ТАНҚИДДАН ХУЛОСА ЧИҚАРИЛДИМИ?

12:20, 28.01.2019

ПАХТАКОР ВА ДЎСТЛИК ТУМАНЛАРИДА ПРОФИЛАКТИК ИШЛАР КУЧАЙТИРИЛМОҚДА

10 январь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимиз тинчлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги келгуси вазифаларга бағишланган йиғилишда эришилган ютуқлар қаторида, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳам айтиб ўтилиб, жиноятчиликни жиловлашни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш зарурлиги таъкидланди.


 Хусусан, 2018 йилда жиноятчиликни камайтириш бўйича бир қатор ҳудудларда, жумладан, Жиззах вилоятининг Пахтакор ва ДЎстлик туманларида камчиликларга йўл қўйилганлиги танқид қилинди.

2017 йил билан қиёслаганда, ўтган йили жиноятчиликни Пахтакор туманида 10 фоизга, Дўстлик туманида
8,5 фоизга камайтиришга эришилган. Бир қарашда кўрсаткичлар қониқарлидек туюлади. Аммо ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши профилактик чоралар давлат миқёсида кучайтирилаётгани инобатга олинса, натижаларнинг яратилаётган имконият ва шароитларга мос эмаслиги сезилади. Қолаверса, жиноятчилик вилоятнинг Бахмал туманида 29,6 фоизга, Зомин туманида 28,2 фоизга, Фориш ва Янгиобод туманларида 26 фоизга, Зафаробод туманида 25 фоизга камайишига эришилган бир пайтда, юқоридаги икки туманда қўлга киритилган натижаларни қониқарли деб бўлмайди, албатта.

Таъкидлаш керакки, 2017 йилда Пахтакор туманида бирорта ҳам қотиллик рўй бермаган, бироқ 2018 йили бу турдаги 2 та жиноят қайд этилган. Худди шу каби талончилик ва мол ўғирлаш 1 тадан 2 тага ортган. Шунингдек,
27 та йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Кўнгилсиз воқеаларнинг аксарияти ҳудуддаги халқаро аҳамиятга эга М-39 йўлида содир бўлган.

— Жиноятчиликни етарли даражада камайтира олмаганлигимиз боис профилактик тадбирларни янада кучайтириш чоралари кўрилаётир, — дейди туман ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, подполковник Азамат Ўринбоев. — Профилактика инспекторлари, маҳалла фаоллари, Ёшлар иттифоқи вакиллари ҳамкорлигида кунига ўртача ўнта хонадонда бўлиб, жиноятларнинг олдини олишга қаратилган суҳбатлар ўтказиляпти. Бу борада асосий эътибор жиноятга мо­йил шахслар, оилавий жанжалкашлар, муқаддам судланганлар, ичкиликка ружу қўйганлар, хориж­га узоқ муддатга чиқиб, қайтганларга қаратиляпти. Шунингдек, муайян иш жойига эга бўлмаганлар ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар вакиллари билан учрашилмоқда. Бу жараёнда фуқароларни қийнаётган муаммолар аниқланиб, ҳокимлик ҳамда фуқаролар йиғинлари ёрдамида ҳал этиш чоралари кўрилаётир.

Туманимиздаги Дўстлик маҳалласида 8 мингдан зиёд аҳоли яшайди, ҳудуди жуда катта. Ана шундай маҳаллаларда профилактика инс­пекторлари сонини ошириш ҳамда халқаро М-39 йўлида тунги назоратни ташкил этиш учун қўшимча куч ва воситаларни жалб қилиш чораларини кўряпмиз. Бунинг натижасида жиноятчиликни сезиларли даражада камайтиришга эриша оламиз, деб ўйлайман. Қолаверса, тарғибот ишларининг кўлами ва сифати оширилмоқда. Хизмат фаолиятида камчиликларга йўл қўйганларга эса тегишли тартибда чоралар қўлланилаётир. Масалан, уч нафар ходимга интизомий жазо белгиланди.

Сезганингиздек, туманда танқиддан тегишли хулосалар чиқарилиб, жиноятлар сонини камайтиришга астойдил киришилган.

Шу ўринда яна бир маълумот:
2018 йили тумандаги «Самарқанд» ва «Чаманзор» фуқаролар йиғинида умуман жиноят содир этилмади.

— Бу ютуқ сири профилактика инс­пектори, подполковник Аҳмаджон Қаҳҳоровнинг куну тун тиним билмасдан ишлаши ва жамоатчилик билан алоқаси мустаҳкамлигидадир, — дейди «Чаманзор» қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Зокир Сафаров. — Яъни, у ҳудудимиздаги ҳар бир фуқарони яхши танийди, худди шундай, уни ҳам ёшу қари бирдек билади, ҳурмат қилади. Жиноятга мойил шахслар билан тез-тез учрашиб туради, уларнинг муаммоларини ҳал этиш устида ишлайди. Профилактика инс­пектори доим эл ичида бўлгани учун қадамини сал қийшиқ қўйганларни дарҳол сезади ва тегишли чораларни кўради. Натижада иш жиноятгача етиб бормайди.

Яқинда ўзим гувоҳ бўлган бир воқеани айтиб берай: ҳамқишлоқларимиздан бири хорижда озроқ пул ишлаб келиб, ҳар куни ичадиган одат чиқарди. Аҳмаджон ака уни мажбурий даволатишга олиб борди. Йигит ичкиликни ташлади, ер участкаси олди, ёзда уй қурмоқчи. Ёмонликдан қайтаргани учун профилактика инспекторига миннатдорлик билдирди. Айниқса, ёши саксонни қоралаган отасининг хурсандлигини айтмайсизми.

