ИСЛОҲОТЛАР – ҲАЁТИМИЗ МАЗМУНИ

12:14, 28.01.2019
ИСЛОҲОТЛАР – ҲАЁТИМИЗ МАЗМУНИ

Давлатимиз раҳбарининг «Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган ғояси ички ишлар органлари фаолиятининг асосий мезонига айланди.


 Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, мазкур ғоя кундалик фаолиятимиздан жой олиши учун Тошкент вилояти ИИБ ҳамда ҳокимлик, прокуратура, солиқ идоралари ҳамкорлигида «Ҳуқуқбузарлик ва жиноятдан холи ҳудуд» комплекс чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида»ги қўшма қарор ишлаб чиқилди.

Вилоят ҳудудида ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, жиноятларнинг барвақт олдини олиш, содир этилганларини «иссиқ изида» фош этиш бўйича ўтказилаётган тезкор-қидирув ва профилактик тадбирлар натижасида безорилик – 40 фоизга, автотранспорт воситасини олиб қочиш – 51 фоизга, муқаддам судланганлар томонидан содир этилган жиноятлар сони 
57 фоизга камайди.

Қўшма қарор асосида нотинч оилаларга мураббий бириктирилиб, улар билан профилактик суҳбатлар ўтказиш, вояга етмаганлар ўртасида мунтазам равишда тадбирлар уюштириш йўлга қўйилди. Жумладан, мактаблар, коллеж ва лицейларга психологлар жалб этилди. «Давомат», «Тиғ» сингари тадбирлар натижасида тўғри йўлдан оғаётган айрим ёшларни мажбурий таълимга қайтариш чоралари кўриляпти.

Ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишда жамоатчиликнинг ўрни муҳим. Ўз навбатида, фуқаролар ҳамда маҳалла посбонлари томонидан «Жамоатчилик назорат масканлари»да тунги навбатчиликлар ташкил этилди. Маҳаллалар ҳудудида эса патруль йўналишлари йўлга қўйилиб, жамоат тартибини сақлашга алоҳида эътибор қаратиляпти. Якунланган йилда талончилик, ўғрилик, гиёҳвандлик каби ҳолатларнинг фош этилишида, айниқса, патруль-пост хизмати ходимларининг ҳиссаси катта бўлди. Шунингдек, майда безорилик, йўл ҳаракати ҳамда паспорт тизими қоидаларини бузиш ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тадбирларида барча ходимларимиз фаол хизмат олиб боришяпти.

Ички ишлар органлари таянч пункт­лари профилактика инспекторлари ва тезкор ходимлар ҳамкорлигида «Терроризмга қарши курашиш тўғрисида»ги ҳамда «Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунларнинг мазмун-моҳиятини фуқароларга тушунтириш мақсадида мунтазам равишда маҳаллаларда семинарлар уюштириляпти.

Шунингдек, вилоят шаҳар-туманларида жиноят содир этиб, тергов ва суд органларидан яшириниб юрган фуқароларнинг оила аъзолари билан мулоқотлар ўтказилаётгани кутилган натижани бермоқда. Пировардида
6 йил мобайнида суд ва тергов органларидан яшириниб юрган Тошкент туманилик М. Шоюсупов ходимларимизнинг кўмаги билан оиласи бағрига қайтиб келди. Шу туманда яшовчи
Қ. Мавлонов ҳам қидирувдаги шахс­лар рўйхатига киритилган эди. Оила аъзолари билан олиб борилган суҳбатлардан сўнг у тергов органларига ўз ихтиёри билан келди.

Йиллар давомида эшикка термулиб, фарзандларини кутган ушбу оилалар бугун бахтиёр. Чунки қаерлардадир хор-зорликда юрганлар ҳукуматимизнинг инсонпарварлиги туфайли оиласи бағрига қайтиб, жамиятга, юрт корига хизмат қилиш учун бел боғлашган.

