ЁШЛАР САДОҚАТНИ СИЗДАН ЎРГАНАР

10:26, 04.02.2019
ЁШЛАР САДОҚАТНИ СИЗДАН ЎРГАНАР

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги 70-сонли ўрта мактабни воҳалик­лар яхши билишади. Бу таълим даргоҳидан учирма бўлганларнинг аксарияти бугун юртимиздаги турли соҳаларда меҳнат қилиб, таълим берган устозлари ва халқимиз ишончини оқлашмоқда.



ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Қарши шаҳридаги ҳарбий қисмда хизмат қилаётган Анвар Баккаев ҳам улардан бири. Унинг мактаб давриданоқ ватан ҳимоячиси деган шарафли касбни танлашига устозлари сабабчи бўлган. Ўша кезлар у бешинчи синф ўқувчиси эди. Адабиёт ўқитувчиси дарсни бошларкан, мустақиллик, озодлик ва ватан сўзларининг маъноси ҳақида батафсил тушунча бериб, «Ватанни ҳимоя қилиш – киндик қони томган тупроқ, оиласи, ота-онаси ва яқинларини, бир сўз билан айтганда, халқини ҳимоя қилишдир. Орангиздан шундай муносиб Ватан ҳимоячилари етишиб чиқишига ишонаман» деганди.

Муаллимнинг дил сўзлари шу ондан бошлаб унинг шуурига муҳрланди. Вақт – ҳакам, ҳаш-паш дегунча болалик даври ортда қолиб, ҳарбий хизматга чақирилди. Йигитлик бурчини бажариш даври Анвар учун шараф ва синов йиллари бўлди. Чунки у ўзи орзу қилганидек ҳақиқий ватан ҳимоячиси, яъни чегара қўшинлари таркибида, ўта муҳим объектлардан бирида хизмат қилди.

Орзуга интилиш ва унга эришиш истаги йигитлик бурчини бажариб қайтгач, Қарши педагогика билим юртида таҳсил олган кезлари ҳам, ўзи ўқиган мактабда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаганда ҳам уни тарк этмади. Охири дилидагини устозига айтганди, у киши йўл-йўриқ кўрсатди...

Мана, катта сержант Анвар Баккаевнинг ИИВ Қоровул қўшинларидаги фаолиятига ҳам бир неча йиллар бўлди. Инсон ўзи танлаган касбни чин дилдан севса, фаолиятидаги ютуқлар ҳам шунга яраша бўлавераркан: чаққонлиги, бошлиқларнинг топшириқларини аъло даражада бажариши ва ҳамкасбларига ҳар жиҳатдан ибрат кўрсатиши нафақат унга обрў келтирди, балки хизмат пиллапояларини дадил босиб ўтишга ҳам имкон берди.

Дастлабки фаолиятини батальон назоратчилар гуруҳи назоратчиси вазифасидан бошлаган бўлса, ҳозирда ҳарбий қисм 4-ўқчи баталь­оннинг, бошқарув гуруҳи қоровул бошлиғи лавозимида хизмат қилмоқда.

– Катта сержант Анвар Баккаев шу лавозимга та­йинлангунича жуда кўп синовлардан ўтган. Ҳамкасбларига муомаласи, маънавияти ва энг асосийси, ўзи сингари хислатларга эга бўлган шогирдларни тайёрлашига эътибор қаратдик, – дейди ҳарбий қисм батальон командири, подполковник Музаффар Эргашев. – Айни пайтда ёш ходимларда хизматга кўникма ҳосил қилиш ҳамда уларни Ватанга содиқ ҳолда ўз бурчини бажаришларини таъминлашда унинг ҳиссаси катта. Ҳарбий қисмимиз жамоаси у билан ҳақли равишда фахрланади.

Катта сержант А. Баккаев хизмат вазифасини бажариш чоғида, айниқса, жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ўртасида тарбиявий ишларни олиб бораркан, педагог сифатида ҳар хил ҳолатларга дуч келган. Улар қалбида Ватанга, оилага, яшашдан мақсадга ишонч-эътиқод нурларини сингдира олгани учун ҳам айримлари озодликка чиқиб кетганига бир неча йил ўтган бўлса-да, ҳануз хатлар ёзиб туришади.

