СТАРТАП БУ ҚАНДАЙ АТАМА?

10:27, 04.02.2019

Сўнгги пайтларда «стартап» тушунчаси кенг қўлланилмоқда. Кўпчилик бу атамани ҳали тўлиқ англаб етганича йўқ. Бу сўзнинг маъноси ва моҳияти нималардан иборат?

Ғайрат УМАРОВ.

Тошкент вилояти.

 


«Стартап» атамаси «жараённинг бошланиши» ёки «бош­ланғич» деб таржима қилиниб, у илк бор америкалик тадбиркор Стив Бланк томонидан муомалага киритилган. Бизга яхши маълум бўлган Facebook, Wikipedia, Youtube, Instagram, Тwitter, Microsoft ҳам бир неча йиллар олдин стартап, яъни янги кашфиёт бўлган. Дастлаб бундай кенг кўламли ижтимоий тармоқлар йўқ эди ва ҳеч ким бу тузилмалар бир кун келиб дунё миқёсида шуҳрат қозонишини тасаввур ҳам қила олмасди.

Мамлакатимизда ҳам стартапларни татбиқ этиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва халқаро миқёсда оммалаштириш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шунинг учун маҳаллий илмий ва инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш ва ишлаб чиқаришга жорий қилиш мақсадида юртимизда инновацион тадбиркорликнинг ривожланиш даражасини оширишни қўллаб-қувватлайдиган бир қанча ташкилотлар ташкил этилди.

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳам ана шундай ташкилотларнинг бири сифатида бугунги кунда инновацион технологияларни яратиш ва ҳаётга татбиқ этиш, мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ва жадал ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Жамғарма ёш олимларнинг илмий салоҳиятини ривожлантиришга, шунингдек, инновацион ишланмаларни шаклланиш босқичидан бош­лаб уларни бозорга чиққунига қадар илгари суриш ва ишлаб чиқаришга жорий қилишга ёрдам берадиган қулай шарт-шароитларни яратишда кўмаклашмоқда.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • СТАРТАП  БУ ҚАНДАЙ АТАМА?


    Сўнгги пайтларда «стартап» тушунчаси кенг қўлланилмоқда. Кўпчилик бу атамани ҳали тўлиқ англаб етганича йўқ. Бу сўзнинг маъноси ва моҳияти нималардан иборат?

    Ғайрат УМАРОВ.

    Тошкент вилояти.

     

    ✔ 30    🕔 10:27, 04.02.2019
  • СЎРАГАН      ЭДИНГИЗ...


    РЎЙХАТНИНГ 1-БАНДИГА МУВОФИҚ

     

    – Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятидан янги қурилган уй-жой сотиб олса, фуқаролар қандай тартибда доимий прописка қилинади?

    О. ХУДОЁРОВ.

    Қашқадарё вилояти

    ✔ 395    🕔 11:39, 16.07.2018
  • СУВАРАКЛАР САЛОМАТЛИК  УЧУН ХАВФЛИ


    Суваракларнинг одам саломатлиги учун қандай хавфли томонлари мавжуд?

    Толиб СОБИРОВ.

    Наманган вилояти.

    ✔ 421    🕔 09:23, 27.06.2018
  • ИТ ТИШЛАГАНДА...


     Яқинда қўшнимизнинг фарзандини дайди ит тишлаб олгани ҳақида эшитиб қолдим. Бундай пайтда биринчи ёрдам сифатида нима қилиш керак?

    Лобар ТЎХТАШЕВА.

    Тошкент шаҳри.

    ✔ 614    🕔 09:22, 27.06.2018
  • СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


    ✔ 430    🕔 12:12, 18.06.2018
  • Сўраган эдингиз


    ✔ 497    🕔 13:16, 11.06.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;