Ушбу тадбирларнинг ўтказилишидан асосий мақсад – фуқароларга жиноятга жазо муқаррарлигини тушунтириш баробарида, жамиятда адолат, инсонийлик тамойилларининг устуворлигини таъминлаш, жиноят кўчасига адашиб кирганларни жамиятга қайтариш, соғлом ижтимоий муҳитни қарор топтиришдан иборатдир.

Айтиш жоизки, ҳукуматимизнинг эътибори туфайли соҳамизнинг моддий-техник базаси тобора мус­таҳкамланяпти, ходимларнинг яшаш шароитларига алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари ва навбатчилик қисмларига замонавий «Нексия» ҳамда «Дамас» автомобиллари, «Исузу» автобуси, жамоат тартибини сақлаш бўлимлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарига эса махсус автоуловлар топширилди.

Ангрен шаҳар, Оҳангарон, Чиноз туманларида ишлар самарадорлигини янада ошириш ҳамда фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида ички ишлар бўлими Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Президентимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида Тошкент вилояти шаҳар-туманларида секторлар кесимида хонадонларни уйма-уй юриб ўрганиш, фуқароларнинг шарт-шароитлари билан танишиб, муаммолари ўрнида ҳал қилинаётгани сабабли турли хилдаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар кескин камаймоқда.

Бироқ шуни қайд этиш жоизки, содир этилган ҳар битта жиноят барибир биз учун кўп. Жиноятни жиловлаш, халқимизга тинч ва осойишта ҳаёт барпо этиш учун олдимизда турган вазифалар бир талай. Зеро, Президентимиз таъкидлагандек, «танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар ходим фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак»...

 

Тоҳир ОРИПОВ,

Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи,

полковник.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • КУЧ ВА ИМКОНИЯТЛАР СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ


    Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани ҳудудида жойлашган «Муборакнефтгаз» масъулияти чекланган жамия­тига қарашли «Жанубий кемачи» тоифаланган объектда кўргазмали қўмондонлик штаб ва махсус тактик-ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.


    ✔ 21    🕔 12:30, 11.02.2019
  • НАЗОРАТНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ ЗАРУР


    Қиш кунларида хонадонларда ёнғинлар кўп рўй беради. Бунда, ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, кўпинча фуқароларимизнинг ўзлари сабабчи бўлишади. Чунки улар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишмайди ёки бепарволик қилишади.


    ✔ 37    🕔 12:29, 11.02.2019
  • «ИШНИ ЁПИШ» УЧУН ПОРА


    Жорий йилнинг 30 январь куни Учтепа тумани ИИОФМБ 7-сонли ИИБга Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи Шавкат Турсунов (исм-шарифлар ўзгартирилди) олиб келинди. Унга фирибгарлик билан боғлиқ жиноят содир этиш айби қўйилганди. 

    ✔ 29    🕔 12:28, 11.02.2019
  • ИННОВАЦИОН ИИБ:  АСОСИЙ МАҚСАД – ХАЛҚҚА ЯҚИН БЎЛИШ


    Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган 7-сонли ички ишлар бўлимига Президентимиз ташрифидан сўнг у ҳақда кўплаб оммавий ахборот воситаларида мақолалар чоп этилди, кўрсатувлар намойиш қилинди. 

    ✔ 17    🕔 12:26, 11.02.2019
  • ТОҒ ҚИШЛОҚЛАРИДА ОСОЙИШТАЛИК


    Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги «Сангардак» маҳалла фуқаролар йиғинининг йиллик ҳисобот йиғилишида профилактика катта инспектори, майор Улуғбек Ҳақназаров йил давомида ҳудудда тинчлик-осойишталикни сақлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди. 

    ✔ 12    🕔 12:14, 11.02.2019
  • «ЎҒЛИМ  БИЛАН  ФАХРЛАНАМАН»


    Тун. Туйқус сукунат ичра шитирлаган овоз эшитилди. Бир неча сониядан сўнг темир урилган зарблар қулоққа чалинди.

    ✔ 9    🕔 12:14, 11.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;