ЯГОНА МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН АХБОРОТ ТИЗИМИ

12:17, 28.01.2019
ЯГОНА МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН АХБОРОТ ТИЗИМИ

унинг интеграцияси самарадорликка олиб келади

Айни пайтда мамлакатимизнинг барча вазирлик, давлат қўмиталари ва идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида инновацион технологияларни татбиқ этиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. 


Жумладан, ички ишлар органларига ҳам замонавий ғоялар, янгича иш услублари, инновацияларни жорий этиб, хизмат самарадорлиги ва натижадорлигини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Яқинда ИИВда ташкил этилган тадбирдан кўзланган асосий мақсад ҳам Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
3 майдаги «Маъмурий ҳуқуқ­бузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчиларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлашдан иборатдир. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мансабдор шахслари иштирок этган йиғилишда маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчиларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тизимини юритиш ва тақдим этиш тартибини такомиллаштириш юзасидан фикрлар билдирилди.

Таъкидлаш жоизки, эндиликда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг қуйи тизимлари маъмурий ҳуқуқ­бузарликларга оид ишларни кўриб чиқишда ИИВ Тезкор-маълумотлар бошқармасида жамлаб борилаётган ягона марказлаштирилган ахборот тизими базасига масофадан туриб кириши, реал вақт (on-line) режимида шахснинг муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилганлиги тўғрисидаги маълумотга эга бўлиши мумкин.

Яна бир қулайлик шундан иборатки, яқиндан бошлаб барча шаҳар-туман ИИБдаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш ҳамда ёнғин хавфсизлиги хизматининг масъул ходимлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир ишлар бўйи­ча аниқланган қоидабузарлик­ларга белгиланган жарима тўловларини «Биллинг» тизими орқали ягона «хос рақам» асосида автоматлаштирилган режимда тўлаш имкони пайдо бўлди. Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишлар бўйича жарима тўловларини «Сlick» ҳамда «Payme» тўлов тизимлари ёрдамида бевосита амалга ошириш имконияти яратилди.

Судлов тизимида маълумотларни электрон тарзда олиш, маъмурий ишларни судга тақдим этиш ҳамда кўриб чиқиш билан боғлиқ муддатларни қисқартириш мақсадида «Ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчилар тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳисобини юритиш тартибини тасдиқлаш ҳақида»ги ИИВ ва Олий суднинг қўшма қарори тасдиқланди. Унга кўра, жорий йилнинг 1 февралидан маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларнинг қоғоз шакли тайёр ҳолатга келтирилгандан сўнг уларни электрон шаклда ахборот тизими орқали судларга юбориш ва кўриб чиқиш тартиби жорий этилмоқда. Бу амалиёт узоқ туманлардаги ходимларнинг судларга келиб-кетишга сарфланадиган вақтини тежаш, маълумотларга тезкорлик билан эга бўлишини таъминлабгина қолмасдан, ортиқча қоғозбоз­ликнинг ҳам олдини олишга хизмат қилади.

– Юртимизда барча соҳа ва тармоқларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг салмоғи ортиб боряпти. Зарур ахборотлардан тез хабардор бўлиш, турли интерактив хизматлардан унумли фойдаланиш эса изчил ривож­ланишга хизмат қилмоқда, – дейди ИИВ Тезкор-маълумотлар бошқармаси бўлим бошлиғи, подполковник Б. Исҳоқбеков. – Бугунги тадбирда вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини ИИВдаги ягона марказлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилиш механизмини ишлаб чиқиш, тажриба тестидан босқичма-босқич ўтказишга доир кўплаб таклифлар муҳокама қилинди, вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда келгусида фуқаролар инновацион технологиялар орқали маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши, электрон тўлов тизимлари орқали жарималарни тўлаши учун jarima.uz сайти яратилаётгани, мазкур ахборот тизимини давлат хизматларига тақдим этиш ва «электрон ҳукумат» порталида (my.gov.uz) шакллантириб бориш ва ахборот тизимига уланиш ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Тадбир якунида манфаатдор вазирлик ва ташкилотлар ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олишди. ИИВ Тезкор-маълумотлар бош­қармаси маъмурий ҳуқуқбузарликларни ҳисобга олиш ва шакллантириш бўлими ходимлари томонидан ахборот тизимининг янгиланишига оид кўргазмали слайд­лар намойиш этилди.

Ўз мухбиримиз.

Абу КЕНЖАЕВ

олган суратлар.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ЯГОНА МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН АХБОРОТ ТИЗИМИ


    унинг интеграцияси самарадорликка олиб келади

    Айни пайтда мамлакатимизнинг барча вазирлик, давлат қўмиталари ва идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида инновацион технологияларни татбиқ этиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. 

    ✔ 58    🕔 12:17, 28.01.2019
  • ХИЗМАТ САМАРАДОРЛИГИ ОСОЙИШТАЛИК КАФОЛАТИДИР


    Кейинги йилларда мамлакатимиз ички ишлар органлари тизимида изчил ислоҳотлар амалга оширилди.

    ✔ 83    🕔 12:51, 21.01.2019
  • ЖАМОАТЧИЛИК ВАКИЛЛАРИ  ҲАМ ЖАЛБ ЭТИЛЯПТИ


    Мамлакатимизда Юртбошимиз ташаббуси билан жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқ­бузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

    ✔ 123    🕔 13:23, 24.12.2018
  • Қонун устуворлиги –  ОСОЙИШТАЛИК МЕЗОНИ


    Мамлакатимиз ички ишлар органларида олиб борилаётган ислоҳотларнинг туб мақсади тинчлик-осойишталикни сақлаш, барқарорликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, пировардида, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдан иборат.

    ✔ 190    🕔 12:07, 03.12.2018
  • МАМЛАКАТНИ ДЕМОКРАТИК ЯНГИЛАШ ВА МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШДА АЁЛЛАРНИНГ ЎРНИ


    Пойтахтимиздаги «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида «Мамлакатни демократик янгилаш ва модернизация қилишда аёлларнинг ўрни: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт» мавзуида анжуман бўлиб ўтди.


    ✔ 191    🕔 11:11, 19.11.2018
  • БАРЧА ШАРОИТЛАР МУҲАЙЁ


    «Хавфсиз шаҳар» концепцияси доирасида Жиззах шаҳар ИИБ Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига айлантирилди ва унинг таркибида ички ишлар бўлимлари ташкил этилди. 

    ✔ 179    🕔 11:09, 19.11.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;