ОРЗУЛАРИ ОСМОН ҚИЗ

12:02, 28.01.2019
ОРЗУЛАРИ  ОСМОН ҚИЗ

Ички ишлар органлари ходимлари сафида эл-юрт осойишталигини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш баробарида, спорт билан мунтазам шуғулланиб, нуфузли мусобақаларда иштирок этаётган, мамлакатимиз довруғини дунёга танитаётганлар кўпчиликни ташкил қилади.


 Тошкент шаҳар ИИББ ППХ ва ЖТСБ ППХ бригадаси Ижтимоий-сиёсий, оммавий-маданий тадбирларни ўтказишда хавфсизликни таъминлаш батальони тезкор ҳаракатланиш ва қўлга олиш отряди ходими, сафдор Робия Қўчқорова ҳам спортнинг каратэ, кикбокс, бокс, комбат айкидо, универсал жанг, қўл жанги каби турлари билан мунтазам шуғулланиб, кам бўлмади. Унинг айтишича, спортга қизиқишига онаси Муқаддас опа сабабчи экан.

Унинг моҳир спортчи бўлиши ўқувчилик кезларидан аён эди: машғулотларни бошлаганига кўп бўлмай, мусобақаларда иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллай бошлади. 10 ёшида каратэ бўйича республика чемпионатида қатнашиб, фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. Мактабни битираётган пайтида Робия Қўчқорованинг олтин, кумуш ва бронза медалларининг сони ўн иккитага етган эди.

Тошкент иқтисодиёт касб-ҳунар коллежини тамомлаб, ота касби – ички ишлар органлари ходими бўлишни кўнглига тугди. Отаси, катта сержант Зокир Қўчқоров ички ишлар органларида хизмат қилиб, эл-юрт осойишталигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшган, аммо бешафқат ўлим уни орамиздан эрта олиб кетганди. Отаси орзу қилгандек мард, жасур фарзанд бўлишга, она Ватан учун хизмат қилишга бел боғлаган Робиянинг орзуси ушалиб, ички ишлар органлари сафига қабул қилинди. Жисмонан бақувват, қўрқмас бу қизнинг оммавий тадбирларда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ҳиссаси катта бўляпти. Шу билан бирга, сафдошларига ҳам қўл жанги, каратэ усулларини ўргатиб, уларнинг ҳам спортга бўлган қизиқишини оширяпти. Бугунги кунда қўл жанги бўйича спорт устаси бўлган қаҳрамонимиз Ўзбекистон чемпионати, Осиё ва Европа очиқ чемпионатларида қатнашиб, жами 36 дона турли медалларни қўлга киритган.

Ўтган йили Россия Федерациясининг Тула шаҳрида каратэ бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди. Унда
дунёнинг 27 та мамлакатидан спортчилар иштирок этди. 18–21 ёшлилар ўртасида ўтказилган мазкур мусобақада мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган сафдор Робия Қўчқорова фахрли иккинчи ўринни қўлга киритиб, кумуш медаль соҳибаси бўлди.

— Спорт инсонни нафақат жисмонан чиниқтиради, балки иродани мус­таҳкамлайди, руҳан тетиклаштиради, — дейди Р. Қўчқорова.

Сафдор Робия Қўчқорованинг фидойилиги, меҳнатсеварлиги раҳбариятнинг ҳам ҳурмат-эътиборида. Тошкент шаҳар ИИББ ППХ бригадаси командири, полковник Муродилла Алиқориев ҳам бу ходиманинг тиришқоқлигини, берилган топшириқларни масъулият билан бажариб, хизматда юқори натижаларни қўлга киритиш билан бирга, китоб ўқишга, билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашга интилишини алоҳида эътироф этди.

Жасурбек АБДУЛЛАЕВ,

подполковник.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ОРЗУЛАРИ  ОСМОН ҚИЗ


    Ички ишлар органлари ходимлари сафида эл-юрт осойишталигини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш баробарида, спорт билан мунтазам шуғулланиб, нуфузли мусобақаларда иштирок этаётган, мамлакатимиз довруғини дунёга танитаётганлар кўпчиликни ташкил қилади.

    ✔ 41    🕔 12:02, 28.01.2019
  • МАЙДОНДА СИНАЛГАН МАРДЛАР


    Мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан қўл жанги бўйи­ча Қуролли Кучлар очиқ чемпионати ўтказилди. 

    ✔ 92    🕔 11:58, 14.01.2019
  • ЧЕМПИОН АСКАР


    Мақсадинг аниқ, йўлинг равон бўлса, ишинг ҳам бароридан келаркан. Ҳаммаси ниятга боғлиқ. Аммо етук спортчи бўламан, деган киши яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишни билиши лозим.


    ✔ 101    🕔 13:05, 07.01.2019
  • АКАДЕМИЯ КУРСАНТЛАРИ – СОВРИНДОР


    Самарқанд шаҳрида ўтказилган бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатида ИИВ Академияси спортчилари совриндорлар сафидан ўрин олди.


    ✔ 86    🕔 13:05, 07.01.2019
  • ҚИЗЛАРИМИЗ ПЕШҚАДАМ


    Ватанпарварлик ойлиги доирасида Бухоро вилояти «Динамо» ЖТСЖ ташаббуси билан ҳуқуқ-тартибот органларида хизмат қилаётган хотин-қизлар ўртасида ўқ отиш бўйича мусобақа бўлиб ўтди.


    ✔ 79    🕔 13:04, 07.01.2019
  • ВИЛОЯТ ИИБ ЖАМОАСИ ҒОЛИБ


    Жиззах вилоятидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ўртасида самбо мусобақаси бўлиб ўтди.


    ✔ 85    🕔 13:04, 07.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;