҳ ёшлар томонидан содир этилган жиноят тафсилотларини эшитиб ёқа ушлашди. 

    ✔ 148    🕔 13:22, 24.12.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;