ОҚИЛОНА ҚАРОР ТУФАЙЛИ

10:25, 04.02.2019
ОҚИЛОНА ҚАРОР ТУФАЙЛИ

бир инсон ҳаёти сақлаб қолинди

Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида яшовчи фуқаролар А. Асқаров, Х. Йўлдошев ва Ж. Абдуллаев Катта Бешкапа маҳалласидаги Боғимайдон кўчасида Х. Ёқубов билан олдиндан бўлган адоват туфайли ўзаро жанжаллашиб қолишди.


 Жанжал шу даражага етдики, улар ўзлари олиб келган темир жисмлар билан Х. Ёқубовнинг турли жойига уриб, оғир тан жароҳати етказишди...

Мазкур жиноятнинг ўз вақтида фош этилиши ва жиноятчиларнинг тезда қўлга олинишида туман ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, подполковник М. Қундузов алоҳида жасорат кўрсатди.

2017 йилнинг апрель ойи­дан буён ушбу вазифада ишлаб келаётган Муроджон Қундузов бунга қадар Фарғона вилоят ИИБ жиноят қидирув ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасида тезкор вакил, катта тезкор вакил вазифаларида, Ўз хавсизлиги бўлимида катта тезкор вакил, Қўқон шаҳар ИИБ миграция ва фуқаролик расмийлаштириш бўлими бошлиғи вазифаларида ишлаган. У қайси вазифада ишламасин ўзининг билими, касбига бўлган юксак садоқатини намоён этиб келмоқда.

Воқеа содир бўлган паллада ҳам у тунги хизматга жалб қилинган ходимларнинг хизмат фаолиятини назорат қилиб юрган эди. Катта Бешкапа маҳалласига борганида қоронғиликдан бақир-чақир ва аёлларнинг ёрдам сўраган овозини эшитди. Машинасини ўт олдирганча овоз келаётган томонга шошган осойишталик посбони уч йигит темир жисмлар билан бошқа бир шахсни ураётганининг устидан чиқди. Зўравонлардан икки нафари хизмат автомашинасини кўриб, воқеа жойидан қочиб кетди. Шерикларининг қочиб кетганига эътибор бермай, важоҳат билан жабрланувчини ураётган А. Асқаров бироздан кейин автомашинадан тушиб ўзи томон ошиқаётган ички ишлар органи ходимини кўриб, қочишга чоғланди.

Подполковник М. Қундузов эсанкираб қолмай, энг тўғри қарорни қабул қилди. Оғир тан жароҳати олган, ҳаёти хавф остида қолган Х. Ёқубовни марказий шифохонага юбориб, ИИБ навбатчилик қисмига жиноят ҳақида хабар берди, қўшимча ёрдам кучлари юборишни сўради. Лекин кутиб турса, жиноятчилар қочиб кетиши мумкин эди. Шу боис уларнинг ортидан таъқиб қилди ва жиноятчиларни ушлашга эришди.

Яқинда жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман суди ушбу жиноятни атрофлича кўриб чиқиб, айбдорларга нисбатан тегишли жазо тайинлади. Шунингдек, суд ҳайъати ушбу жиноятни фош этиб, бир инсон ҳаётини сақлаб қолган туман ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, подполковник М. Қундузовни рағбатлантиришга тавсия этиш ҳақида вилоят ИИБга хусусий ажрим чиқарди.

– Муҳими рағбат эмас, – дейди подполковник
М. Қундузов. – Бу менинг, биринчидан, касбий, иккинчидан, инсонийлик бурчим. Агар мен ўша жойда бўлмаганимда, бир инсон ҳаётдан эрта кўз юмиши мумкин эди. Юртдошимнинг ҳаётини сақлаб қолганим аслида энг катта мукофотдир.

 

Абдувосит СИДИҚОВ.

Фарғона вилояти.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • КУЧ ВА ИМКОНИЯТЛАР СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ


    Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани ҳудудида жойлашган «Муборакнефтгаз» масъулияти чекланган жамия­тига қарашли «Жанубий кемачи» тоифаланган объектда кўргазмали қўмондонлик штаб ва махсус тактик-ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.


    ✔ 21    🕔 12:30, 11.02.2019
  • НАЗОРАТНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ ЗАРУР


    Қиш кунларида хонадонларда ёнғинлар кўп рўй беради. Бунда, ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, кўпинча фуқароларимизнинг ўзлари сабабчи бўлишади. Чунки улар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишмайди ёки бепарволик қилишади.


    ✔ 37    🕔 12:29, 11.02.2019
  • «ИШНИ ЁПИШ» УЧУН ПОРА


    Жорий йилнинг 30 январь куни Учтепа тумани ИИОФМБ 7-сонли ИИБга Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи Шавкат Турсунов (исм-шарифлар ўзгартирилди) олиб келинди. Унга фирибгарлик билан боғлиқ жиноят содир этиш айби қўйилганди. 

    ✔ 29    🕔 12:28, 11.02.2019
  • ИННОВАЦИОН ИИБ:  АСОСИЙ МАҚСАД – ХАЛҚҚА ЯҚИН БЎЛИШ


    Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган 7-сонли ички ишлар бўлимига Президентимиз ташрифидан сўнг у ҳақда кўплаб оммавий ахборот воситаларида мақолалар чоп этилди, кўрсатувлар намойиш қилинди. 

    ✔ 17    🕔 12:26, 11.02.2019
  • ТОҒ ҚИШЛОҚЛАРИДА ОСОЙИШТАЛИК


    Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги «Сангардак» маҳалла фуқаролар йиғинининг йиллик ҳисобот йиғилишида профилактика катта инспектори, майор Улуғбек Ҳақназаров йил давомида ҳудудда тинчлик-осойишталикни сақлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди. 

    ✔ 13    🕔 12:14, 11.02.2019
  • «ЎҒЛИМ  БИЛАН  ФАХРЛАНАМАН»


    Тун. Туйқус сукунат ичра шитирлаган овоз эшитилди. Бир неча сониядан сўнг темир урилган зарблар қулоққа чалинди.

    ✔ 10    🕔 12:14, 11.02.2019
Ҳаммасини кўриш ►
;