ИШГА КИРИШ УЧУН ПРОПИСКА ТАЛАБ ҚИЛИНМАЙДИ

12:17, 28.01.2019
ИШГА КИРИШ УЧУН  ПРОПИСКА ТАЛАБ ҚИЛИНМАЙДИ

Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг суд-ҳуқуқ ва қонунчилик тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга алоҳида аҳамият берилмоқда. 


Бу борада Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари, жумладан, эркин касб танлаш ҳуқуқининг амалга оширилиши йўлида мавжуд тўсиқларни бартараф этишга катта эътибор қаратилаётгани диққатга сазовор.

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январдаги «Ўзбекистон Респуб­ликасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни фикримиз тасдиғидир. Ушбу қонун билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 80-моддасидаги ишга кираётган шахс вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган бўлса, ишга қабул қилиш рад этилиши мумкинлиги ҳақидаги қоида бекор қилинди. Бу эса, ўз навбатида, ҳар бир шахснинг эркин касб танлаш ҳуқуқи амалда таъминланишига хизмат қилади.

Мазкур қонун билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг паспорт­сиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан фуқароларни, худди шунинг­дек, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаб турган фуқароларни ишга қабул қилганлик учун маъмурий жавобгарликни белгиловчи 2232-моддаси чиқариб ташланди. Эндиликда ушбу ҳолатлар ҳуқуқбузарлик сифатида эътироф этилмайди.

Қонунчиликдаги ушбу ўзгартишлар фуқароларнинг эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқларининг амалга оширилишидаги, шунингдек, иш берувчиларнинг, хусусан, тадбиркорлик субъектларининг ходимларни ишга олишига тўсқинлик қилувчи бюрократик тўсиқнинг бартараф этилишига хизмат қилади.

Таъкидлаш керакки, фоҳишалик билан шуғулланиш нафақат жамиятда ахлоқсизлик кучайишини келтириб чиқаради, балки аҳоли ўртасида турли хавфли касалликларнинг тарқалишига олиб келувчи ижтимоий хавфли қилмиш ҳисобланади. Мазкур қилмишга қарши курашишни янада кучайтириш мақсадида фоҳишалик билан шуғулланганлик учун жариманинг миқдори оширилиб, энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача қилиб белгиланди. Ушбу қилмиш учун маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача жарима ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоқ жазолари кўзда тутилади.

Маълумки, энергетик ичимликларни ҳаддан зиёд истеъмол қилиш инсон организмига салбий таъсир кўрсатади. Бу ҳолат, айниқса, ёш организмнинг нормал ривожланишига жиддий хавф солиши мумкин. Шу муносабат билан, мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлод соғлиғини сақлаш мақсадида бундай ичимликларни ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди. Шунингдек, «Реклама тўғрисида»ги қонунда энергетик ичимликлар рекламасида бундай ичимлик­ларни ҳаддан зиёд истеъмол қилишнинг зарари тўғрисидаги огоҳлантириш, ушбу ичимликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган шахслар ҳақидаги ахборот мавжуд бўлиши кераклиги қайд этилди. Эндиликда соат 7.00 дан 22.00 га қадар энергетик ичимликларни телевидение ва радио орқали реклама қилиш, реклама қилиш мақсадида энергетик ичимликлар намуналарини ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар орасида текин тарқатиш тақиқланади.

Мазкур қонунда белгиланган энергетик ичимликлар савдоси ва рекламаси билан боғлиқ ўзгариш ва қўшимчалар қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киртилади.

Шу билан бирга, мазкур қонунда тиланчиликка нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарликни белгилаш ҳақидаги нормалар назарда тутилди. Унга кўра, аэропортлар, вокзаллар, хиёбонлар, истироҳат боғлари, бозорлар ва савдо мажмуалари ҳудудларида, шунингдек, уларга туташ ҳудудлар, автомототранс­порт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари, кўчалар, стадионлар, бекатлар, йўлларнинг қатнов қисми, моддий-маданий мерос объектлари жойлашган ҳудудларда, жамоат транспортининг барча турлари ва бошқа жамоат жойларида пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа моддий қимматликлар беришни фаол тарзда сўраб, тиланчилик билан шуғулланганлик учун биринчи марта маъмурий жавобгарлик, мазкур қилмиш бир йил давомида такрорланган тақдирда жиноий жавобгарлик белгиланди.

