МАЗМУНЛИ ДАМ – ХИЗМАТГА ҲАМДАМ

12:13, 28.01.2019
МАЗМУНЛИ ДАМ – ХИЗМАТГА ҲАМДАМ

Яхши хизмат қилган ходим мазмунли дам олишга ҳақлидир. Аммо бу илгарилари ҳаммага ҳам насиб этавермасди. Соҳамизда ўтказилаётган туб ислоҳотлар шарофати билан, биринчи навбатда, ходимларга етарли шароитлар яратишга эътибор қаратилмоқда.



Вилоят ички ишлар ходимлари бирлашган касаба уюшмаси фаолиятининг асосий мақсади ана шундай ишларни рўёбга чиқаришга кўмаклашишдан иборат. Бугун барча шаҳар-туманлар ИИБда 82 та бош­ланғич касаба уюшмаси фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли ходимлар санаторий ва соғломлаштириш муассасаларида соғлиқларини тиклашяпти. Биргина ўтган йили 400 нафар ходим Бўс­тонлиқ туманидаги «Skytown» ҳамда «Apelsin» дам олиш масканларида ҳордиқ чиқаришди.

Бундан ташқари, ҳамкасбларига ибрат кўрсатаётганлар муносиб рағбатлантириляпти. Вилоятимизда элимиз тинчлик-осойишталигини ишончли таъминлаш йўлида, керак бўлганда, жонини фидо қилганлар ҳам бор. Ана шундай жасоратли ходимларнинг ёрқин хотираси бир умрга қалбимизга муҳрланган. Уларнинг оила аъзолари, фарзандлари вилоят ИИБ раҳбарияти ва касаба уюшмасининг доимо
эътиборида. Хизмат бурчини бажариш чоғида мардларча ҳалок бўлган 33 нафар ходимнинг фарзандларига моддий ёрдам кўрсатиш баробарида, оилавий шароитларини яхшилашга кўмаклашиляпти, ёзги таътилларда фарзандлари оромгоҳларга юборилмоқда.

Шунингдек, Бўка туманидаги
15, Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган болажонлар ҳам вилоят ИИБ ва касаба уюшмаси томонидан оталиққа олинган. Уларга ўқув қуроллари, моддий ва маънавий кўмак бериб турибмиз. Касаба уюшмаси томонидан ходимлар ўртасида спорт, маданий-маърифий тадбирларни янада жонлантиришга ҳам эътибор кучайтирилган. Зеро, ходимларимизнинг асосий хизмат фаолияти фуқаролар орасида ўтади. Шу боис улар ҳар томонлама етук, айниқса, муомала маданиятида суҳбатдошига ўрнак бўлиши керак. Бунга эришиш учун туман ва шаҳарлар ИИБ ходимлари ўртасида кўрик-танловлар уюштирилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, ходимларимиз касаба уюшмасининг имкониятларидан фойдаланишга одатланишяпти. Энг муҳими, ходимга қанча кўп шароит яратилса, унинг хизмат фаолиятида ижобий ўзгаришлар ҳам шунча кўпаймоқда.

 

Камола БОЛТАХЎЖАЕВА,

вилоят ИИБ бирлашган касаба

уюшмаси раиси,

подполковник.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • КУЧ ВА ИМКОНИЯТЛАР СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ


    Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани ҳудудида жойлашган «Муборакнефтгаз» масъулияти чекланган жамия­тига қарашли «Жанубий кемачи» тоифаланган объектда кўргазмали қўмондонлик штаб ва махсус тактик-ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.


    ✔ 21    🕔 12:30, 11.02.2019
  • НАЗОРАТНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ ЗАРУР


    Қиш кунларида хонадонларда ёнғинлар кўп рўй беради. Бунда, ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, кўпинча фуқароларимизнинг ўзлари сабабчи бўлишади. Чунки улар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишмайди ёки бепарволик қилишади.


    ✔ 37    🕔 12:29, 11.02.2019
  • «ИШНИ ЁПИШ» УЧУН ПОРА


    Жорий йилнинг 30 январь куни Учтепа тумани ИИОФМБ 7-сонли ИИБга Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи Шавкат Турсунов (исм-шарифлар ўзгартирилди) олиб келинди. Унга фирибгарлик билан боғлиқ жиноят содир этиш айби қўйилганди. 

    ✔ 29    🕔 12:28, 11.02.2019
  • ИННОВАЦИОН ИИБ:  АСОСИЙ МАҚСАД – ХАЛҚҚА ЯҚИН БЎЛИШ


    Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган 7-сонли ички ишлар бўлимига Президентимиз ташрифидан сўнг у ҳақда кўплаб оммавий ахборот воситаларида мақолалар чоп этилди, кўрсатувлар намойиш қилинди. 

    ✔ 17    🕔 12:26, 11.02.2019
  • ТОҒ ҚИШЛОҚЛАРИДА ОСОЙИШТАЛИК


    Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги «Сангардак» маҳалла фуқаролар йиғинининг йиллик ҳисобот йиғилишида профилактика катта инспектори, майор Улуғбек Ҳақназаров йил давомида ҳудудда тинчлик-осойишталикни сақлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди. 

    ✔ 12    🕔 12:14, 11.02.2019
  • «ЎҒЛИМ  БИЛАН  ФАХРЛАНАМАН»


    Тун. Туйқус сукунат ичра шитирлаган овоз эшитилди. Бир неча сониядан сўнг темир урилган зарблар қулоққа чалинди.

    ✔ 9    🕔 12:14, 11.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;