ИБРАТГА ЙЎҒРИЛГАН УМР

10:27, 04.02.2019
ИБРАТГА ЙЎҒРИЛГАН УМР

Истеъфодаги генерал-майор, чорак аср ИИВ Фахрийлар кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган Ғофуржон Раҳимов ҳаёт бўлганида 90 ёшни қаршиларди. Бугун унинг шарафли ишини яқинлари, ҳамкасб шогирдлари давом эттиряпти. Зеро, яхшиларнинг ибрат мактаби йўлчи юлдуз сингари умр йўлларини нурафшон айлайверади.



 ИИВ Фахрийлар кенгаши раиси вазифасини бажарувчи, истеъфодаги полковник Ўткир Жўраев ибратга йўғрилган умр соҳибини шундай хотирлайди:

– Ғофуржон Раҳимов ҳақида гап кетганда, кўз ўнгимизда мулойим, истарали, теран фикрли, қатъиятли, бутун ҳаёти ва фаолиятини эл-юрт осойишталигини асрашга бағишлаган фидойи инсон гавдаланади.

У киши 25 йил давомида ёшларимизни Ватанга муҳаббат, хизмат бурчига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига бош-қош бўлди. Нафақат вазирлик, балки мамлакатимизнинг барча ички ишлар органларида фахрийлар кенгашлари фаолиятининг йўлга қўйилиши ҳам бевосита Ғ. Раҳимов номи билан боғлиқ.

Ғ. Раҳимовни 1994 йилда фахрийлар кенгаши раис этиб сайланганидан кейин яқиндан била бошладим. Унинг саъй-ҳаракатлари билан Фахрийлар кенгаши фаолияти жонланиб кетди. Аввало, вазирлик раҳбарияти билан келишган ҳолда тузилган дастур асосида фахрийлар иштирокида республиканинг барча туманларида ходимлар билан учрашувлар ўтказилди ва бундай тадбирларда фахрийлар ўзларининг бой ҳаётий тажрибаларини ходимлар билан ўртоқлашарди.

Айниқса, ўша пайтларда фахрийлар кенгаши аъзолари сафида фидойи хизматлари билан халқ меҳрини қозонган, Ички ишлар вазири лавозимида фаолият юритган истеъфодаги генерал-майорлар Тожиддин Жалилов, Учқун Раҳимов ва Неъматжон Ибрагимов каби инсонларнинг учрашувларда иштирок этиши ёш ходимларда касбга ўзгача ҳавас уйғотарди.

Бундан ташқари, Ватаннинг муқаддаслиги, уни ҳимоя қилиш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлиги Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди сингари тарихий қаҳрамонларимиз ва жасур ички ишлар органлари фаолиятидан ҳаётий мисоллар орқали сўзлаб берилгани осойишталик посбонларига янада ғайрат-шижоат бағишларди.

Кези келганда айтиш ўринлики, кўплаб юқори лавозимларда ишлаган бўлишига қарамай, Ғофуржон Раҳимовнинг ҳатто шахсий машинаси ҳам йўқ эди. Ҳукуматимиз томонидан берилган уйда ўз оиласи билан ибратли умр кечирди. Мўъжазгина ҳовлисида кишининг ҳавасини келтирадиган боғ барпо қилган эди. Ҳар йили пишиқчилик вақтида ўзи етиштирган мевалардан Меҳрибонлик уйларига баҳоли қудрат олиб боришни канда қилмасди. Тарбияланувчилар бундан хурсанд бўлиб у кишини «ота» деб олқишларди. Боғида пишган мевалардан ўзи яхши кўрган кишиларга доимо илиниши ҳам одамгарчиликнинг юксак намунасидир. Охирги пайтларда бемор бўлишига қарамасдан, бошига мусибат тушган, ётиб қолган кишиларнинг хонадонларига бориб ҳамдардлик билдириб келарди.

Яна бир нарса, Ғофуржон отанинг хотиралари ҳавас қилгулик эди, ҳатто 30–40 йил олдинги воқеаларни ҳам ипидан игнасигача айтиб бера оларди. Эришган муваффақиятларининг барчасини оиладаги хотиржамликда деб билгани боис, турмуш ўртоғи Хоназимхон аяни жуда қаттиқ ҳурмат қиларди.

У киши билан ёнма-ён фаолият юритиб, жуда кўп нарсаларни ўрганганимдан доимо фахрланаман. Таъкидлаш жоизки, Ғофуржон Раҳимов ўзидан бой маънавий мерос қолдирди. Бу мерос ички ишлар органлари ходимлари, айниқса, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ҳамиша ўзига хос ибрат мактаби бўлиб хизмат қилади.

Шерзод АБДУСАМАДОВ
ёзиб олди.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  •           ВАТАН ДЕБ УРГАН ЮРАК МАНГУ БАРҲАЁТ


    Умрини эзгуликка эш қилган, Ватан ва халқ учун хизмат қилишни ҳаётининг бош мезонига айлантирган инсонлар хотираси тошга ўйилган нақш каби мангу яшайди. Марҳум устоз, истеъфодаги генерал-майор Ғофуржон Раҳимов ҳам ана шундай ибратли умр соҳиби эди. 

    ✔ 37    🕔 10:41, 04.02.2019
  • ИБРАТГА ЙЎҒРИЛГАН УМР


    Истеъфодаги генерал-майор, чорак аср ИИВ Фахрийлар кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган Ғофуржон Раҳимов ҳаёт бўлганида 90 ёшни қаршиларди. Бугун унинг шарафли ишини яқинлари, ҳамкасб шогирдлари давом эттиряпти. Зеро, яхшиларнинг ибрат мактаби йўлчи юлдуз сингари умр йўлларини нурафшон айлайверади.


    ✔ 36    🕔 10:27, 04.02.2019
  • ҲАЁТ ЙЎЛИ ЁШЛАРГА ИБРАТ


    Тақдир инсонга тиришқоқлик, ҳаракатчанлик сифатлари ҳамда бошқаларга яхшилик қилишдек эзгу ва савобли ишларни амалга ошириш имконини берса, бошқалар бу йўлда унга тўсқинлик қилолмас экан.


    ✔ 45    🕔 12:15, 28.01.2019
  • АҲОЛИ МАНФААТИНИ КЎЗЛАБ


    Бугунги кунда республикамиздаги энг чекка қишлоқ ва маҳаллаларда ҳам одамлар руҳияти, кайфиятида янгиланиш, ўзгаришлар ифодасини кўриш мумкин. Бунинг боиси халқимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш, аҳолига намунали шарт-шароитлар яратиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилаётганлигидир. 

    ✔ 161    🕔 13:06, 17.12.2018
  • Сарҳадларда мудом сергакмиз


    Халқимизда хотиржам яшамоқчи бўлсанг, деворингни мустаҳкам қил, деган нақл бор. Давлатнинг девори эса сарҳадлар ҳисобланади. Чегараларда хотиржамлик, осойишталик ҳукм суриб, турли бузғунчилик ҳаракатларидан холи бўлса, демак, сарҳадлар мустаҳкамдир.

    ✔ 156    🕔 12:08, 03.12.2018
  • МАНГУ ҚЎШИҚ КАБИ ЯНГРОҚ


    эсар Жайҳун шамоллари

    Шеърлар бўладики, улар ўз шоиридан бир неча баробар узун умр кўради. Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири, Ибройим Юсуповнинг қалб қўрида тобланган, соҳир қаламидан тўкилган назмий сатрлар ана шундай умрбоқий асарлардир. 

    ✔ 202    🕔 12:41, 12.11.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;