Ўз навбатида, вояга етмаган, кекса ёшдаги, руҳий касаллиги, ногиронлиги бўлган ва бошқа шахсларни тиланчилик қилишга жалб этганлик, шунингдек, шахсларга алкоголли ичимликларни, ёхуд гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар бўлмаган, лекин шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи моддаларни мажбуран истеъмол қилдирган ҳолда тиланчилик қилишга жалб этганлик учун биринчи марта маъмурий жавобгарлик, ушбу қилмиш бир йил давомида такрорланган тақдирда жиноий жавобгарлик белгиланди.

Мазкур қонун нормаларининг диққатга сазовор жиҳатлари шундаки, қонунчиликдаги ушбу янгилик тиланчилик билан асосий машғулот сифатида шуғулланиб келаётган, шунингдек, юқорида қайд этилган ожиз аҳволдаги шахслардан фойдаланиб, уларни тиланчиликка жалб этиш орқали даромад орттираётган шахсларга нисбатан тегишли жазо чораларини қўллашга қаратилган.

Шу муносабат билан қонун нормасида тиланчиликни содир этиш усули «пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа моддий қимматликлар беришни фаол тарзда сўраш» сифатида белгиланган бўлиб, мазкур норма турли ҳаётий қийинчиликлар туфайли жамоат жойларида моддий қийналганини кўрсатувчи ҳолатда туриб, моддий қимматликлар беришни фаол тарзда сўрамайдиган инсонларга нисбатан қўлланмайди.

Хулоса сифатида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январдаги қонуни фуқароларнинг эркин касб танлаш ҳуқуқининг амалга оширилишида мавжуд тўсиқларнинг бартараф этилишига, вояга етмаганлар соғлиғини сақлашга, жамоат тартиби ва фуқаролар осойишталигини таъминлашга хизмат қилади.

Акмал ХАЛИКОВ,

ИИВ Ташкилий департаменти

Юридик таъминлаш бошқармаси

етакчи юрисконсульти.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • «ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ КУНИ»  ташкил этилади


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш «шахс–оила–маҳалла–таълим муассасаси–ташкилот–жамият» принципи бўйича тизимли ва узвий ташкил этилади.

    ✔ 27    🕔 10:28, 04.02.2019
  • ИШГА КИРИШ УЧУН  ПРОПИСКА ТАЛАБ ҚИЛИНМАЙДИ


    Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг суд-ҳуқуқ ва қонунчилик тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга алоҳида аҳамият берилмоқда. 

    ✔ 62    🕔 12:17, 28.01.2019
  • ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ  ТАЪМИНЛАШ САМАРАДОРЛИГИ   ЯНАДА ОШИРИЛАДИ


    Ички ишлар органлари томонидан бугунги кунда жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, жиноятларнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқ­бузарликлар профилактикасига қаратилган чора-тадбирлар мунтазам равишда амалга оширмоқда.

    ✔ 109    🕔 10:49, 04.01.2019
  • ЯХШИ КУНЛАР  ШУКРОНАСИ


    Санобар ая фарзандларини, уларнинг тақдирини ўйлаб тинмай эзиларди. Ахир, уч ўғли кутилмаганда бирданига жиноий жавобгарликка тортилса, тоғдек бардошли одам ҳам ғамга ботмайдими?


    ✔ 86    🕔 10:36, 04.01.2019
  • ЯНГИ НИЗОМДА  ЯНГИЛИКЛАР КЎП


    Ҳукумат қарори билан «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.


    ✔ 125    🕔 12:43, 17.12.2018
  • СОЛИҚ СИЁСАТИДАГИ  ЯНГИ ТАРТИБЛАР:  улар нималарни ваъда қилмоқда?


    Президентимизнинг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепция­си тўғрисида»ги фармони аҳолида катта қизиқиш уйғотди.

    ✔ 135    🕔 11:30, 10.12.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;