НАТИЖАЛАР САМАРАЛИ, РЕЖАЛАР БИСЁР

11:51, 28.01.2019
НАТИЖАЛАР САМАРАЛИ,  РЕЖАЛАР БИСЁР

Бугунги кунда ҳар қандай соҳанинг барқарор ва муваффақиятли ривожланишини халқаро ҳамкорликсиз тасаввур қилиш қийин.



Ҳеч ким бошқа оламдан ажратиб қўйилмаган, тўлиқ яккаланмаган. Шу боис глобал миқёсдаги воқеа-ҳодисалар исталган давлат барқарорлиги ва аҳволига таъсир кўрсатмаслигига ҳеч қандай кафолат йўқ. Айнан шунинг учун ҳам келгусидаги барқарорлик, хавфсизлик ва тараққиёт кафолати сифатида самарали алоқаларни йўлга қўйиб, давлатлараро икки томонлама ва кўп томонлама муносабатларни ривожлантириш ўта муҳим. Таъкид­лаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси ИИВ тизимида мазкур фаолиятни мувофиқлаштириш билан вазирликнинг Халқаро ҳамкорлик бошқармаси шуғулланади. Бошқарма кўпгина йўналишларда фаоллик билан иш олиб бормоқда. Айниқса, ўтган йил соҳа ходимлари учун самарали бўлди. Амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги вазифалар борасида мухбиримиз Ўзбекис­тон Республикаси ИИВ ХҲБ бошлиғи, полковник Ш. Гиясов билан суҳбатлашди.  

– Шохрух Камолитдинович, ўтган йилда вазирлик томонидан халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга оид қандай ишлар бажарилди ва улар қандай самара берди?

– Авваламбор, яқин қўшниларимиз – Марказий Осиё минтақаси давлатлари билан яқин ҳамкорлик алоқаларига асосий эътибор қаратилаётганини алоҳида таъкидламоқчи эдим.

Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикис­тон Ички ишлар вазирлик­лари билан бирга мувофиқлаштирувчи  ишчи гуруҳлар тузилди, улар билан чегара ҳудудлари ўртасида яқин ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди. Туркманис­тон билан ҳамкорликнинг шу каби шаклларини ўрнатиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. Бу борадаги ҳамкорлик самарадорлигидан келиб чиқиб, ишчи гуруҳлар Озарбойжон, Беларусь, Туркия ва Россия Ички ишлар вазирликлари билан ҳам тузилди. Келгусида Афғонистон ва Грузиядаги ҳамкасбларимиз билан ҳамкорлик қилиш режалаштирилган. Шу билан бирга, халқаро ҳамкорлик бошқа давлатлар ва фаолият соҳаларини ҳам қамраб олган.

Маълумки, хорижий шериклар билан алоқалар икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик доирасида амалга оширилади. Шундай қилиб, асосан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига кирувчи яқин хориж мамлакатлари билан икки томонлама ҳамкорлик доирасида вазирлик томонидан 52 та ҳужжат лойиҳаси, шунингдек, Туркия, Эрон, Хитой, Жанубий Корея, Франция, Германия, Ҳиндистон, Малайзия, Норвегия, Покистон, АҚШ, Чехия, Афғонистон ва Япония каби узоқ хориж мамлакатлари билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг турли соҳаларига оид 45 та лойиҳа кўриб чиқилди. 

Халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан кўп томонлама ҳамкорлик доирасида, жумладан, МДҲ, ШҲТ, Евроосиё гуруҳи, Халқаро қизил хоч қўмитаси, БМТ, Халқаро миграция ташкилоти ва бошқа тузилмалар дои­расида вазирлик томонидан 52 та ҳужжат лойиҳаси ўрганилди.

 

Республикада, шунингдек, хорижда ўтказилган тадбирлар чоғида
5 та халқаро шартнома ва 13 та халқаро ҳужжатнинг имзоланиши ушбу ишларнинг самараси бўлди. Бундан ташқари, 5 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси, Ўзбекистон Рес­публикаси Президентининг
8 та қарори ва фармойиши ло­йиҳаси, Вазирлар Маҳкамасининг халқаро шартномаларни денонсация қилиш ва тасдиқлаш тўғрисидаги
33 та қарори ва фармойи­ши ло­йиҳаси, вазир ва вазирнинг биринчи ўринбосарининг халқаро ҳужжатларни эълон қилиш тўғрисидаги
23 та кўрсатмаси тайёрланди.

