ХАЛҚ ИЧИГА БОРАЙЛИК

12:12, 28.01.2019
ХАЛҚ ИЧИГА БОРАЙЛИК

Нурафшон шаҳарчасида яшовчи Б. Раҳмонов кўп йиллар шу жойдаги ташкилотлардан бирида меҳнат қиларди. Аммо нима бўлди-ю, уни асоссиз ишдан бўшатишди. У ноҳақликка чидолмай, жуда кўп ташкилотларга бориб кўрди. Барчасидан мужмал жавоб олавериб, ҳафсаласи пир бўлди.



Бир куни ҳамкасби унга вилоят ИИБга мурожаат қилишни маслаҳат беради. Ходимлар унинг муаммосини охиригача эшитиб, сўнг у ишлаган ташкилотдагилар билан боғланишади ва ишловчига нисбатан ноқонуний йўл тутилганини тушунтиришади. Натижада хатолик тан олиниб, 

Б. Раҳмонов ўз ишига қайта тикланиши ва бекор юрган кунлари учун иш ҳақи тўланишини айтишади. Буни кутмаган Б. Раҳмонов ходимларга миннатдорлик билдириб, хурсанд ҳолда чиқиб кетади...

Иккинчи йилдирки, пойтахт вилояти ИИБга турли масалалар бўйича мурожаат қилаётганларнинг асосий қисми муаммосига ечим топмоқда. Бунинг боиси мазкур ишларда ҳар бир соҳавий хизматнинг масъулияти оширилгани баробарида, уларнинг бу борадаги саъй-ҳаракатлари ҳар чоракда таҳлил қилинаётганидадир. Шунингдек, ходимларнинг фуқаролар билан яқин муносабатда бўлиб, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бераётгани икки ўртада ҳамкорликни мустаҳкамлаб, жиноятларнинг барвақт олдини олишда муҳим ўрни тутмоқда.

Масалан, ўтган даврда фуқаролар томонидан 22307 та мурожаат келиб тушганди. Уларнинг тенг ярми ички ишлар органларининг аралашуви билан ечим топди. Йигирма фоизи эса тегишли ташкилотларга юборилиб, натижаси назоратга олинди.

Якунланган йилда фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганда, уларнинг аксариятида иш билан таъминланмаганлик қайд этилганди. Шу сабабли Қуйи Чирчиқ, Бекобод, Бўка ва Янгийўл туманларида ички ишлар органлари ташаббуси билан ҳамкорлик асосида меҳнат ярмаркалари ташкил қилинди ҳамда минг нафарга яқин киши доимий ишли бўлишди.

Жорий йилда ҳам бу сингари тадбирлар барча туман-шаҳарларда давом эттирилади. Мақсадимиз кўпроқ халқ орасига кириб, уларнинг дардига қулоқ тутиш ва муаммосини ҳал қилишдир. Бу масала нафақат доимий ишимиз, балки шиоримиз бўлиб қолади.

 

Шораҳмат ШОАБДУЛЛАЕВ,

вилоят ИИБ Ташкилий бошқарма мурожаатлар билан ишлаш бўлинмаси бошлиғи,

подполковник.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • КУЧ ВА ИМКОНИЯТЛАР СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ


    Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани ҳудудида жойлашган «Муборакнефтгаз» масъулияти чекланган жамия­тига қарашли «Жанубий кемачи» тоифаланган объектда кўргазмали қўмондонлик штаб ва махсус тактик-ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.


    ✔ 21    🕔 12:30, 11.02.2019
  • НАЗОРАТНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ ЗАРУР


    Қиш кунларида хонадонларда ёнғинлар кўп рўй беради. Бунда, ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, кўпинча фуқароларимизнинг ўзлари сабабчи бўлишади. Чунки улар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишмайди ёки бепарволик қилишади.


    ✔ 37    🕔 12:29, 11.02.2019
  • «ИШНИ ЁПИШ» УЧУН ПОРА


    Жорий йилнинг 30 январь куни Учтепа тумани ИИОФМБ 7-сонли ИИБга Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи Шавкат Турсунов (исм-шарифлар ўзгартирилди) олиб келинди. Унга фирибгарлик билан боғлиқ жиноят содир этиш айби қўйилганди. 

    ✔ 29    🕔 12:28, 11.02.2019
  • ИННОВАЦИОН ИИБ:  АСОСИЙ МАҚСАД – ХАЛҚҚА ЯҚИН БЎЛИШ


    Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган 7-сонли ички ишлар бўлимига Президентимиз ташрифидан сўнг у ҳақда кўплаб оммавий ахборот воситаларида мақолалар чоп этилди, кўрсатувлар намойиш қилинди. 

    ✔ 17    🕔 12:26, 11.02.2019
  • ТОҒ ҚИШЛОҚЛАРИДА ОСОЙИШТАЛИК


    Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги «Сангардак» маҳалла фуқаролар йиғинининг йиллик ҳисобот йиғилишида профилактика катта инспектори, майор Улуғбек Ҳақназаров йил давомида ҳудудда тинчлик-осойишталикни сақлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди. 

    ✔ 12    🕔 12:14, 11.02.2019
  • «ЎҒЛИМ  БИЛАН  ФАХРЛАНАМАН»


    Тун. Туйқус сукунат ичра шитирлаган овоз эшитилди. Бир неча сониядан сўнг темир урилган зарблар қулоққа чалинди.

    ✔ 9    🕔 12:14, 11.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;