МАҚСАД – ХИЗМАТ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

12:09, 28.01.2019
МАҚСАД – ХИЗМАТ  САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

Мамлакатимизда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва уни фош этишда ички ишлар органлари томонидан кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда, шубҳасиз, кинология хизмати ҳам муҳим ўринга эга.



Мутахассис кинологлар ва махсус йўналишлар бўйича хизмат итларини тайёрлаш борасида ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси Кинолог ходимлар ва хизмат-қидирув итларини тайёрлаш марказида аниқ вазифалар асосида тизимли ишлар ташкил этилган. Хусусан, йил давомида икки босқичда ўтказиладиган ўқув курсларида хорижий давлатлар тажрибасини чуқур ўрганган ҳолда, замонавий ўқитиш методлари асосида кинолог ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш имкони яратилган.

Таъкидлаш лозимки, ўқув жараёнларида тингловчиларнинг ўзлаштириш самарадорлигини янада ошириш бўйича муайян изланишлар олиб борилмоқда. Жумладан, тингловчилар назарий билимни қай даражада эгаллаётганлигини доимий мониторинг қилиб бориш мақсадида баҳолашнинг тест усули орқали мунтазам синовлар ўтказилади. Натижалар таҳлил қилиниб, ўқитиш методикасини янада такомиллаштириш юзасидан тегишли чоралар кўриб борилади.

Марказ мутахассислари томонидан биргина ўтган йили 12 та услубий қўлланма, кўплаб видеоқўлланма ва слайдлар тайёрланди. Бу ҳам ўқув жараёнининг янада самарали бўлишига хизмат қилмоқда.

Соҳадаги хизматга лаёқатли, махсус тайёргарликдан ўтган итларга бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида бу ерда 2018 йилда 23 бош зотдор кучук боласи етиштирилди. Айни вақтда уларни йўриқчи кинолог ходимлар томонидан махсус йўналишлар бўйича тайёрлаш ишлари олиб бориляпти. Шу билан бирга, хизмат итларининг соғлиғи доимий назоратга олинган.

Давлат божхона қўмитасининг Кинология миллий маркази билан кинология соҳасини ривожлантириш, кинолог ходимларни ўқитиш, хизмат итларини махсус йўналишлар бўйича тайёрлаш ҳамда кўпайтириш ва янги зотларини харид қилиш борасида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилган. Шу ҳамкорлик асосида жорий йилдан эътиборан ҳар ойда бир марта Кинология миллий марказида амалий машғулотлар ўтказиш орқали тажриба алмашиш режалаштирилган.

 

Муборак АЗИЗОВА,

майор.

 

Суратларда: Кинолог ходимлар ва хизмат-қидирув итларини тайёрлаш маркази фаолиятидан лавҳалар.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • КУЧ ВА ИМКОНИЯТЛАР СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ


    Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани ҳудудида жойлашган «Муборакнефтгаз» масъулияти чекланган жамия­тига қарашли «Жанубий кемачи» тоифаланган объектда кўргазмали қўмондонлик штаб ва махсус тактик-ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.


    ✔ 21    🕔 12:30, 11.02.2019
  • НАЗОРАТНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ ЗАРУР


    Қиш кунларида хонадонларда ёнғинлар кўп рўй беради. Бунда, ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, кўпинча фуқароларимизнинг ўзлари сабабчи бўлишади. Чунки улар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишмайди ёки бепарволик қилишади.


    ✔ 37    🕔 12:29, 11.02.2019
  • «ИШНИ ЁПИШ» УЧУН ПОРА


    Жорий йилнинг 30 январь куни Учтепа тумани ИИОФМБ 7-сонли ИИБга Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи Шавкат Турсунов (исм-шарифлар ўзгартирилди) олиб келинди. Унга фирибгарлик билан боғлиқ жиноят содир этиш айби қўйилганди. 

    ✔ 29    🕔 12:28, 11.02.2019
  • ИННОВАЦИОН ИИБ:  АСОСИЙ МАҚСАД – ХАЛҚҚА ЯҚИН БЎЛИШ


    Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган 7-сонли ички ишлар бўлимига Президентимиз ташрифидан сўнг у ҳақда кўплаб оммавий ахборот воситаларида мақолалар чоп этилди, кўрсатувлар намойиш қилинди. 

    ✔ 17    🕔 12:26, 11.02.2019
  • ТОҒ ҚИШЛОҚЛАРИДА ОСОЙИШТАЛИК


    Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги «Сангардак» маҳалла фуқаролар йиғинининг йиллик ҳисобот йиғилишида профилактика катта инспектори, майор Улуғбек Ҳақназаров йил давомида ҳудудда тинчлик-осойишталикни сақлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди. 

    ✔ 12    🕔 12:14, 11.02.2019
  • «ЎҒЛИМ  БИЛАН  ФАХРЛАНАМАН»


    Тун. Туйқус сукунат ичра шитирлаган овоз эшитилди. Бир неча сониядан сўнг темир урилган зарблар қулоққа чалинди.

    ✔ 9    🕔 12:14, 11.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;