 

– Хорижий ҳамкасблар билан тажриба алмашиш, ички ишлар органлари ходимлари томонидан ижобий халқаро амалиётни ўрганиш ишлари қандай кечмоқда?

– Шубҳасиз, ушбу жиҳат халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйи­ча вазирлик фаолиятидаги асосий йўналишлардан биридир. Мисол учун, ўтган йили ички ишлар органлари ходимлари Ҳамдўстлик мамлакатлари билан бир қаторда, Хитой, Туркия, Жанубий Корея, Франция, Германия, Италия, АҚШ, Венгрия, Испания, БАА, Япония, Австрия, Латвия, Бельгия, Болгария, Буюк Британия, Вьетнам, Ҳиндистон, Эрон, Қатар, Литва, Малайзия, Польша, Саудия Ара­бистони, Словения, Таиланд, Швейцария, Нидерландия, Исроил, Афғонистон ва бошқа давлатларда бўлиб қайтишди.

 

Жами 307 та хорижий сафар уюштирилиб, уларда 569 нафар ички ишлар органлари ходими иштирок этди. Айтганча, бу рақамлар
2017 йил кўрсаткичидан икки баравар кўп. Шу билан бирга,
2018 йилда вазирлик томонидан рес­публикамиз ҳудудида 195 та тадбир, ж­умладан, расмий чет эл делегация­лари ва халқаро ташкилотларнинг алоҳида вакиллари иштирокида
137 та учрашув ўтказилди.

Вазирлик раҳбарияти, хизмат ва бўлинмалар раҳбарлари томонидан хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги 7 нафар Фавқулодда ва мухтор элчиси, хорижий мамлакатларнинг дипломатик топшириқлар юклатилган ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилларидан ташкил топган 59 та делегацияси, турли халқаро ташкилотлар вакилларидан иборат 48 та делегация, шунингдек, чет эл давлат идоралари, ҳукумат компания ва ташкилотларининг
23 та делегацияси қабул қилинди.

Мазкур учрашувлар чоғида ИИВ ва унинг таркибий бўлинмаларининг халқаро ташкилотлар ишидаги иштироки, уюшган жиноятчилик, терроризм, экстремизм, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ахборот алмашинуви соҳасидаги кўп томонлама, икки томонлама ва минтақавий ҳамкорлик масалалари, шунингдек, Ўзбекистон Рес­публикаси ички ишлар органлари фаолиятида инсон ҳуқуқларини таъминлашга оид масалалар кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг бевосита кўмаги ва молиялаштириши остида 58 та тренинг ва семинар ўтказилди, уларда республиканинг 437 нафар ички ишлар органлари ходими қатнашди.

– Дарҳақиқат, вазирлик томонидан хорижий давлатлар билан бу қадар кенг кўламли ҳамкорлик олиб борилаётгани эътиборга молик. Фурсатдан фойдаланиб, келгусидаги режалар ҳақида ҳам билишни истардик: жорий йилда фаолиятнинг қандай йўналиш ва соҳалари устувор бўлади?

– Бу йил ҳамкорлик соҳаларини янада кенгайтирамиз, бу борада муайян режа тузилиб, истиқболдаги вазифалар белгиланган. Масалан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг турли йўналишлари бўйича тренинг, семинар ва маҳорат дарслари ўтказиш учун хорижий мутахассисларни мамлакатимизга таклиф этишга асосий эътибор қаратишни режалаштирдик. Миллий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида Ўзбекистон Рес­публикаси ИИВ Академияси ва Ёнғин хавфсизлиги институтида хорижий мутахассислар иштирокида тадбирлар ташкил этиш бўйича жадал ишлар олиб борилмоқда.

Халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик дои­расида Озарбойжон, Қозоғистон, Россия, БАА, АҚШ каби давлатлар билан ноқонуний миграцияга қарши курашишга оид ҳамкорлик тўғрисидаги битимларни имзолаш, бу соҳада Халқаро миграция ташкилоти билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш ҳар доимгидек долзарблик касб этмоқда. Бу борада Афғонистон, Эрон, Покистон билан битимлар имзолаш, шунингдек, ушбу соҳада БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси билан ҳамкорликни давом эттириш режага киритилган. Беларусь, Жанубий Корея ва Франция билан эксперт-криминалис­тика йўналиши бўйича ҳамкорлик янада фаол ривожлантирилади.

Табиийки, ушбу суҳбат орқали жорий йилда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича режалаштирган барча ишларимизни қамраб олиш қийин, аммо шу ўринда республикамиз ҳудудида ўтказилиши мўлжалланаётган ўта муҳим тадбир ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман. Бу МДҲга аъзо давлатлар Ички ишлар вазирлари кенгаши йиғилишидир. Унда Ҳамдўстлик давлатлари Ички ишлар вазирликлари ва полиция раҳбарлари, шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитаси, МДҲ Аксилтеррор маркази каби халқаро ташкилотлар раҳбарлари, Жиноят қидирув полицияси халқаро ташкилоти (Интерпол) Бош котиби ва бошқаларнинг иштироки кутилмоқда.

Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун катта тайёргарлик кўрилмоқда. Бунда Ички ишлар вазирлигининг деярли барча бўлинмалари жалб этилади.

Шунингдек, бу йили республикада МДҲга аъзо давлатлар ички ишлар органларининг кадрлар бўлинмалари, пенитенциар муассасалар, пойтахт ички ишлар органларининг бўлинмалари бошлиқлари мажлиси каби кўп томонлама йиғилишларни ўтказиш бўйича таклифлар кўриб чиқилади.

– Мароқли суҳбат учун ташаккур. Ўз ўрнида, сиз ва бутун ИИВ ХҲБ жамоасига халқаро ҳамкорликни ривожлантириш соҳасидаги муҳим ва масъулиятли ишларингизда омад тилаб қоламиз.

 

Георгий ПЕТРОСЯН

суҳбатлашди.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • РАҚАМЛИ ТАДҚИҚОТ ИСТИҚБОЛЛАРИ


    Корея Республикаси Бош прокуратураси Рақамли тадқиқотлар миллий маркази вакилларидан иборат делегация расмий ташриф билан Ўзбекистон Респуб­ликаси ИИВ Эксперт-криминалистика бош марказида бўлди. 

    ✔ 19    🕔 12:31, 11.02.2019
  • ЁШЛАРНИНГ ДЎСТЛИК САФАРИ


    Қадимдан ўзбек ва тожик халқлари дўст-биродар бўлиб, ҳамжиҳатликда яшаган. Бу тарихий ришталар икки мамлакат раҳбарларининг эзгу ташаббуси боис янги қиёфа касб этди. Азалий алоқалар тикланиб, ҳар икки давлат фуқароларининг Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудига эмин-эркин, ортиқча оворагарчиликларсиз кириб-чиқишига имкон яратилди.


    ✔ 36    🕔 10:42, 04.02.2019
  • НАТИЖАЛАР САМАРАЛИ,  РЕЖАЛАР БИСЁР


    Бугунги кунда ҳар қандай соҳанинг барқарор ва муваффақиятли ривожланишини халқаро ҳамкорликсиз тасаввур қилиш қийин.


    ✔ 67    🕔 11:51, 28.01.2019
  • КАДРЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ЙЎЛИДА


    Шиддат билан ривожланиб бораётган бугунги даврда ҳар қандай мамлакат ўзининг таълим тизими самарадорлигини янада оширишда билимли ва малакали кадрлар салоҳиятига таянади, албатта.


    ✔ 81    🕔 11:55, 14.01.2019
  • ХИТОЙЛИК ҲАМКАСБЛАР  БИЛАН ТАЖРИБА АЛМАШИЛДИ


    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати ходимларидан иборат делегация яқинда Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлиб қайтди.


    ✔ 125    🕔 12:40, 24.12.2018
  • Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши


     Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон ички ишлар вазирларининг биринчи ўринбосарлари ҳамраислигида Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.


    ✔ 123    🕔 13:11, 17.12.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;