ҲАЁТ ЙЎЛИ ЁШЛАРГА ИБРАТ

12:15, 28.01.2019
ҲАЁТ ЙЎЛИ ЁШЛАРГА ИБРАТ

Тақдир инсонга тиришқоқлик, ҳаракатчанлик сифатлари ҳамда бошқаларга яхшилик қилишдек эзгу ва савобли ишларни амалга ошириш имконини берса, бошқалар бу йўлда унга тўсқинлик қилолмас экан.



Устозимиз, ИИВ Фахрийлар кенгаши раиси лавозимида узоқ йиллар фаолият юритган, истеъфодаги генерал-майор Ғофуржон Раҳимов (марҳум) ҳақида ана шундай фикр билдириш мумкин. У кишининг барча шогирдлари устозни фақат яхши хотиралар билан ёдга олади. Чунки соҳанинг масъулиятли лавозимларида узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, юртимиз осойишталигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёш ходимларни Ватанга муҳаб­бат руҳида тарбиялашда у кишининг улкан ҳиссаси бор.

Умр йўллари ҳар доим ҳам равон эмас. Одамзод ақлини таниганидан то сўнгги нафасигача нафс, кибр, худбинлик каби турфа қусурлар домига тушмай, адолат ва комиллик маконига эришиши анча­йин машққатли. Айтиш ўринлики, келадиган хавф-хатарларга тўсқинлик қила оладиган ягона куч – ақлдир. Устознинг халқимиз ва ички ишлар органлари ходимлари ўртасида юксак обрў-эътибор қозонганининг асосий сабабларидан бири, фаолиятида доимо адолат мезонларига таянганидадир.

Устозимиз «Оила қурдингми, нафақат оила ва яқинларингнинг ҳурматини жойига қўйиш, балки инсон сифатида жамиятдаги бурч ҳамда вазифаларингни ҳам имкон даражасида адо этишинг лозим», деб уқтирарди. Ўзи ҳам бунга қатъий амал қиларди. Дарҳақиқат, оилани бежиз ватан ичра ватан демайдилар. Зеро, оиласида тинчлиги бўлган ходим осойишталикни асрашга қодир бўлади.

Ишончим комилки, Ғофуржон отанинг шарафли ҳаёт йўли барча осойишталик посбонларига ибрат намунаси бўлиб хизмат қилади. Жойларда бўладиган учрашувларда ёш ходимларга у кишининг умр йўллари ҳақида сўзлаб бериш кишига завқ бағиш­лайди. Зеро, энди хизматни бош­лаган ходимлар учун
Ғ. Раҳимовнинг қандай қилиб мансаб пиллапоя­ларидан юқорилагани, юксак унвонларга сазовор бўлгани ва шаънига гард юқтирмасдан, фидойилик билан хизмат қилиб, ҳукуматимиз ҳамда эл-юрт ишончини қозонгани доимо қизиқарлидир. Буларни гапириб беришимизнинг яна бир асосий сабаби, ходимларда ватанпарварлик туйғусини юксалтириш, уларни касбга садоқат руҳида тарбиялашдир.

Ғ. Раҳимов ИИВ Фахрийлар кенгаши раиси сифатида ҳам жуда кўп хайрли ишларни амалга оширганига барчамиз гувоҳмиз. Фахрийлар нафақага чиққандан кейин ҳам вазирлик ва ҳукуматимизнинг доимий эътиборида бўлганини ҳақли равишда у кишининг самарали
саъй-ҳаракатларидан деб айта оламиз.

Бугун Ғ. Раҳимов ҳаёт бўлганида табаррук
90 ёшни қаршилаган бўларди. Унинг ҳаётий тажрибалари нафақат ички ишлар, балки барча ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг хизмат фаолиятида ўзига хос мактаб вазифасини ўташи, шубҳасиз.

Турсунбой РУСТАМОВ,

Андижон вилояти ИИБ фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги подполковник.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  •           ВАТАН ДЕБ УРГАН ЮРАК МАНГУ БАРҲАЁТ


    Умрини эзгуликка эш қилган, Ватан ва халқ учун хизмат қилишни ҳаётининг бош мезонига айлантирган инсонлар хотираси тошга ўйилган нақш каби мангу яшайди. Марҳум устоз, истеъфодаги генерал-майор Ғофуржон Раҳимов ҳам ана шундай ибратли умр соҳиби эди. 

    ✔ 37    🕔 10:41, 04.02.2019
  • ИБРАТГА ЙЎҒРИЛГАН УМР


    Истеъфодаги генерал-майор, чорак аср ИИВ Фахрийлар кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган Ғофуржон Раҳимов ҳаёт бўлганида 90 ёшни қаршиларди. Бугун унинг шарафли ишини яқинлари, ҳамкасб шогирдлари давом эттиряпти. Зеро, яхшиларнинг ибрат мактаби йўлчи юлдуз сингари умр йўлларини нурафшон айлайверади.


    ✔ 35    🕔 10:27, 04.02.2019
  • ҲАЁТ ЙЎЛИ ЁШЛАРГА ИБРАТ


    Тақдир инсонга тиришқоқлик, ҳаракатчанлик сифатлари ҳамда бошқаларга яхшилик қилишдек эзгу ва савобли ишларни амалга ошириш имконини берса, бошқалар бу йўлда унга тўсқинлик қилолмас экан.


    ✔ 45    🕔 12:15, 28.01.2019
  • АҲОЛИ МАНФААТИНИ КЎЗЛАБ


    Бугунги кунда республикамиздаги энг чекка қишлоқ ва маҳаллаларда ҳам одамлар руҳияти, кайфиятида янгиланиш, ўзгаришлар ифодасини кўриш мумкин. Бунинг боиси халқимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш, аҳолига намунали шарт-шароитлар яратиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилаётганлигидир. 

    ✔ 161    🕔 13:06, 17.12.2018
  • Сарҳадларда мудом сергакмиз


    Халқимизда хотиржам яшамоқчи бўлсанг, деворингни мустаҳкам қил, деган нақл бор. Давлатнинг девори эса сарҳадлар ҳисобланади. Чегараларда хотиржамлик, осойишталик ҳукм суриб, турли бузғунчилик ҳаракатларидан холи бўлса, демак, сарҳадлар мустаҳкамдир.

    ✔ 156    🕔 12:08, 03.12.2018
  • МАНГУ ҚЎШИҚ КАБИ ЯНГРОҚ


    эсар Жайҳун шамоллари

    Шеърлар бўладики, улар ўз шоиридан бир неча баробар узун умр кўради. Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири, Ибройим Юсуповнинг қалб қўрида тобланган, соҳир қаламидан тўкилган назмий сатрлар ана шундай умрбоқий асарлардир. 

    ✔ 202    🕔 12:41, 12.11.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;