ИЗЛАР БЕИЗ КЕТМАЙДИ

10:24, 04.02.2019
ИЗЛАР БЕИЗ КЕТМАЙДИ

Ҳар қандай жиноятни тезкорлик билан аниқлаш ва фош этиш ички ишлар органлари хизмат фаолияти самарадорлигини белгиловчи омиллардан бири саналади. Бу жараёнда бошқа соҳавий хизматлар ходимлари қаторида, қилни қирқ ёрадиган эксперт-криминалистларнинг ҳам алоҳида ўрни бор, албатта.



 Сариосиё тумани ИИБга Халқабод маҳалласида яшовчи уй бекаси Нозигул Шоимова (исм-шарифлар ўзгартирилди) ариза билан мурожаат этади. Аризада тушлик пайти уйига юзига ниқоб таққан икки нотаниш шахс кириб, ўлдириш билан қўрқитиб, 900 минг сўм, 600 АҚШ доллари, 2 дона тилла узук, 1 жуфт тилла сирғани босқинчилик йўли билан олиб кетгани маълум қилинган эди.

Воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи етиб боради. Эксперт-криминалистлар зудлик билан воқеа жойидан олинган бармоқ изини вилоят ИИБ ЭКБдаги мавжуд база орқали солиштириб, текширади. Қарангки, бу из ўзини жабрдийда қилиб кўрсатган Нозигул Шоимованинг бармоқ изига мос келади. Шундан сўнг унинг туман ИИБга ёлғон хабар бергани ойдинлашиб қолди. Келинчак қалтис жиноятга қўл урганини, 600 АҚШ доллари,
954 минг сўм, 2 дона тилла узук ва 1 жуфт тилла сирғани яшаш уйи томорқасига кўмиб қўйганини тан олди.

Ҳолат юзасидан Н. Шойимовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Термиз шаҳридаги вилоят сил касалликлари шифохонасида ўғирлик юз берди. Шифохона лабораториясидан микроскоп ва бошқа ускуналар ўғирлаб кетилди. Мазкур ҳолат бўйи­ча воқеа жойидан 9 та қўл-бармоқ изи олинди. Муқаддам судланган ва жиноятга мойил шахсларнинг бармоқ излари воқеа жойидан олинган қўл-бармоқ излари билан солиштириб кўрилди. Натижада қўл-бармоқ изларидан бири шифохонага туташ кўчада яшовчи фуқаро, муқаддам судланган Ж. Бўриевнинг бармоқ изи билан мос келди. У ашёвий далиллар олдида айбини тан олишдан ўзга чора топа олмади.

— Мана, яна бир мисол, – дейди вилоят ИИБ ЭКБ бошлиғи, подполковник Ж. Пардаев. – Қумқўрғон туманидаги Жийдали маҳалласида яшовчи фуқаро «Кобальт» русумли автомашинасини Боғаро маҳалласи ҳудудидаги йўл четида қолдириб кетади. Бир соатдан сўнг қайтиб келса, машина жойида йўқ. Кимдир ўғирлаб кетибди. Дарҳол туман Ички ишлар бўлимига мурожаат этиб, воқеани маълум қилади. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида автомашина Жарқўрғон тумани ҳудудидан топилди. Лекин уни олиб қочган шахс яширинишга улгурган экан. Автомашинадан олинган қўл-бармоқ излари тегишли тартибда солиштириб текширилганда, Қумқўрғон тумани Боймоқли маҳалласида истиқомат қиладиган
Ж. Тўраевнинг бармоқ изи билан тўғри келди. Унинг айби исботлангач, қонуний жазосини олди.

Хуллас, ҳар қандай жиноятдан из қолади. Ички ишлар органларида хизмат қилаётган тажрибали экспертлар эса ана шу излар орқали жиноятларни фош этишда фаол қатнашиб, ҳудудда жиноятчиликка қарши курашаётгани, аҳолининг тинч, осуда турмушини таъминлашга муносиб ҳисса қўшаётгани эътиборлидир.

 

Х. МАМАТРАЙИМОВ.

Сурхондарё вилояти.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ҲАЁСИЗНИНГ  КАСРИ ҚАРИНДОШИГА ҲАМ УРДИ


    Бухоролик Гулбаҳор Саломова (исм-шарифлар ўзгартирилди) биринчи турмуши бўлмаганидан сўнг бошқа бир киши билан оила қуриб, у билан яшай бошлади.

    ✔ 18    🕔 12:21, 11.02.2019
  • ИЗЛАР БЕИЗ КЕТМАЙДИ


    Ҳар қандай жиноятни тезкорлик билан аниқлаш ва фош этиш ички ишлар органлари хизмат фаолияти самарадорлигини белгиловчи омиллардан бири саналади. Бу жараёнда бошқа соҳавий хизматлар ходимлари қаторида, қилни қирқ ёрадиган эксперт-криминалистларнинг ҳам алоҳида ўрни бор, албатта.


    ✔ 33    🕔 10:24, 04.02.2019
  • ҲАЙДОВЧИНИНГ МАСЪУЛИЯТСИЗЛИГИ


    ЙПХ инспекторининг жабрланишига олиб келди

    Хива шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасини кўрган, у ҳақда эшитганлар ичкиликбозликнинг нечоғлик оғир оқибатларга олиб келишига яна бир бор амин бўлишди. 

    ✔ 41    🕔 11:46, 28.01.2019
  • МАЪНАВИЙ ТЎКИС, РУҲАН ТЕТИК БОЛА


    ғурурли ва албатта, ватанпарвар бўлади, лекин...

    Шарқ тафаккури тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк аллома Юсуф Хос Ҳожиб ота-оналарни бола тарбиясига эътибор беришга даъват этаркан, жамият фарзандлар хулқ-атворига қараб, ота-оналарга баҳо беришини айтиб, уларни огоҳлантиради. 

    ✔ 55    🕔 12:44, 21.01.2019
  • СОХТА ТАДБИРКОРНИНГ АЛДОВИ


    Юртимизда аҳолини имтиёзли кредитлар асосида турар жойлар билан таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. 

    ✔ 56    🕔 12:43, 21.01.2019
  • НАФС ҚУЛИГА АЙЛАНГАНЛАР


    Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги 8-мактаб­гача таълим муассасасида фарзандлари тарбияланаётган ота-оналарнинг аксарияти бадал пули тўламагани учун суддан чақирув қоғози олишди.

    ✔ 68    🕔 11:51, 14.01.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;