«ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ КУНИ» ташкил этилади

10:28, 04.02.2019
«ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ КУНИ»  ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш «шахс–оила–маҳалла–таълим муассасаси–ташкилот–жамият» принципи бўйича тизимли ва узвий ташкил этилади.


 Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 1 январгача қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси ҳамда қўшимча ҳуқуқий маълумотлар етказиш тизимини ўз ичига оладиган Ўзбекистон Республикасининг миллий-ҳуқуқий интернет портали, шунингдек 2019 йил 1 июлгача аҳолига бепул маслаҳат бериш порталини ўз ичига олган Аdvice.uz ҳуқуқий ахборот тизими яратилади.

Мазкур ҳужжатга асосан, маҳаллаларда «Ҳуқуқий ахборот куни» ташкил этилади. Инсонни болалигиданоқ қонунларга, тартиб-интизомга ҳурмат, ҳар бир ишга нисбатан жавобгарликни ҳис этиш руҳида тарбиялаш муҳим эканлигини инобатга олиб, қарорда «Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш» ва «Инсон ҳуқуқларини ўрганиш» махсус ўқув курсларини барча таълим турларида ўргатиш ҳам назарда тутилган.

Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз тинчлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида фуқароларнинг ҳуқуқий мaдaниятини юксалтириш, аҳолининг барча қатламлари, айниқса, ёшларда ҳуқуқбузарликка нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш жиноятчиликнинг олдини олишда муҳим омил эканлигини таъкидлади. Лекин бу жараён кўпинча эскича усуллар, мажлисбозлик ва юзаки маърузалардан иборат бўлиб қолаётгани сабабли тўла самара бермаётганлигига эътиборни қаратди.

Бу эса, ўз навбатида, ички ишлар органлари ходимлари олдига ҳам муайян вазифалар қўяди. Зеро, «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонуннинг 4-моддасида ички ишлар органлари фаолиятининг асосий йўналишларидан бири сифатида уларнинг жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга доир ишларда иштирок этиши кўрсатиб ўтилган. Бунинг учун эса уларнинг ўзидан ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти юқори даражада бўлиши талаб этилади. ИИВ тизимида ҳам ходимларни тарбиялаш, уларда маънавий фазилатларни қарор топтириш, тизимда хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармон ва қарорлари, кўрсатмалари, «Ички ишлар органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари», Ички ишлар вазирининг «Ички ишлар органлари ходимларининг муомала маданиятини ошириш чоралари тўғрисида»ги буйруғи бунда муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Бугун амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, фуқароларнинг ҳуқуқий ахборотлар, жумладан, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларининг очиқ-ошкоралиги, улардан бемалол фойдаланиш учун барча шарт-шароитлар яратилгани инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Бу эса, ўз навбатида, жамиятда сиёсий ва ҳуқуқий маданиятни оширишга, фуқароларнинг давлат ва жамият ишларида фаол иштирок этишларига хизмат қилади. Айниқса, ҳуқуқ-тарбибот идораларининг бу ўриндаги фаолияти алоҳида аҳамиятга молик.

Хорижий мамлакатлар амалиётига мурожаат қилсак. ГФРда «110» телефон рақамига қўнғироқ қилиб, мамлакатнинг барча полиция бошқармалари, федерал жиноят муассасаси ҳамда федерал полиция фаолиятига оид исталган маълумотни олиш мумкин. Жиноятлар статистикаси, қидирув эълонлари ёки жойлардаги маҳаллий полиция участкалари ҳақидаги маълумотлар шулар жумласидандир.

Эстонияда эса ҳозирга қадар полиция сайтларида йўқолган нарсаларнинг тасвири ва фотосуратлари келтирилади. Финляндиянинг полиция тўғрисидаги қонунига кўра, унинг вазифасига жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жиноятларнинг олдини олиш ва очиш киради. Полиция вазифалари ҳақидаги маълумотлар бир неча тиллардаги буклетларда чоп этилади. Буюк Британияда полицияни SMS хизмати орқали чақириш мумкин. Фақат маълум рақамга воқеа юз берган жой ва хабарни юборган шахснинг исмини кўрсатиш лозим.

Фуқароларга ҳуқуқий ахборотни етказишда оммавий ахборот воситалари, юридик ва бошқа ижтимоий амалиёт, интернет, адабиёт ва санъат асарларининг ҳам сезиларли ҳиссаси бор. Давлат ҳокимияти органлари томонидан ҳуқуқшунос олимлар, турли жамоат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда ҳуқуқий мавзуларда тарғибот-ташвиқот ишлари кўламининг кенгайиб бораётгани эса бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда.

Фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини таъминлашда ҳуқуқий тарғибот, ҳуқуқий тарбия ва ҳуқуқий таълимнинг ўрни катта. Ушбу жараёнда асосий эъти­борни фуқаролар кундалик ҳаёти давомида дуч келадиган вазиятлардаги ҳуқуқий масалаларга кўпроқ қаратиш мақсадга мувофиқдир. Бинобарин, аҳолининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан оммавий ахборот воситалари орқали кенг хабардор бўлиб боришини, қабул қилинаётган қонунлар, фармонлар, қарорларнинг мазмун-моҳиятини ҳуқуқшунос олимлар, мутахассислар томонидан шарҳлаб беришни йўлга қўйиш яхши самара беради. Маҳаллий ҳокимликлар, ички ишлар органлари ходимлари томонидан вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини шакллантириш юзасидан ҳамкорлигини кучайтириш ушбу йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтариши, шубҳасиз.

 

Омонулла МУҲАММАДЖОНОВ,

юридик фанлар доктори.

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • «ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ КУНИ»  ташкил этилади


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш «шахс–оила–маҳалла–таълим муассасаси–ташкилот–жамият» принципи бўйича тизимли ва узвий ташкил этилади.

    ✔ 27    🕔 10:28, 04.02.2019
  • ИШГА КИРИШ УЧУН  ПРОПИСКА ТАЛАБ ҚИЛИНМАЙДИ


    Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг суд-ҳуқуқ ва қонунчилик тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга алоҳида аҳамият берилмоқда. 

    ✔ 61    🕔 12:17, 28.01.2019
  • ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ  ТАЪМИНЛАШ САМАРАДОРЛИГИ   ЯНАДА ОШИРИЛАДИ


    Ички ишлар органлари томонидан бугунги кунда жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, жиноятларнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқ­бузарликлар профилактикасига қаратилган чора-тадбирлар мунтазам равишда амалга оширмоқда.

    ✔ 109    🕔 10:49, 04.01.2019
  • ЯХШИ КУНЛАР  ШУКРОНАСИ


    Санобар ая фарзандларини, уларнинг тақдирини ўйлаб тинмай эзиларди. Ахир, уч ўғли кутилмаганда бирданига жиноий жавобгарликка тортилса, тоғдек бардошли одам ҳам ғамга ботмайдими?


    ✔ 86    🕔 10:36, 04.01.2019
  • ЯНГИ НИЗОМДА  ЯНГИЛИКЛАР КЎП


    Ҳукумат қарори билан «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.


    ✔ 125    🕔 12:43, 17.12.2018
  • СОЛИҚ СИЁСАТИДАГИ  ЯНГИ ТАРТИБЛАР:  улар нималарни ваъда қилмоқда?


    Президентимизнинг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепция­си тўғрисида»ги фармони аҳолида катта қизиқиш уйғотди.

    ✔ 135    🕔 11:30, 10.12.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;