УЛАРДАН ИБРАТ ОЛСА АРЗИЙДИ

12:12, 28.01.2019
УЛАРДАН ИБРАТ ОЛСА АРЗИЙДИ

Ички ишлар органларида олиб борилаётган ислоҳотлар замирида, энг аввало, халқ билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш мужассам. Пойтахт вилояти ИИБда ҳам ана шу талаблардан келиб чиқиб, зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Тўғри, бу ишда фалон нарсага эришдик, дейишга ҳали анча эрта. Аммо натижалар ёмон эмас.



 Ўтган йилнинг дастлабки чорагида бош­қаларга ҳар томонлама ибрат кўрсатган 50 нафар ходим маошига 25 фоиз қўшимча билан рағбатлантирилиб, зиммасидаги вазифани лозим даражада уддалай олмагани учун 23 нафар ходимнинг маошидан 15 фоиз чегириб қолинганди. Бу бошқаларга катта таъсир қилди. Кейинги чоракларда рағбатлантирилганлар сони икки-уч бараварга ортиб, ишни орқага тортаётганлар эса кескин камайди. Муҳими, содир этилган жиноятларнинг асосий қисми «иссиқ изида» очиладиган бўлди, ҳуқуқбузарликлар ҳам ойма-ой камайиб бормоқда.

Асосий эътибор ёш ходимларда хизматга кўникма ҳосил қилишга қаратилган. Ички ишлар органларида ишлаш истагини билдираётган ёшлар ўртасида суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг ота-оналари билан учрашувлар ташкиллаштириляпти. Барча синовлардан ўтганларга мураббий биркитилгач, кунлик хизмат якуни бўйича мураббийлар ҳисоботи эшитилади ва ёш ходимнинг бажарган ишлари алоҳида дафтарга қайд этиб борилади.

Ҳар бир ички ишлар органи ходими, айниқса, ёшларнинг хизматдаги кўрсаткичлари мониторинг асосида таҳлил қилиниб, уларни қийнаётган ва хизматига халал бераётган муаммолари раҳбарият билан ҳамкорликда ҳал этиляпти. Зеро, ходим, энг аввало, уйидан, оиласидан кўнгли тинч бўлса, хизматига жиддий киришиб, зиммасидаги вазифани кутилганидан ҳам зиёд бажаради.

Энг муҳими, анча вақтдан буён биринчи марта ёш ходимлардан йигирма нафари хизматларда юқори натижага эришгани ва кўпларга намуна бўлгани учун бошқарма раҳбарияти томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди ва ўн нафарининг ота-оналарига миннатдорлик хатлари юборилди.

Қувонарлиси, ёшларимизнинг хизматдаги саъй-ҳаракатлари катталарни ҳам ортда қолмасликка ундаяпти.

 

Абдирасул ТОЖИЕВ,

вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси

бошлиғининг ўринбосари,

подполковник.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • КУЧ ВА ИМКОНИЯТЛАР СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ


    Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани ҳудудида жойлашган «Муборакнефтгаз» масъулияти чекланган жамия­тига қарашли «Жанубий кемачи» тоифаланган объектда кўргазмали қўмондонлик штаб ва махсус тактик-ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.


    ✔ 21    🕔 12:30, 11.02.2019
  • НАЗОРАТНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ ЗАРУР


    Қиш кунларида хонадонларда ёнғинлар кўп рўй беради. Бунда, ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, кўпинча фуқароларимизнинг ўзлари сабабчи бўлишади. Чунки улар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишмайди ёки бепарволик қилишади.


    ✔ 37    🕔 12:29, 11.02.2019
  • «ИШНИ ЁПИШ» УЧУН ПОРА


    Жорий йилнинг 30 январь куни Учтепа тумани ИИОФМБ 7-сонли ИИБга Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи Шавкат Турсунов (исм-шарифлар ўзгартирилди) олиб келинди. Унга фирибгарлик билан боғлиқ жиноят содир этиш айби қўйилганди. 

    ✔ 29    🕔 12:28, 11.02.2019
  • ИННОВАЦИОН ИИБ:  АСОСИЙ МАҚСАД – ХАЛҚҚА ЯҚИН БЎЛИШ


    Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган 7-сонли ички ишлар бўлимига Президентимиз ташрифидан сўнг у ҳақда кўплаб оммавий ахборот воситаларида мақолалар чоп этилди, кўрсатувлар намойиш қилинди. 

    ✔ 17    🕔 12:26, 11.02.2019
  • ТОҒ ҚИШЛОҚЛАРИДА ОСОЙИШТАЛИК


    Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги «Сангардак» маҳалла фуқаролар йиғинининг йиллик ҳисобот йиғилишида профилактика катта инспектори, майор Улуғбек Ҳақназаров йил давомида ҳудудда тинчлик-осойишталикни сақлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди. 

    ✔ 12    🕔 12:14, 11.02.2019
  • «ЎҒЛИМ  БИЛАН  ФАХРЛАНАМАН»


    Тун. Туйқус сукунат ичра шитирлаган овоз эшитилди. Бир неча сониядан сўнг темир урилган зарблар қулоққа чалинди.

    ✔ 9    🕔 12:14, 11.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;