Ватан ҳимоячилари куни арафасида Фарғона вилоятида яшаётган фуқаролардан бири унга хат йўллабди. Унда шундай сўзлар бор: «Ҳурматли Анваржон! Озодликка чиқиб, оилам бағрига қайтгач, сизнинг айтганларингиз нақадар тўғри эканини англадим. Ҳозирда яхши бир корхонада меҳнат қилиб, рўзғор тебратяпман. Ота-онам, болаларим жуда хурсанд. Ўғлимни намунали мактабга ўқишга қўйдим, келажакда сиздай Ватан посбони бўлишини орзу қилганман. Ҳаммаси учун сиздан миннатдорман!..»

Бундай хатларни ўқиганда Анваржон, энг аввал, танлаган касбидан ғурурланади, кўп йиллик хизматлари самарасиз кетмаётганидан қувонади. Унинг қувончларига шерик бўлаётган турмуш ўртоғи Наргиза Хўжамуродова шундай инсон билан ришта боғлаганидан фахрланса, беш нафар фарзанд отасидек бўлишга интилади.

«Меҳнат қилган элда азиз» деганларидек, Анвар Баккаевнинг эл-юрт олдидаги хизматлари муносиб баҳоланиб, Ватан ҳимоячилари куни арафасида Президентимиз томонидан «Шуҳрат» медали билан тақдирланди. Бу юксак мукофот она юртимиз тинчлигини таъминлашда фидойилик кўрсатаётган барча ходимларнинг хизматига берилган баҳодир...

 

Абдусами ҲАҚБЕРДИЕВ.

Қашқадарё вилояти. 

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • ЁШЛАР САДОҚАТНИ СИЗДАН ЎРГАНАР


    Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги 70-сонли ўрта мактабни воҳалик­лар яхши билишади. Бу таълим даргоҳидан учирма бўлганларнинг аксарияти бугун юртимиздаги турли соҳаларда меҳнат қилиб, таълим берган устозлари ва халқимиз ишончини оқлашмоқда.


    ✔ 33    🕔 10:26, 04.02.2019
  • ЛАНГАРЛИК ИНСПЕКТОР


    Хатирчи тумани марказидан анча олисда жойлашган Лангар маҳалласи тоғли ҳудуд ҳисобланади. Профилактика инспектори, майор Абдисодиқ Усмонов кўп йиллардан буён шу ерда хизмат қилади. 

    ✔ 34    🕔 11:49, 28.01.2019
  • ФИДОЙИ ХИЗМАТ ЭЪТИРОФИ


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 январдаги «Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 27 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ички ишлар органларининг қуйидаги ходимлари ҳам давлатимизнинг орден ва медаллари билан тақдирланди.


    ✔ 64    🕔 12:34, 21.01.2019
  • МИЛЛИЙ АРМИЯ ВА ХАЛҚИМИЗ ҚАНЧА ЯҚИН,  БИР ТАНУ БИР ЖОН БЎЛСА, ШУНЧА ҚУДРАТЛИ БЎЛАДИ


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ, Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 27 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳарбий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди. 


    ✔ 62    🕔 12:33, 21.01.2019
  • УНВОН МУБОРАК, АЗИЗ ҲАМКАСБЛАР!


    Юртимиз тинчлик-осойишталигини сақлаш, жамоат тартиби ҳамда хавфсизлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан қуйидаги ходимларга навбатдаги «полковник» махсус ва ҳарбий унвони берилди.


    ✔ 74    🕔 12:32, 21.01.2019
  • АҲДИГА СОДИҚ ХОДИМЛАР


    Кенг жамоатчилик Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида бир гуруҳ ёшлар томонидан содир этилган жиноят тафсилотларини эшитиб ёқа ушлашди. 

    ✔ 148    🕔 13:22, 24.12.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;