Ҳозир асосий эътиборни фуқароларни ишга жойлаштиришга қарат­япмиз. Тадбиркорларга ер олиш, кредит ажратилиши каби масалаларда ёрдам беряпмиз, улар бўлса, аҳолини иш билан таъминлайди.
24 та оилани тадбиркорларимиз ҳомийликка олган.

Дарҳақиқат, иш тўғри йўлга қўйилса, Президентимиз таъбири билан айтганда, одамлар тинч яшаши учун жиноятдан холи муҳит яратилади. Айтганча, давлатимиз раҳбари танқидидан сўнг Пахтакор туманида кўчаларга ёритгичлар ўрнатиш, турар жойларни қўриқловга олиш чоралари кучайтирилди. Шунингдек, ички ишлар органлари ходимларининг замонавий ахборот воситалари орқали кунлик фаолияти бўйича ҳисобот бериш ва ахборот алмашинуви янада яхшиланди.

Юқоридаги каби ишлар Дўстлик туманида ҳам амалга ошириляпти.

— Ўтган йили аввалги йилга нисбатан жиноятлар сонини 105 тадан 96 тага камайтира олдик, холос, — дей­ди Дўстлик тумани ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, майор
Салоҳиддин Анқаев. —
Табиийки, бу ҳамма қатори ўзимизни ҳам қониқтирмайди. Видеоселектор йиғилишидаги танқиддан тегишли хулосалар чиқардик. Камчиликларга йўл қўйган 7 нафар ходим интизомий жазога тортилди. Йўл-транспорт ҳодисаларининг аксарияти халқаро М-39 йўлида кечаси содир бўлаётгани учун тунги мобиль гуруҳи жалб қилинди. Таркибида йўл ҳаракати хавфсизлиги ва бошқа соҳавий хизмат вакиллари бўладиган бу гуруҳ йўлда тўхтовсиз ҳаракатланиб, ҳайдовчилар ва пиёдалар хавфсизлигини таъминлайди. Жиноят содир этилаётган ҳудудларда профилактик ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида қўшимча куч ва воситаларни жалб этиш, жиноятга мойил шахслар билан ишлаш чоралари кўриляпти. Тарбиясида камчилик кузатилган ёшлар назоратга олиниб, уларнинг ота-оналари билан суҳбатлар ўтказилмоқда.

Видеоселектор йиғилишидаги танқидлардан сўнг Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан Пахтакор, Дўстлик каби кўрсаткичлари талабга жавоб бермайдиган бошқа туманлардаги вазият ҳам ўрганилиб, жиноятларнинг келиб чиқиш сабабларини, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйи­ча «Йўл харитаси» ишлаб чиқилди ва ҳаётга жадал татбиқ этилмоқда. Ўрганиш натижаларига асосан, айрим масъулларга тегишли чоралар кўрилган. Ишонамизки, юқорида тилга олиб ўтилган туманларда, умуман вилоятда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликни жиловлаш борасида кўзланган натижага эришилади.

Алижон АБДУСАТТОРОВ.

Жиззах вилояти.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • КИБЕРЖИНОЯТЧИЛИК – ГЛОБАЛ ХАВФ


    Мамлакатимизда ҳар бир фуқаронинг ўзи истаган ахборотни олиш ва ундан эркин фойдаланиш ҳуқуқи қонун билан кафолатланган. 

    ✔ 24    🕔 12:22, 11.02.2019
  • ТАНҚИДИЙ-ТАҲЛИЛИЙ РУҲДА


    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунинг­дек, секторлар фаолиятини такомиллаштириш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Самарқанд вилоятида хизмат сафарида бўлди.


    ✔ 20    🕔 12:16, 11.02.2019
  • ҲАМКОРЛИК КУТИЛГАН  НАТИЖАНИ БЕРМОҚДА


    Юртимизда секторлар фаолияти йўлга қўйилганидан буён фуқароларни қийнаб келаётган турли муаммоларга ўз ўрнида барҳам берилаётгани нафақат уларни қувонтиряпти, балки мустақил давлатимиздан рози бўлиб яшаш ҳамда эртанги куни янада сермазмун ва порлоқ бўлишига ишонч билан интилишга ундамоқда.


    ✔ 29    🕔 10:39, 04.02.2019
  • ОТЧОПАРЛИКЛАРНИНГ ҚУВОНЧИ


    Андижон тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Дониёр Ҳамидовга бириктирилган учинчи сектор ҳудудида 19 та маҳалла бор. Бу маҳаллаларда 60 мингга яқин киши истиқомат қилади.


    ✔ 28    🕔 10:30, 04.02.2019
  • ТАНҚИДДАН ХУЛОСА ЧИҚАРИЛДИМИ?


    ПАХТАКОР ВА ДЎСТЛИК ТУМАНЛАРИДА ПРОФИЛАКТИК ИШЛАР КУЧАЙТИРИЛМОҚДА

    10 январь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимиз тинчлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги келгуси вазифаларга бағишланган йиғилишда эришилган ютуқлар қаторида, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳам айтиб ўтилиб, жиноятчиликни жиловлашни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш зарурлиги таъкидланди.

    ✔ 53    🕔 12:20, 28.01.2019
  • Пўлат БОБОЖОНОВ:     ОДАМЛАР ТИНЧ ЯШАШИ УЧУН МАМЛАКАТИМИЗДА  ЖИНОЯТДАН ХОЛИ МУҲИТ ЯРАТИЛАДИ


    Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2019 йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги парламентга Мурожаатномасида халқимиз тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга тўхталди.


    ✔ 81    🕔 12:59, 21.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;